Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 1910
Печат

 

muzey 2019Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Тожикистон Қаҳрамони, академик Бобожон Ғафуровнинг 110 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Юбилей олдидан буюк муаррих ва шарқшунос олимнинг шонли ҳаёт йўли ва самарали фаолияти ҳақида китоблар чоп қилингани, олий ўқув юртлари ва бошқа илмий-маданий муассасаларда турли тадбирлар ўтказилгани бунга яққол мисолдир.

Улуғ алломага бўлган катта эҳтиромнинг кичик бир намунаси ўлароқ, яқинда академик Бобожон Ғафуров республикавий музейида олим таваллудининг 110 йиллиги ҳамда музей ташкил қилинганининг 20 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бобожон Ғафуров ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда музейнинг илмий ходимлари, тарихчи олимлар, мактаб ўқувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

muzey 2019 2Дастлаб ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органининг ижтимоий тараққиёт ва жамият билан алоқа бўлими мудири Парвизжон Халифаев Бобожон Ғафуровнинг ибратга лойиқ ҳаёт ва фаолияти ҳақида маъруза қилди. У, айниқса, алломанинг Ватан ва миллат олдидаги беқиёс хизматларига алоҳида тўхталди. "Тожик халқининг зукко фарзанди Бобожон Ғафуров ўзининг қимматли умрини жонажон миллати учун сарфлади. Самарали меҳнати ва илмий изланишлари билан Ватан олдидаги бурчини адо этди. Устоз Ғафуров тожик халқининг бой тарихи ва қадим маданиятига доир чуқур тадқиқотлар олиб бориб, тожик миллатини дунё аҳлига танитди", - деди П. Халифаев.

Шундан сўнг, академик Бобожон Ғафуров республикавий музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Холжўраев сўзга чиқиб, қадрли устози Бобожон Ғафуров билан боғлиқ ёрқин хотираларини даврадагилар билан бўлишди. Садоқатли шогирд устози номини ҳурмат билан тилга олиб, унинг эзгу инсоний фазилатлари ҳақида тўлқинланиб гапирди. У, шунингдек, алломанинг илмий ютуқлари кўлами, у ёзиб қолдирган асарларнинг қиймати ва тарихий аҳамияти борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳабибулло Холжўраев Бобожон Ғафуров номини абадийлаштириш йўлида амалга оширилган ишларни бирма-бир санаб ўтар экан, ўзи раҳбарлик қилаётган музейнинг ташкил қилиниши ва ундаги нодир экспонатлар, музейнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапириб ўтди.

Илмий-амалий конференция давомида "Хўжанд қалъаси" тарихий-маданий мажмуаси директори ўринбосари Қаноат Раҳимова сўзга чиқди. У музейнинг ўтган йиллардаги фаолиятини юқори баҳолаб: -Академик Бобожон Ғафуров республикавий музейи Суғд вилояти маданиятининг бир қисми ҳисобланади. Унинг мамлакат Ҳукумати юритаётган маданий сиёсатни амалга татбиқ этишдаги роли сезиларлидир, - дея қайд этди. Сўзга чиққан Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат давлат университети доценти Алижон Одинаев Бобожон Ғафуров ўзининг шоҳ асари-"Тожиклар"ни ёзиб, тожик халқи тарихига доир тарқоқ маълумотларни умумлаштирганини қайд этди. Тарих фанлари номзоди, доцент Сафар Эркаев эса Бобожон Ғафуровнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори, унинг халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва Шарқ халқлари тарихини тадқиқ этишдаги улкан хизмати ҳақида маъруза қилди. Тадбирнинг бадиий қисмида шоирлар Илаш Тўйчи ва Шариф Нуриддин ўз ижодларидан намуналар ўқидилар.

Шу куни академик Бобожон Ғафуров жумҳурият музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Холжўраев ҳамда музейнинг етакчи илмий ходими, шоир Шариф Нуриддин Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар. Шунингдек, музейнинг илмий ходимлари Мунаввара Муҳаммедова, Марҳабо Қодирова, Раъно Эркаева, Акмал Қаландаров ва Ўктам Эргашевларга ноҳия раисининг раҳматномалари топширилди.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

Б.Ғафуров ноҳияси.

Суратларда академик Бобожон Ғафуров республикавий музейидан кўринишлар.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Кўприк қуриб, ҳожи бўлган онахон

 

ёхуд Деваштичнинг Метк қишлоғида яшовчи Маҳтоб она Фозилова билан йўл-йўлакай суҳбат

-Маҳтоб хола, тобингиз йўқ, деб эшитдик. Ишқилиб, ҳозир тузукмисиз?

-Э, болам-а, ёш кетгач, олма билан ўрик бўлармидик. Бир кун қўлинг оғриса, эртасига оёғинг зирқирайди. Иштаҳа йўқолиб, мадордан қоласан. Кейин бу дардим янги эмас… Оёғим бирдай азоб беради. Озод-эркин юролмайман. Саксонга яқинлашдим. Менимча, ҳаққим ҳам қолмади…

Муфассал...

Надомат

 

Ҳикоя

Ёз шамоли димоққа чанг-ғубор ҳидини урар, ҳаво борган сайин қизиб, юз-кўзларни куйдирар эди. Қурғоқчилик ўз ҳукмини ўтказган: гул-гиёҳ, ўт-ўланлар аллақачон қуриб, сарғайиб қолган, гўё аланга тили ҳамма нарсани ялаб юборган эди. Ернинг ҳар-ҳар жойи ёрилиб, унчалик чуқур бўлмаган ариқчалар пайдо бўлган. Баланд-паст адирлар узра ўткинчи булутлар увадалари айланиб юрибди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2272948

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8923403
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4324
4155
31812
8869230
54173
125971
8923403

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 14-12-2025 20:42:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015