Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 03 Июн 2016 Кӯришлар: 2575
Печат

 

ramazonЖорий йил 6 июнидан бошлаб муборак рўза ойи бошланади. Ушбу қутлуғ айём арафасида Тожикистон Ислом маркази Фатво раёсати ходими, Имом Аъзам - Абу Ҳанифа номидаги Тожикистон Ислом олийгоҳи фалсафа ва ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Абдулвоҳид Ҳомидов билан учрашиб, бир қатор саволларимизга жавоб беришларини сўрадик.

- Муҳтарам устоз, аввало, ушбу муборак ойнинг кириб келиши барчамизга қутлуғ бўлсин. Сўнгра, айтинг-чи, «Рамазон», «Савм», «Рўза»  сўзлари нимани англатади?

- Ташаккур. Бу муборак ой  араб тилида «савм», «сиём», деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Рамазон сўзи эса, қиздирилган тош, демакдир. Зеро, рўза айни ёзнинг жазирама кунларида фарз қилинган экан. Яна бир маъноси шулки, Рамазон ойида рўза тутишлик ва бошқа жоний, молий ибодатлар қилиш натижасида барча гуноҳларнинг куйиб кетишига ҳам сабаб бўлар экан. 

«Савм»  шариатда эса, тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир. Рўзани очувчи нарсалар, деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва бошқалар кўзда тутилган.

- Рўза тутиш қачон фарз этилган?

Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган бўлиб, бу ҳақда туширилган оятда Парвардигор жалла жалалаҳу бундай дейди: «Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди…»

- Бу ойни тақво ва эҳсон ойи ҳам дейдилар, шундайми?

- Шундай. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бошқа  пайтларга қараганда, Рамазон келишлиги билан саховат бобида жўшиб кетардилар. Қарийбки, қўлларидаги бор нарсасини Худо йўлида эҳсон қилардилар.  Тақво-эзгулик бобида Ул зотга етувчи киши топилмасди. Биз умматлар ҳам  у кишига пайравлик қилиб, тақвою эҳсон бобида жавонмард бўлмоғимиз лозим.

- Ўтган Рамазон давомида таҳририятимизга келган саволлардан бирида «Мен беморман, укол олсам рўзам бузиладими?» дейилган эди, шунга нима дейсиз?

- Худованд Қуръони каримда «…. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди…»,- деб хабар бермоқда. Бас, ушбу оят асосида, аввало, даволансинлар, соғайгандан сўнг тутмаган кунига бир кун тутиб беради. Азиз муштарийларнинг бундай савол беришларидан мақсадлари рўза тутишликка саъй-ҳаракат, тиришишдир, албатта. Бироқ, Аллоҳ ўзи берган енгилликдан фойдаланмоқ лозим.

- Урфиятда фалончининг савобхалтаси тешик, деган гап юради, бу нима дегани?

- Бунинг маъноси шуки, бечораларга садақа қиласизу, кейин эса, уларни камситасиз, тунда ухламай ибодат қиласиз, кундузи рўзадор ва Роббингизга тоат-ибодатдасиз, лекин силаи раҳмни унутиб қўйгансиз, рўза тутасиз, очликка ва чанқоққа чидайсизу, лекин сўкинасиз, қарғайсиз, лаънатлайсиз, меҳмонингизга ҳурматда-иззатда ва энг яхши муомалалар қиласиз-у, лекин кетганидан кейин унинг ғийбатини қиласиз… Шу каби ҳолатлар савобхалтадан қанчалик машаққатлар эвазига йиғилган ажру савоблар тўкилиб кетишига ишора. Шу боис, савобхалтанинг тешилишига йўл қўйманг.

- Гап савоб ҳақида борар экан, Рамазон ойи кириб келишлиги билан бозорларимизда ҳам нарх-наво кескин ошганлиги кузатилади…

- Нимасини айтасиз, савобталаб, имону инсофли тижоратчиларимиз билан бир қаторда манфаатжўй савдогарлар ҳам бор. Уларга Худо инсоф берсин. Аммо, кейинги йилларда Республика Ҳукумати раҳбарияти ҳамда Душанбе шаҳри раиси Маҳмадсаид Убайдуллоев саъй-ҳаракатлари билан ўзбошимча тожирлар фаолиятига чек қўйилилиши натижасида, дўконларда нарх-наволар бир маромда эканлиги мушоҳада этилмоқда.

- Саҳарликни кечиктириш ва оғиз очишни тезлаштириш борасида ҳар хил гап-сўзлар бор, шунга ойдинлик киритсангиз?

- Расулуллоҳ (с.а.в.) «Таъхирув суҳуракум, ажжилув футуракум» деганлар. Ушбу қавлга кўра, саҳарликда оғиз ёпишни  бироз кечиктиришлик, ифторда оғиз очилишга бироз шошилишлик суннат ва мустаҳаб амаллардандир. Зеро, ифторда шошилиш ва саҳарликни кеч қилишлик инсоннинг ожизлигини, еб-ичишга муҳтожлигини кўрсатади. Ибодат дегани ҳам аслида шу.

- Рамазонни мағфират ойи ҳам дейдилар…

- Албатта. Бу ойда ҳар кеча жаҳаннамга кириши керак бўлган мингларча мусулмонлар авф этилиб, озод бўлади. Бу ойда жаннат дарвозалари очилади. Жаҳаннам дарвозалари бекилади. Шайтонлар занжирбанд қилинади. Раҳмат эшиклари очилади.

- Муштарийларимизга тилагингиз.

- Аллоҳу таоло бу муборак ойда Унинг шаънига ярашадиган ибодатлар қилишимизни ва Раббимизнинг рози бўлган, ёқтирган йўлида юришимизни барчамизга насиб этсин. Юртимиз бошлиқларини ҳам, алалхусус, халқимиз ривожу равнақи йўлида жуда кўплаб ишларни амалга ошириб келаётган  Миллат пешвоси - Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларини ҳам ҳамиша соғ-саломат сақлаб, умри жонларига барокотлар ато айласин, омин.

- Сизга ҳам мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

 

Абдулло Саидов суҳбатлашди.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Бунёдкорлик ва ободончиликка бош қўшиш – ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчи

 

Давлат ҳокимияти Кўлоб шаҳри ижроия органи маъмурий биноси мажлислар залида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида Кўлоб шаҳри ва қишлоқларининг Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 30 йиллигига тайёргарлик масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва тегишли вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалардан масъул шахслар иштирок этишди.

Муфассал...

ДЕВАШТИЧДА САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНАДИ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинганлиги муносабати билан Деваштич ноҳиясида ҳам чора-тадбирлар режаси тузилиб, бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2468620

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9831039
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
540
4125
12266
9794249
75349
122773
9831039

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.6
Бугун: 23-07-2026 02:56:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015