Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 04 Феврал 2016 Кӯришлар: 2024
Печат

 

s.tagoyzodaТожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Сумангул Тағойзода 2015 йилги фаолият якунига бағишланган матбуот анжумани чоғида сўзлаган нутқининг асосий нуқталари қуйидагилардан иборат бўлди:

-2015 йил январ-октябр ҳолатига кўра, аҳоли пул даромадлари 20736,4 миллион сомонийни ташкил этди.

Бу эса, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга кўпайганлигини кўрсатади. Шу ўринда, 2015 йилнинг январ-октябр ҳолатига мувофиқ, аҳоли омонат  ва пул харажатлари 21593,8 миллион сомоний миқдорида бўлди.

2015 йилнинг январ-октябр ойларида ўртача иш ҳақи 862,3 сомонийни ташкил этиб, 2014 йилнинг шу давридан 6,4 фоизга ошганини кўрсатади. Энг юқори иш ҳақи қурилиш соҳасида - 1955 сомоний, электр энергияси, газ ва сув таъминоти соҳаларида – 1287 сомонийни ташкил этди.

Ўтган йил давомида меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш органига 112 минг 961 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 72 минг 521 нафари иш изловчи сифатида қайд этилган. Шу ўринда, 51 минг 252 нафарига расмий  равишда ишсиз мақоми берилди.

Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш дастури доирасидаги чора-тадбирлар асосида 38 минг 952 нафар фуқаро янги иш жойлари билан таъминланди.

2015 йилда барча манбалар ҳисобидан 205 минг 556та иш ўринлари таъсис этилди. Вилоятларда эса, бу кўрсаткич қуйидагича бўлди: Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида - 10739, Хатлон - 66 111, Суғд - 57 259, Душанбе – 32000 ва республика бўйсунишидаги ноҳияларда 39 447та.

Ўтган йил ташкил этилган иш ўринларининг 63 442таси доимий, 65 888таси вақтинчалик ва 76 232таси эса, мавсумий иш жойлари ҳисобланади.

2015 йилдаги ҳисобга олиш натижасига кўра, мамлакатимиздан 552 минг 596 нафар фуқаро хориж давлатларига меҳнат муҳожири сифатида сафар қилган. Улардан 487 минг 929 нафарини эркаклар ва 64 минг 667 нафарини аёллар ташкил этади.

Бу даврда, меҳнат муҳожирларимиз 541 минг 636 нафари  Россия Федерацияси ва 10 минг 957 нафари эса, Қозоғистон Республикасига жўнаб кетган. Меҳнат муҳожирларимизнинг 2014 йилга нисбатан ишга боришлари 118 минг 210 нафар ёки 18 фоизга камайган.

Ўтган йил давомида 388 минг 593 нафар меҳнат муҳожирларимиз Ватанга қайтишди. Улардан 347 минг 954 нафари эркаклар ва 40 минг 639 нафари аёллардир.

Россия федерал муҳожирлик хизмати маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 9 ойи давомида Россия Федерациясидаги 400 мингдан зиёд Тожикистон Республикаси фуқаролари патент олишиб,  ўз иш фаолиятларини  расмий равишда олиб боришмоқда.  

Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлигининг Россия Федерациясидаги намояндалиги  аралашуви билан 2015 йил давомида 50 миллион 734 минг 682 рубл миқдоридаги иш берувчилар томонидан Тожикистон Республикаси фуқаролари-меҳнат муҳожирларининг тўланмаган иш ҳақи ундириб берилди.

Ўз мухбир.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Тарихий учрашув мевалари

 

1. Ёмғир шивалаган кунда

Апрел ойининг бошроғи эди. Тошкентдан қадрдон дўстим Хуршид Дўстмуҳаммаддан SMS хат олдим. У бу хатда курсдош дўстимиз Йўлдош Исмоиловнинг дунёдан ўтганлиги ҳақида ёзганди. Қайғуриб!

Энг қадрли, энг қадрдон дўстларимдан бирининг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Жанозаси ўтган экан. Энди, албатта, фотиҳа ўқиш, оила

Муфассал...

ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУБОРАК ЙИЛИ

 

-Жорий 2017 йил Турсунзода шаҳри меҳнаткашлари учун муборак келди, - дея бошлади Турсунзода шаҳар раиси Сижоуддин Саломзода журналистлар ҳузурида қилган чиқишини. -Зеро, халқаро Наврўз байрами тантаналарини халқимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали  Раҳмон билан бирга нишонлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382187

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502658
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1794
3448
16196
9457148
1794
140751
9502658

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 14:09:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015