Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Июл 2015 Кӯришлар: 2008
Печат

 

x abdurahimov 1Ярим тун. Барча уйқуда. Кутилмаганда телефон қўнғироғи садоси ширин уйқуни бузди. Ёқимли туш охирига етмай қолди. Қутқарувчи навбатдаги топшириқни олди.

Ҳа, қутқарувчилик фаолияти вақт танламайди. Хоҳ эрта – саҳар бўлсин, хоҳ ярим тун, белни қаттиқ боғлаб, эл хизматига тайёр туриш керак.

Мамлакатимиз Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети ходимлари ҳам ҳар доим халқнинг хизматига камарбаста.

Йил бошидан буён комитет қутқарувчилари 44 кишини ўлим чангалидан сақлаб қолишди. Шунингдек, кўчки кўчиши, тошлар тушиши оқибатларини бартараф этиш, сув усти ва сув ости қутқарув ишларини олиб бориш натижасида 55 кишининг жасади топилди.

Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети раиси Хайриддин Абдураҳимовнинг олти ойлик фаолият якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилишича, йил бошидан буён Тожикистонда 43 тадан зиёд табиий характердаги фавқулодда ҳолат рўй берди. Бу ҳодисалар натижасида 28 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, бу йил сувга чўкиш ҳолатлари ҳам кўпайди. Комитет маълумотларига кўра, агар ўтган йилнинг олти ойи мобайнида мамлакат дарёлари ва сув ҳавзаларида 31 киши чўккан бўлса, 2015 йил биринчи ярмида бу кўрсаткич 54 кишига етди. Шундан 22 нафари балоғатга етмаган болалардир.

Бу фожиалар сабабини Х. Абдураҳимов чўмилиш қоидаларига амал қилмаслик, чорва моллари боқиш ва балиқ овлашда эҳтиётсизлик қилишда деб билади.

Шунингдек, Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети раҳбари ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ташлаш ҳолатлари ҳам кузатилганини алоҳида қайд қилиб ўтди. Бундай ҳодиса 4 июл куни юз берди. Ўттиз ёшли аёл ҳаёт билан видолашиш мақсадида уч нафар балоғатга етмаган фарзандлари билан биргаликда ўзини Ҳисор каналига ташлади. Натижада, аёл қутқариб қолинди. Аммо, минг афсуски, ота-онасининг келишмовчилиги туфайли балоғатга етмаган уч норасида ҳалок бўлди.

Ҳисобот даврида, шунингдек, 15 кишини яшин урганлиги ҳам қайдга олинган. Шундан 10 нафари ҳалок бўлиб, қолганлари турли тан жароҳати олишган. Шундай даҳшатли ҳодисалардан бири Рўдакий ноҳиясида 8 июн куни юз берди. Яшин уч нафар опа-сингил ҳаётига зомин бўлди.

Ҳайит байрами кунларида мамлакатимизнинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига табиий офат ёпирилди. Обу ҳавонинг ҳаддан зиёд иссиқ келиши натижасида дарёларда сув сатҳи ошиб, кетди. Йил бошидан буён мамлакатимизга табиий офатдан 174,3 миллион сомонийлик зарар етказилган бўлса,  Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Шуғнон ноҳиясига табиий офат бир неча кун ичида келтирган моддий зарар 19 миллион 353 минг сомонийдан ошиб кетди.

ТБМВнинг Ванж ноҳияси ҳудудида 20 июл куни юз берган сув тошқини йўллару кўприкларни бузиб, бир неча кишининг ҳалокатига сабаб бўлди.

Сел тошқини биринчи марта соат 11 ларда «Хоруғ-Душанбе» автомобил йўлининг 450-километрига келиб тушиб, Даштак мавзесидаги битта кўприкни бузди. Бу минтақада ТБМВ фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси бўйича штаби техникадан фойдаланган ҳолда, вақтинчалик кўприкни қайта тиклаш тезкор ишларини олиб бораётганди. Иккинчи марта сел келганида вақтинчалик кўприкни бузди ва йўллар қурилиши учун сафарбар қилинган икки техникани оқизиб кетди. Натижада, ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

Шунингдек, Ванж ноҳияси Жовидон қишлоқ жамоатида сел оқими «Starex» машинасини олиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, яна бир неча киши турли тан жароҳати олишди.

Халқимиз сув балосидан, ўт балосидан ва туҳмат балосидан ўзинг асра, дея Худога илтижо қилади. Ҳа, бундай табиий офатлар кутилмаган ҳолатда келади. Бироқ, обу ҳавонинг иссиқлигидан паноҳ топиш мақсадида дарёлар ва каналларда чўмилиш пайтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатларини ҳам кўриб турибмиз.

Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси Душанбе шаҳри штаби тажрибали ғаввоси Хуршед Латипов чўмилишни яхши кўрувчи ватандошларимизга қуйидаги тавсияларни беради:

-овқатлангандан сўнг 1,5-2 соат вақт ўтгандан кейин чўмилиш мумкин;

-сув ҳарорати +15 даражадан паст бўлган очиқ сув ҳавзаларида сузиш билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Чунки одам шок ҳолатидан кутилмаганда ҳушини йўқотиши мумкин. Бунга эса, сузишдан аввал тананинг исиб кетиши ва кескин совуқ сувга шўнғиш сабаб бўлади;

-нотаниш жойларга шўнғимаслик: сув тагида тошлар, кесувчи жисмлар бўлиши мумкин;

-ботқоқ ёки сув ўтлари бўлган жойларда чўмилиш керак эмас;

-қуёшда тоблангандан сўнг ёки ҳаддан ташқари совуққотганда сувга кириш мумкин эмас;

-маст ҳолатда сувга шўнғиш қатъий равишда ман қилинади;

-якка ҳолда чўмилишдан қочиш керак. Чунки бирор фалокат юз берса, қутқарадиган одам топилмайди;

-гирдоб томон сузиб бориш керак эмас, бу сувдаги энг катта хавфдир.

«Чўмилиш чоғида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш сувдаги бахтсиз ҳодисалардан сақланиш омили эканлигини унутманг»,- дейди тажрибали ғаввос Хуршед Латипов.

Табиий офатларни қайтаришга қодир эмасмиз. Бироқ, ўз қўлимизда бўлган эҳтиёт чораларига риоя қилиш мана шундай бахтсиз ҳодисалар олдини олишда ҳар бир кишига асқотиши турган гап.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози». 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Лахш – истиқлол файзидан яшнаган диёр

 

Давлат ҳокимияти Лахш ноҳияси ижроия органи ҳамда меҳнаткашлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан илгари сурилаётган оқилона сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш ва ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида, 2018 йилда бир қатор ободончилигу бунёдкорлик ишларини амалга оширди.

Муфассал...

Наврўз шодиёналари

 

22 март, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахт «Наврўзгоҳи»да ўтказилган халқаро Наврўз тантаналарида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2383494

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9510037
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1805
3767
23575
9457148
9173
140751
9510037

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 03-05-2026 14:00:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015