Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 30 Июл 2018 Кӯришлар: 366
Печат

 

m surush 2018Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдулғани Мирзоевнинг муносиб хизмати шундан иборатки, у XV асрдан бошлаб, яъни Жомий ва Навоийдан кейин Марказий Осиёда бадиий тафаккур сўнган қабилидаги фикрларни илгари сурувчи айрим тадқиқотчиларга қарши ўзининг фундаментал асарлари орқали Мовароуннаҳрда ҳеч қачон адабиёт томири уришдан тўхтамаганини исботлаб берди. Натижада, кейинги асрларда бадиий

адабиётимизнинг олтин хазинасини бойитган кўплаб шоҳ асарлар яратилди.

Бу даврда адабиёт осмонида бир томондан Сайидо, Аҳмад Дониш, Садриддин Айний, бошқа томондан эса, Муқимий, Фурқат, Ҳамза ва Марказий Осиё минтақаси шаҳарлари бошқа вакилларининг номлари ёрқин юлдуз сингари жилваланди.

Минтақадаги адабий муҳит тожик ва ўзбек тилларида давом этди. Кўплаб шоир ва носирлар икки тилда ижод қилдилар. Чунки улар ҳар икки тилни яхши билардилар. Бу ажиб анъанани мавлоно Жомийни ўзининг маънавий устози, деб билган Алишер Навоий бошлаб берганди. Устоз Айний икки тилда асар ёзиш анъанасини давом эттирди. Дарвоқе, у Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий қатори янги ўзбек адабиётининг етакчиси ҳисобланади.      

Шунинг учун ҳам, кейинчалик Ўзбекистонда ёзувчи, адиб ва машҳур мемуарист бўлиб етишган қаламкашлар ўз устозлари қаторида Садриддин Айний номини ҳам тилга олганлар. Ҳар икки томонга ҳам тааллуқли бўлган бу тамойил табиийдир. Мисол учун, машҳур тожик ёзувчиси ва драматурги Сотим Улуғзода Ҳамзага бағишланган ўз асарида шундай ёзган эди: “Қалбимни забт этган шоирлар ҳақида гап кетганда, мен Ҳамзани ҳам эсга олишим мумкин. Менинг болалигим ва ёшлигим Ўзбекистонда кечган. Ҳамза менга мусиқа ва театрга ошноликни ўргатган кишилардан бири эди. Унинг номи мен учун қадрлидир. Шунинг учун ҳам, тожик ёшларининг Ҳамзага, унинг шеърияти ва театрига бўлган меҳр-муҳаббати мени қувонтиради”.          

Ўзбекистоннинг Тожикистонда туғилган машҳур адиблари Пиримқул Қодиров, Назармат Назаров, Ҳалима Худойбердиева, Зайниддин Дўстматовлар бизнинг адибларимизга нисбатан ҳам шундай фикрларни билдирганлар, деб ўйлайман.    

Агар Жомий ва Навоийнинг панду ҳикматларига назар ташласак, дўстлик ва ижодий ҳамкорлик анъанасини кейинчалик бошқалар ҳам давом эттирганлар. Жумладан, Айний ва Ғафур Ғулом, Мирзо Турсунзода, Зулфия ва Шароф Рашидов, Жалол Икромий ва Мирзокалон Исмоилий, Раҳим Жалил ва Туроб Тўла, Лойиқ Шерали ва Абдулла Орипов. Халқларимизни дўстлик, анъана ва урф-одатлар, дин ва маданият бирлаштириб туради. Бунинг ажабланарли жойи йўқ.

Тожик ва ўзбек халқларининг асрлар мобайнида синовлардан ўтган, давр оловида тобланган ва қийинчиликларда тажриба орттирган дўстлиги ҳамда қўшничилик муносабатлари икки мамлакат раҳбарлари – муҳтарам Эмомали Раҳмон ва ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг таҳсинга лойиқ хизматлари туфайли янгича кўриниш касб этиб бормоқда. Айнан, бу улуғ зотларнинг саъй-ҳаракатлари ва заҳматлари эвазига орадаги барча сунъий тўсиқлар олиб ташланди. Ишнинг бундай тус олиши ҳар икки давлат халқларига чексиз шодлик улашди.      

...Айтиш лозимки, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш учун қўшни давлатга сафар қиладиган адабиётчилар ва маданият ходимларидан иборат катта гуруҳ таркибига таниқли адиблар Саттор Турсун, Абдулҳамид Самад, Камол Насрулло, ўзбек ижодкорларидан Сулаймон Эрматов ва бошқалар киритилган. Худди уларнинг касбдошлари яратган асарлар Тожикистонда ўзининг кўплаб ўқувчиларига эга бўлганидек, бу қаламкашлар ижодининг довруғи Ўзбекистонга ҳам кетган.

1998 йили тожиклар давлати сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Ўзбекистонда Тожикистон кунлари ўтказилди. Ушбу тадбирда мен ҳам қатнашгандим. Санъат ва ижод аҳлини, қисқаси, тожикларни чексиз қувонч билан қарши олган турли касб эгаларининг очиқ чеҳраларини кўриб, икки миллатнинг дўстлик илдизлари мустаҳкам эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилгандим. Тошкент кўчаларидан бирига номи берилган тинчлик ва дўстлик куйчиси Мирзо Турсунзоданинг қуйидаги байти ёдимга тушди ўша лаҳзада:      

Дўстликни тоабад излагаймиз - биз,

Омонлик, тинчликдан сўзлагаймиз - биз.

Бу сўзлар икки халқнинг миллий хислатини баён қилибгина қолмай, икки давлат бошлиқлари – муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсатни ўзида мужассам этади.

 

Мансур СУРУШ,

“Ховар” ТМААнинг адабий шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Туйғулар жаранги

 

Кам ёзаман. Тўкилмасликнинг ҳеч иложисини тополмаган чоғларимдагина, оппоқ қоғозга кўнгил очаман.

Биздан қўлин тортдику, эй дўст,

Остонада узоқ кутган марг.

Самоларга атрин пуркади,

Муфассал...

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

Иншоот очилиш маросимида Давлат бошлиғи давлат ва Ҳукумат раҳбарияти бундан кейин ҳам моддий-техник базани мустаҳкамлаш, махсус бўлинмалар ва ҳарбий қисмларни замонавий ҳарбий техникалар, ҳарбий ускуналар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун барча зарур чора-тадбирларни қабул қилиб, чегара хизмати шароитини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
512274

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2356339
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1407
2104
3511
2334650
50176
62133
2356339

Сизнинг IPнгиз: 18.210.22.132
Бугун: 22-10-2019 13:40:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015