Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 28 Март 2019 Кӯришлар: 2315
Печат

 

ona 2019Онажоним - юрагимнинг қуввати, кўзимнинг нури, дуогўйим. 

Бизни ташлаб кетганингиздан буён, юрагимни армонлар, аламлар қамраб олган.Босган изларингизга, меҳрли нигоҳларингизга зорман, онажон! Сизнинг ҳикматли сўзларингиз қулоғим остида жаранглайди, жаранглайверади. Рўмолингизни ўпиб, кўзга суртиб йиғлаб оламан. Онасини йўқотиб қўйганларда қўмсаш ҳисси, нақадар, ўзгача бўлар экан-а!

Онасиз уй файзсиз, қуёшсиз, зим-зиё экан. Жиндек сўз ҳам тиғдек қаттиқ ботаркан.

Чин дунёга равона бўлган онагинам, дуоларингиз ҳар қадамда, мени ўтдан, чўғдан асраб турибди.

Бошимдаги офтобим, ойим, қуёшим, дардкашим. Набираларига меҳр бериб, тарбия бериб, бешик тебратган мунисгинам. Ҳар биримизга қувониб, шукр қилиб яшашни ўргатган - онажоним.

«Бир-биридан чиройли набираларим вояга етмоқда. Буларнинг тўйларини кўриш, чимилдиқлари ёнида ўтириш менга насиб қилармикан-а?» - деганингизда, мен нодон ҳеч нарсани англамай, гапингизни ҳазилга йўйибман. Вақт эса, югурик экан. Сиз эркалаган неваралар олий даргоҳларда таҳсил олиб, бахтли-саодатли бўлиб, ҳаётда ўз ўринларини топишмоқда.

Ҳаммаси ўрнида, рисоладагидек, фақат сиз йўқ онажоним, ғамхўрим менинг. Онасиз уй фариштасиз бўлар экан.

Оллоҳга шукр, давлатим, савлатим, сарватим отажоним бор. У кишининг атрофида гирдикапалак бўлиб, дуосини оламан. Сизни тез-тез гапириб, эслайди бузрукворим. Баъзи тошюраклар ота-онасини хўрлаб, хизматидан «уҳ» тортиб, малол олади. Қариялар уйига жойлаб қайтади.

Ажабо, баъзилар уларни йўқотиб, қабр бошида зор гирён бўлади.

Менинг онажоним - ҳаётимнинг қуёши эди.

Барча қадрдонлар, жигарлар, даврадош онахонлару таниган-билганлар волидамни гўзал хислатлари, эзгу-савоб ишларини меҳр билан хотирлашади. Мен эса, улардан онамнинг ўзини, сўзини излайман, ўхшатаман.

Кўзимда ёш билан онамни қўмсайман. Тақдирга тан бериб, билган дуоларимни тиловат қиламан. Бешафқат ўлим сизни биздан жудо қилди, онагинам…

Синфдошу тенгқурларингиз менинг кўнглимга таскин бермоқчи бўладилар: -Ёш эди, қанийди, бизга қўшилиб юрганларида. Бу омонат дунё, кўп ҳам куйинаверманг. Бу Худонинг иродаси, унга тан бермасдан илож йўқ. Раҳматли онангиз зикрда-ю, шукрда бўлганлардан. Умри, ризқи тугаган экан, Аллоҳ сизга сабр берсин. Кўз ёшингиз дарё бўлгани билан у киши қайтмайди, аммо сиз эса, дардманд бўлиб қоласиз. Онажоним, сиз борлигингизда мендан кўра, бахтли киши йўқ эди. Сиз билан фахрланиб яшардим. Дардингизни билдиму, аммо малҳам бўлолмадим, соддагинам. Бир мартагина: «Мен ҳам омонатман, мен ҳам ғанимат,- демадингиз онажон.

Она меҳр-муҳаббатидан муқаддасроқ ҳеч нарса йўқ экан.

Ҳой, ота-онаси борлар, уларнинг тириклигида дуосини, ризолигини олинг! Пойига тиз чўкинг! Меҳр беринг, бир оғиз ширин сўзингизни дариғ тутманг!..

Азиз волидам, жаннатлардан жой олинг, Оллоҳ раҳмат қилсин!

 

Зулфия Усмонова,

Душанбе шаҳридаги 42-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Порахўрлик ва судхўрлик – одамзотнинг ашаддий душмани

 

Журналистларни қизиқтирган «Агроинвестбонк» тўғрисидаги саволга бу борада текшириш давом этаётганлиги ва иш охирига етгандан сўнг, оммавий ахборот воситаларига маълум қилинилиши илова қилинди.

Таъкидланишича, бу давр мобайнида фуқаролар томонидан мурожаат этилган 27 даъво аризаси текширилиб, умумий ҳисобда 21,6 миллион сомоний миқдоридаги маблағ кўриб чиқиш ва адолат ўрнатиш учун судга оширилган, суд

Муфассал...

"РОҒУН" ГЭСИНИНГ БИРИНЧИ АГРЕГАТИ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ФИДОКОРОНА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ЖАСОРАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

 

Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2525911

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10017272
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1590
5099
13988
9980795
53242
100591
10017272

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.76
Бугун: 16-09-2026 13:24:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015