Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 28 Ноябр 2019 Кӯришлар: 539
Печат

 

aks 20192Мустақил Тожикистонимиз кундан-кунга гуллаб-яшнаб бораётганлиги, халқ турмуш тарзининг фаровонлашувида ҳар бир ватандошимизнинг муносиб ҳиссаси бор. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсати ободончилик ишлари кўлами кенгайишига замина яратаётганлиги табиий. Миллат пешвосининг

мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида мамлакат иқтисодиётини юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш борасида кўрсатмалар берилган. Айниқса, аҳоли ижтимоий аҳволига эътибор қаратиш Давлат сарварининг диққат марказида туради. Бу борада давлат идораларидан ташқари тадбиркорлар, саховатпеша ва ватанпарвар юртдошларимиз ҳам муносиб улуш қўшиб келаётганлиги қувонарлидир.

Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги юбилейига тайёргарлик жараёнида мамлакатимизда бир қатор янги иншоотлар қурилиб, ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари тараққиёт сари юз бурмоқда. Мамлакат ободончилигига тадбиркорларимизнинг қўшаётган ҳиссасини таъкидлаш ўринлидир.

aks 2019Тожикистон Республикаси Ҳукумати келгусида ҳам ўлкамиз тараққиёти йўлида қўшимча сармоялар ҳамда тадбиркорларни жалб этишни мақсад қилган. Албатта, бу жараёнда ишбилармон, тадбиркорларимизнинг ватанпарварликлари қўл келади.

Хатлон вилоятининг Бохтар шаҳридан бўлган Олимжон Пўлодов ҳам ана шундай миллат ғамхўри, ватанпарвар юртдошларимиздан биридир. У Бохтар шаҳрида туғилган, Санкт-Петербург университетининг ҳуқуқшунослик факултетини битирган. Олимжон иш фаолиятини 2008 йили Бохтар шаҳридаги 9-ўрта умумтаълим муассасасида ўқитувчиликдан бошлаган. Сўнгра Хатлон вилояти «Тожиктелеком» муассасасида электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) бўлими мудири бўлди. У 2010 йилдан соҳибкорлик билан шуғулланиб, «Зам-зам плюс» ОҲЖни ташкил қилди. 2017 йили давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ва Бохтар шаҳри ижроия органлари Олимжон Пўлодовга ташхис-табобат маркази биносини қуриш учун ер ажратишди. Тадбиркор йигит бу ерда «Акси шифо» ташхис-табобат марказини бунёд этди.

- Ташхис-табобат марказимиз 2018 йил 9 сентябр – Истиқлол байрами куни мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида очилди ва фаолиятини бошлади, - дейди Олимжон Пўлодов.

aks 2019 1Замонавий тарзда қурилган «Акси шифо» ташхис-табобат маркази биноси Бохтар шаҳрининг марказида жойлашган.

- Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тадбиркорларга чақириғига жавоб тариқасида «Акси шифо» ташхис-табобат марказини бунёд этдик, - дейди сўзи давомида Олимжон Пўлодов. – Табибларимизнинг мақсади – халққа сифатли тиббий хизмат кўрсатиш. Марказимиз вилоятда энг замонавий тиббий ускуналар – магнит-резонанс томография, рақамли рентген, ЭЭГ, УЗИ, ЭКГ ва бошқалар билан таъминланган ягона табобат муассасасидир. Бу ускуналар билан тиббиёт эришган энг сўнгги усулларда ташхис ўтказилади.

Марказ бошлиғининг айтишига кўра, муассасада беморлар ётиб даволаниши учун 8та ўрин мавжуд бўлиб, улар кеча-кундуз тажрибали дўхтирлар назоратида даволанишади. Ётиб даволанадиган беморларга уч маҳал иссиқ овқат берилади. Улар молиявий шароитларига қараб, табобат учун пул тўлашади.

- Келгусида бошқа шаҳар ва ноҳияларда марказимизнинг филиалларини ташкил этиш ниятимиз бор, - дейди О. Пўлодов. – Энг замонавий тиб ускуналарини сотиб олиб, вилоятга келтиришни мақсад қилганмиз. Айни пайтда вилоятимизда бунга катта эҳтиёж сезилади.

«Акси шифо» ташхис-табобат марказида 35 нафар тиб мутахассислари иш билан таъминланган. Улардан 6 нафари олий даражали дўхтирлар эканлиги табобатнинг сифатини кафолатлайди.

- Аёллар хасталиги дўхтири Зўҳра Каримова, юрак хасталиклари дўхтири Ринад Додомирзоев, МРТ дўхтири Манучеҳр Бобоев, асабшунос Ботуржон Ашўрматов ва рентгенолог Некрўз Шокировлар беморларга, нафақат, дори-дармон, балки яхши муомала билан ҳам шифо улашадилар, - дейди Олимжон Пўлодов.

Бундан ташқари, марказда олти нафар тиб ҳамширалари беморларга намунали хизмат кўрсатиш пайидан бўлишмоқда.

Биз муассасага ташриф буюрганимизда, бу ерга даво излаб келувчиларнинг гавжумлигини кузатдик. Энг асосийси, дармонгоҳда ҳукм сурган озодалик ва осуда муҳит эди. Барча беморлар навбат билан дўхтирлар назоратидан ўтишаётганлиги, табибларнинг уларга одоб билан муомала қилишлари кўзга ташланарди.

Ҳақиқатдан ҳам, «Акси шифо» ташхис-табобат маркази замонавий тарзда қурилган бўлиб, бугунги табобат меъёрлари талабларига тўлиқ жавоб бера олади. Марказ маъмурияти ҳам ходимлар ва ҳам беморлар учун қулай шароит бунёд эта олишган.

Ишончимиз комилки, Олимжон Пўлодов сингари ватанпарвар тадбиркорларимиз сафи кенгайиб, ватандошларимиз юртимизда ўз дардларига шифо топишлари учун энг янги ва замонавий технологияларни олиб келишади. Ўлкамиз фуқаролари соғлиги йўлида фидойиларча хизматга бел боғлаган Олимжон Пўлодов бошлаб қўйган эзгу иш бошқа тадбиркорларимиз учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши табиий…

 

Давронбек КАРИМОВ,

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

Бохтар шаҳри.

 

Суратларда: «Акси шифо» ташхис-табобат маркази директори Олимжон Пўлодов, кардиолог Ринад Додомирзоев ва аёллар хасталиклари дўхтири Зўҳра Каримова.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Икки пешво жасорати

 

Халқ донишмандлигида: “Икки шиддатли оқим туташган жойда улкан дарё ҳосил бўлади. Бу кўплаб инсонлар учун бахт-саодат келтириб, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқариб, турмушларини фаровон, ҳаётларини чароғон қиладиган дарёдир”, - деган ҳикмат бор.

Бу том маъноси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил баҳор кунларида Тожикистон Республикасига қилган

Муфассал...

ШҲТ ХАЛҚАРО САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА ДИАЛОГ ВА ҲАМКОРЛИКЛАРГА ТАЙЁР

 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети доимий амал қилувчи орган ҳисобланади. Ташкилотнинг штаб-квартираси Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳрида жойлашган.

ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси Ижроия комитети ўз фаолиятини ШҲТ Хартияси низомномаси, Шанхайнинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
815613

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3261317
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3068
4502
7570
3219967
51551
138308
3261317

Сизнинг IPнгиз: 54.160.19.155
Бугун: 11-08-2020 14:14:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015