Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 20 Феврал 2019 Кӯришлар: 2292
Печат

 

n saidakramov 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали   Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.

Давлат бошлиғи навбатдаги Паёмда ҳам аҳолисининг 97 фоизи мусулмон ва Ҳанафий мазҳабига эргашувчи азиз Ватанимизнинг мустақиллик йиллари давомида қай йўсин ривожлангани борасида кенг ва мазмунли фикр билдириб ўтди.

Ҳа, Миллат пешвоси таъкидлаб ўтганидек, мустақиллик даврида Тожикистон Ҳукумати томонидан маданият соҳаси тараққиётига халқ маънавий сиймосини акс эттирувчи, интеллектуал кучларни бирлаштирувчи, ўтмиш ва бугунги тарих, урф-одатлару анъаналар, бошқа миллий қадриятларни баён этувчи ва мақтовли одобу ахлоқни шакллантирувчи восита сифатида доимий эътибор бериб келинди.

Муҳтарам Президентимиз бошлиқ Ҳукуматмизнинг миллий қадриятларимизга эътибори, биринчи навбатда, халққа, унинг ўтмиши-ю бугунига бўлган эътибор, деб биламан. Бунга биргина ўтган Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида юзага чиққан улкан ишларни мисол келтириш кифоя.

Ва бу давр ичида, айниқса, кейинги ўн йилликда давлат тили, миллий урф-одату қадриятлар ва либосларни ҳимоялашга эътибор, ниҳоятда, ошиб борди.

Собиқ Шўролар даврида қайд этиш у ёқда турсин, ҳатто, номини тилга олганлар қатағонга учраш эҳтимоли бўлган баъзи қадимий байрамларимиз, хусусан, асрлар давомида халқ маънавий бирлигини ҳимоялаб келган Наврўз, Меҳргон, Сада, Шашмақом, Фалак, атласу адрас, чакан ва бошқа миллий урф-одатлару байрамлар ва маданий қадриятлар қайта тикланганлигини халқимиз хушнудлик билан кутиб олганлиги ҳам рост гап.

Навбатдаги Паёмда муҳтарам Президентимиз тилга олиб ўтган яна бир муҳим масала бу - ёшлар масаласи. Чинданам ёшларимизнинг юксак миллий туйғулари, ўзликни англашлари, ватанпарвар бўлиб ўсиб-улғайишлари, Ватан, миллат ва аждодлар заминига садоқат билан хизмат қилиб, жамият хавфсизлиги-ю осойишталигини таъминлашлари азиз Ватанимизнинг бугунги ва эртанги ободончилиги-ю ривожу равнақига сабаб бўлади.

Айниқса, ёшларимиз ўтган асрнинг 90-йилларидаги каби диний экстремистик кучлар ва тожик миллати бошига тушган ёвузликни асло унутмасликлари лозим. Зотан, бугунги кунда ҳам тинч ва осойишта Ватанимизга узоқлардан туриб, ёмон ният ила кўз тиккан Ватан душманлари ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ҳам, ёшларимиз аҳриманий кучларни ишга солишни истовчи экстремист-террорчи ташкилотларнинг тарғиботларига асло алданмасликлари, ҳамиша зийрагу ҳушёр бўлишлари, тожик халқи ва тожиклар давлати манфаатлари ҳимояси учун тайёр бўлишлари жуда муҳимдир.

Юқорида эслаб ўтганимиздек, азал-азалдан тинчлик ва осойишталик омили бўлган Ҳанафий мазҳабига эргашиб келган халқимиз бегона мазҳаблар таъсири остига тушиб қолишдан ҳам эҳтиёт бўлмоқлари лозим.

Нурулло САИДАКРАМОВ,

Рўдакий ноҳияси, Зайнабобод қишлоқ жамоатининг Дин, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш бўлими бош мутахассиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси ҳузурида иш кенгаши

 

21 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон республика Бош вазири, Ҳукумат аъзолари ва давлатнинг бир қатор тузилмалари раҳбарлари билан иш кенгаши ўтказди.

Кенгашда қонунлар ва қарорлар, Тожикистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ободончилик бўйича ишларни кучайтириш, Миллат

Муфассал...

"ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ-2018" СОВРИНДОРЛАРИ

 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси «Осиё ўйинлари-2018» турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган вакилларимиз ўз жамғармаларига 7та- 4 кумуш ва 3та бронза медалларини тўплаб, умумжамоа ҳисобида 30-ўринни эгалладилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2604996

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10327216
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1310
5477
10669
10274571
62728
161581
10327216

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.51
Бугун: 11-11-2026 06:06:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015