Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Октябр 2018 Кӯришлар: 2464
Печат

 

dustlik 2018 1Дўст – инсоннинг қаноти, дейдилар…

Зеро, дўстлик қудратли куч сифатида одамга ҳам, жамиятга ҳам нурафшон кунларни, виждон ва эътиқод эркинлигини ато этадиган мардлигу жасорат бирлигидир. Дўсти бор инсон ҳеч қачон хор бўлмайди, жамият эса, таназзулга юз тутмайди.

Агар дўстликнинг пойдевори виждон ва иймон асосига қурилса, инсон қалби доимо умидвор ҳисларга тўлиб яшайди.

Ҳақиқий дўстликнинг устувор ақидаларидан бири инсон ўзига қандай эзгулигу яхшиликни раво кўрса, уни дўстидан ҳам дариғ тутмасликдир.

Кейинги йилларда тожик ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстликдек муқаддас туйғу равнақи, айнан, ана шу ақидага асослангани дунё аҳли кўз ўнгида ёрқин намоён бўлмоқда.

Қардош давлатлар бошлиқлари - Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг учрашувлари замирида икки қондошу жондош халқлар бир-бирига осойишта ва тинч ҳаёт, ободлигу фаровонликдек покиза орзу-умидларни тилаётганини юрак-юракдан ҳис этиш мумкин.

Шуниси қувончга сазоворки, ўтказилаётган мулоқотлар жараёнида дўстликнинг янги-янги қирралари, яъни давлат бошлиқлари ва меҳнаткаш халқ ўртасида дўстлик ришталари ўрнатилмоқда.

Яқинда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида қўшни давлат Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Турсунзода шаҳридаги «Боғи Сомон», «Ватан» ҳамда Ҳожи Неъмат номли деҳқон хўжаликларида бўлиб, боғбонлар билан ўтказган суҳбатлари жараёнида дўстликнинг янги қирралари унсурларини кузатиш мумкин.

Ўзбекистон Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев ташрифи чоғида, боғдорчилик маҳсулотлари етиштиришнинг замонавий, ибрат олса арзийдиган усулларининг гувоҳи бўлганлигини очиқ-ойдин тан олди ва боғбонларнинг фидокорона меҳнатларини юксак баҳолаб, деҳқон хўжаликлари раислари Камол ҳожи Мадумаров ҳамда Неъмат ҳожи Усмоновларга Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган «Каптива» русумли енгил автомобиллар калитини топширди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Турсунзода шаҳри боғбонлари ҳузурига ташриф буюриб, уларнинг иш тажрибалари билан танишгани, бу борада ўзбекистонлик боғбонлар ила ҳамкорлик қилишга чорлагани оддийгина чақириқ бўлибгина қолмай, балки икки тилда сўзлашувчи бир халқ намояндаларини дўстликнинг олий чўққиларини забт этишга даъват этгани ҳамдир…

Дўстлик эътиқод кўзгусидир. Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ривожининг янги даври бошлангани, эътиқоду иймонда, динда бир бўлган миллатлар келажагининг порлоқ бўлишидан мужда келтиради.

Дўстлик ҳам инсонлар, ҳам жамият руҳини суяйдиган юксак тоғдир. Дўстнинг меҳридан умидворлик қалбни орзу-умидларга тўлдиради, таҳликали хаёл азобларидан халос қилади.

Дўст кўзидаги меҳр ёлқинлари инсон қалбига аланга солиб, уни қизғин ва мазмунли, эзгулик йўлида курашиб умр кечиришга ундайди.

Эзгулик эса, башариятга доим ёруғлик олиб келган. Қалби эзгуликка йўғрилган туйғуларга лиммо-лим одам боласи мудом дўстни ардоқлаган, унинг шарафларга кўмилиб яшашини орзу қилган.

Дўст қалбини топа билиш, унинг қувончига шерик, дардига дардкаш бўлиб, малҳам излаш чин инсоний фазилатлардандир.

Баски шундай экан, дўстликни бебаҳо туйғу англаб, кўз қорачиғидай асрашимиз, айниқса, тожигу ўзбек халқлари дўстлигини бошга тож ўрнида билиб, Яратганнинг икки қардош халққа ато қилган энг ноёб неъматидек эъзозлашимиз лозим…

Бежизга файласуфлардан бири дўстликни қуйидагича таърифламаган:- Одамларга доноликдан сўнг берилган энг қимматбаҳо тортиқ дўстликдир.

Ана шу энг қимматбаҳо тортиқ қондошу жондош халқларимиз довруғини етти иқлимга таратишидан умидимиз беқиёс катта!..

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Табаррук стол

 

Жорий йилнинг феврал ойида отахон газета 90 ёшга тўлди, тўй давом этмоқда. Аслида, газетанинг ҳар бир сони ўзига хос тарих, байрам, десак ҳам хато бўлмайди. Суҳбатдошим, тарих фанлари доктори, профессор, академик Бобожон Ғафуровнинг содиқ шогирдларидан бири Ҳабибулло Холжўраев айни пайтда «Халқ овози»нинг бугунги кунда улуғ ёшли муаллифларидан бири ҳисобланади. У киши билан суҳбат 90 йиллик тарихга ёруғлик олиб

Муфассал...

Маънилар ганжисан, эй она-тупроқ...

 

Аҳадқул Аҳмадқулов (Аҳад Аҳмад) Панжакент шаҳрида таваллуд топган. 1975 йили Хўжанд Давлат университетининг филология факултетини битирган. Кўп йиллардан бери ижод билан шуғулланади. Шеърлари ноҳия, вилоят ва республика газеталарида мунтазам чоп этиб келинмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2490018

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9887296
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
45
3280
15804
9846677
23857
107749
9887296

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.130
Бугун: 07-08-2026 00:16:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015