Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 1815
Печат

 

sh orumbekzoda 2017«Чакан» каштасидан Тожикистоннинг жанубий қисми – Хатлон вилоятида кўйлакларни безатиш учун қадимдан фойдаланиб келинади.

Тожикистон ЮНЕСКОга инсониятнинг номоддий маданий мерослари рўйхатига мамлакатимиз жанубий аёллари либосларида фойдаланиладиган «Чакан» каби санъатнинг бу тури, қадимий миллий чавгон ўйини(майса устида хоккей) ва атлас матосини киритишни таклиф қилди.

Бу ҳақда Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Айни пайтда бу таклифимиз ЮНЕСКО комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда ва қабул этилишига умид қиламиз»,- деди Маданият вазири. 

Унинг сўзларига кўра, Тожикистоннинг ҳар йили ЮНЕСКОга таклиф этиш учун тарихий ва маданий мерослари етарлидир. Чунки мамлакатимиз тарихий қадриятларга бой.

У ўтган йили ЮНЕСКО номоддий маданий меросларининг тақдим этилиши рўйхатига бирданига иккита анъана – халқаро Наврўзни нишонлаш ва палов оши киритилганини эслатди.

Шу пайтгача, Маданият вазирининг сўзларига кўра, Тожикистоннинг, аллақачон, 10 хил маданий мерослари комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилинган ёки ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Шунингдек, залларига Тожикистоннинг энг моҳир ҳунармандлари юксак маҳорат билан ноёб тарзда ишлов берилган ҳамда айни пайтда супермаркет ва кинотеатр жойлаштирилган «Кохи Наврўз» қасрини яхши ҳолатда сақлаш борасидаги савол берилганида, Маданият вазири мазкур масала кўриб чиқилишини айтди.

«Биз, шунингдек, ЮНЕСКОга бу бинога ишлов берилган анъанавий ҳунарларни номоддий маданий мерослар рўйхатига киритишни таклиф қилмоқчимиз»,- деди у.

Номоддий маданий мерослар ўз ичига авлоддан-авлодга ўтувчи урф-одатлар ва ижод кўринишини қамраб олади. Улар орасида – оғзаки анъаналар, ижро этиш санъати, ижтимоий тадбирлар, байрамона ва диний маросимлар, табиат ва коинот билан боғлиқ билимлар ва тасаввуротлар ҳамда анъанавий ҳунарлар техникаси бор.

Республикамиздаги театрлар фаолияти борасида гап кетганида, Шамсиддин Орумбекзода сўнгги беш йилда Тожикистонда театрларга келиш ҳолати 8 фоизга ошганини таъкидлади.

«Бу, албатта, ҳали кам ва саҳначалар сифати ҳам яхши томонга юз буришни талаб қилади, лекин аввалги йилларга нисбатан олға интилиш борлигидан хурсандмиз»,- қайд қилди Маданият вазири.

Шу билан бирга, одамларни театрга боришга мажбур қилишнинг имкони йўқлигини айтар экан, ОАВ намояндаларидан аҳоли орасида гўзалликка интилишни тарғиб этишларини сўради. Шамсиддин Орумбекзода театрлар инсон ахлоқий сифатини юксалтириш учун ташкил этилишини қайд қилди.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

«Шарқи озод» - иқтидорли мажмуа

 

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг "Шарқи озод" нашриёти давлат унитар корхонаси мамлакатдаги энг катта нашриёт саналади. Шу боисдан ҳам, 11 март - Матбуот куни арафасида, ушбу нашриёт директори Файзуллозода Қурбонали Бобожон билан корхонанинг ютуқ ва камчиликлари ҳамда соҳа вазияти хусусида суҳбат уюштирдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2517073

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9981984
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1189
3003
1189
9960827
17954
100591
9981984

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 08:44:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015