Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 1909
Печат

 

bolalikҚачон қараманг, келажак-ёшларники, деб бонг урамиз. Лекин баъзи ёшларнинг бугунги кунда қилаётган ҳар хил ишларини-ю беўхшов қилиқларини кўриб туриб, уларга бепарво бўлмаяпмизмикин? Уларнинг нима ишлар билан машғул бўлаётганликларига эътибор бераяпмизми? Ёки келажакда уларнинг жамиятга бирон фойдаси тегиб қолар, деган умидда қараб, кутиб тураверамизми?

Ҳатто, мактаб ёшидаги болалар қайси бир йўллар билан бўлса  ҳам пул топиш илинжида уйдан чиқиб кетадилар, худди мактабга бориш шарт эмасдай. Уйма-уй юриб, дарвоза тақиллатадилар: «Тухум оласизми?», «Сут, ёғи олинмаган қатиқ керакми?», «Ширин тут бор»… Сал каттароқлари бозорда арава тортадилар, маршруткаларда паттачилик қиладилар. Меҳнатнинг айби йўқ, лекин… Яна ким билади, дейсиз, қай бирлари қинғир ишлар-у, ўғирлик билан шуғулланишар, балки...

Шу аснода, ўзим гувоҳи бўлган воқеалардан мисол келтирмоқчиман. Якшанба куни бозор айланиб юрувдим, атир-совун сотиладиган дўкон олдида одам гавжум. 10-12 ёшлардаги икки бола катта идишдаги шампунни биттадан ушлаганларича одамлар орасидан сирғалиб чиқиб кетворишди. Сотувчи буни сезмай ҳам қолди. Ўғлимга туфли олиш учун дўкондан унга мосини танлай бошладик. Ёнимизда турган 16 ёшлардаги йигит ҳам бир-иккита туфлини кийиб кўриб турганди. Сотувчи бошқалар билан савдо қилгунича ҳалиги йигит туфлини кийиб, жуфтакни ростлаб қолибди. Сотувчи дўконни ташлаб кетолмай, дод деганича қолаверди. Салом-алигимиз бор танишимнинг ўғли бир куни: «Бувим холангдан 150 сомоний пул олиб кел, уч кундан кейин бераман, дедилар», деб уйга келди. Бериб юбордим. Бир ойдан сўнг, ўша танишимни кўчада кўриб қолдим, бошини қимирлатиб сўрашди-ю, ўтиб кетди. Яна бир тўйда бирга, бир жойда ўтириб қолдик, айтдим. «Вой, мен ўғлимни сизникига юборганим йўқ, бундан бехабарман», деди. Ўғлингиздан сўрарсиз, дедим. Ўшанга ҳам икки йилдан ўтди, пул ҳам савил кетди.

Бир танишим болалардан нолиб қолди: «Тўйга хабарчи бўлиб юрувдим. Бир қариндошимизникига кириб чиққунимча, дарвозасига суяб қўйган велосипедим йўқ. Кўчада бирон зот кўринмади. Нима қилишимни билмай, ён қўшнилардан сўрадим, билмаймиз, дейишди. Мана, пиёда юрибман-да. Участка нозири ҳам топиб беролмади. Ким олган бўлса ҳам буюрмасин, деб қарғайман...».

Бунақа мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бундан ташқари, пул ишлаб келиш мақсадида дарсларни ташлаб (албатта, мактаб директори, синф раҳбари билан келишиб), Россия шаҳарларига кетган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этиши ҳайратланарли эмас. Буларнинг ҳаммасини шароитга тақаб, ҳаёт мажбур қиляпти, деб кўз юмиб келяпмиз. Энди айтинг, бундай ёшлардан келажакда нимани кутиш мумкин? Келажак уларнинг қўлида қандай гуллаб-яшнайди, ривожланади-ю, қандай аҳволда бўлади? Бунга ким жавоб бера олади? Ўқиш-ёзишсиз, билимсиз, таълим-тарбиясиз одамийлик мартабасига чиқа оладими киши?

Ҳозирги маршруткалар аввалги автобуслардан қолишмайди, уриб-тиқиб одам олаверадилар. Ишдан кеч қолмаслик учун лиқ тўла маршруткага чиқишга мажбур бўлдим. Ўтирганлар, асосан, ёшлар, яъни талабалар экан. Букчайиб кетаётганлар орасида 70 ёшлардаги собиқ муаллима ҳам бор эди. Орқадан кимдир: «Ҳой ёшлар, бирорталаринг муаллимага жой берсаларинг бўлмайдими, устоз отадан улуғ-а» деса, бир қиз: (олийгоҳ талабаси бўлса керак) «Сизга устозлик қилган бўлсалар, жойингизни бера қолинг», деди  ва бопладимми, дегандай тиржайиб сақичини чайнаб ўтираверди. Бу ахлоқий «фазилат»га нима дейиш мумкин? Демак, у на оилада, на мактабда, на олийгоҳда тарбияланган. Унинг қиёфасига боқсангиз, юз-кўзидан, ҳаракатидан бирор хил яхшиликни илғай олмайсиз. Бунақаларни келажак соҳиби дейишга арзирмикан?

Фарзанд тарбияси бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири. Бу ҳар бир ота-онанинг, ҳар бир ўқитувчининг асосий ишига айланмоғи шарт. Зеро, саводсиз, тарбиясиз авлод нотўғри ўсган ниҳол, қурт еган мева кабидир.

Ота-боболаримиздан қолган ҳаётий муаммоларни ечмоқ, уларнинг илмий сирларини билиб олиш, янгиликлар яратиш учун тарбия ва саводхонлик асосий калит ҳисобланади. Ёшлар ушбу калитни қидириб топишлари керак. Бунинг учун устоз-мураббийлардан ёшларни тарбиялашда, савод беришда жуда катта масъулият талаб этилади. Чунки, билим, одобу услуб орқали улуғларимизнинг панду ҳикматлари ўқиб ўрганилади, келажак авлоднинг унга амал қилиши эса, асосан, тарбия ва таълим берувчиларнинг куч ҳамда маҳоратларига боғлиқ.

 

Мавлуда ЖЎРАХОН,

Суғд вилояти.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Суғддаги сайёҳлар севган жойлар

 

Искандаркўл Душанбе –Хўжанд шоҳ йўлига яқин жойлашган. Пойтахт томондан юрилганда, йўлнинг чап тарафида. Кўл баланд тоғлар қўйнида, денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда жойлашган. Кўлнинг умумий майдони деярли 3 ярим квадрат километрга тенг бўлиб, чуқурлиги 72 метрга етади.

Айний ноҳияси ҳудудида жойлашган кўлга Саратоғ, Ҳазормеш, Сарема дарёлари қуйилади. Кўлдан эса, Искандардарё оқиб чиқади. У сал ўтмасдан,

Муфассал...

Олис қишлоқдаги янги иншоотлар

 

Янги йилнинг дастлабки кунлари Деваштич ноҳиясидаги Росровут қишлоғида иккита янги иншоот фойдаланишга топширилди. Биринчи иншоот тиббий нуқта бўлиб, у қишлоқ марказидан анчагина узоқликдаги янги маҳаллалардан бирида барпо этилди. Энди бу маҳалла аҳолиси олис йўл босиб қишлоқ саломатлик марказига қатнамайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2416771

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9645654
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
762
3006
12737
9612376
12737
132053
9645654

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.105
Бугун: 05-06-2026 04:45:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015