Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Апрел 2015 Кӯришлар: 2688
Печат

 

shamilИбн Сино клиникасига ўғлини олиб келган аёл натижа бундай яхши бўлишини ўзи ҳам кутмаган бўлса керак. Боланинг кўзи ғилай эди. Даволанганидан сўнг унинг кўзларида аввал қандайдир муаммо бўлганлигига ишониш қийин. Онанинг сўзларига қараганда, 10 ёшли Шамилни даволатиш учун ота-онаси саккиз йил давомида югуришган. Бироқ, бу ҳеч қандай натижа келтирмаган.  

Экспертларнинг таҳлилларига кўра, 90 фоизгача ахборотни инсон кўзлари орқали олади. Шунинг учун кўзларни эҳтиёт қилиш керак. Улар бошқа органлар сингари ҳимоя қилиш ва даволашга эҳтиёж сезади. Биз  гуркираган компютер технологиялари оламида яшаяпмиз ва бу кўриш қобилиятимизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Кўз касалликлари тури, уларни ҳимоялаш масаласи билан Ибн Сино халқаро клиникаси офталмолог врачи Шаҳло Бобожоновага мурожаат қилдик.

-Сўнгги вақтларда кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммога эга кишилар сони кўпайиб бормоқда. Кўз нурининг камайишига нима сабаб бўлади?

-Айтишим керакки, ҳеч кимнинг кўзи дабдурустдан фаолият юритмай ёки ёмон кўрадиган бўлиб қолмайди. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Бу биринчи навбатда, гигиенага риоя этмаслик, телевизор, компютер, мобил телефонларининг салбий таъсири ҳамда турли инфекциялар орқали юзага чиқади. Ҳатто, овқатланиш қоидасининг бузилиши ва қандайдир модданинг етишмаслиги ҳам кўриш ҳолатининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Шунинг учун арзимас оғриқ пайдо бўлганда ҳам дарҳол духтурга мурожаат қилиш керак.  Катаракта ёки глаукома каби касалликлар ўз вақтида муолажа қилинмаса, одам буткул кўр бўлиб қолиши ҳам мумкин.

-Даволаш жараёнида фойдаланадиган услублар, ускуналарингиз тўғрисида ҳам тўхталиб ўтсангиз…

-Клиникамизда мавжуд бўлган техника ва ускуналар жаҳоннинг энг илғор тиббиёт технологиялари ҳисобланади. Бу албатта, мақтаниш эмас, бироқ бор гапни айтиш керак. Бармоқ билан санаб ҳам беришим мумкин: визометрия – кўз ўткирлиги ҳолатини аниқлайди. Авторефкератометрия – компютер тадқиқоти бўлиб, икки дақиқа давомида кўриш қобилияти даражасини белгилаб беради. Ретикоскопия – кўз чуқурлигини текшириш, биомикроскопия – махсус оптик ускуна бўлиб, касаллик бутун тафсилотларини тадқиқот қилади. Биомикроскопия кўздаги энг митти ўзгаришлар, ҳар қандай бегона таначалар ва патологик жараённинг жойлашув чуқурлигини аниқлаш имконини беради.  Тонометрия кўз ичидаги босимни, линзометрия – беморга кўзойнак талаб этиладиган бўлса, унинг қайси ўлчамдагиси кераклигини аниқлайди.

-Кўз хасталиги айни замонда кўп кузатилади. Буни ҳис этаяпсизми?

-Ҳа, албатта. Касалликларни ўз вақтида аниқлаш клиникамизда нафақат яхши ускуналар, балки малакали мутахассислар борлиги билан ҳам боғлиқ. Ҳатто, даволаш жараёни тугагандан кейин ҳам мижозларимиз билан алоқага чиқиб, уларга маслаҳату тавсиялар бериб турамиз. Талаб этилганда эса клиникага чақирамиз. Бизга хорижий давлатлардан ҳам беморлар ташриф буюраётгани алоҳида аҳамият касб этади. Икки йил ичида кўриш қобилиятида муаммоси бўлган 1105 киши шифокорларимизга мурожаат қилди. 58 та жарроҳлик ўтказилган бўлиб, уларнинг ҳаммаси Оллоҳга шукрки, муваффақиятли кечди.

Эронлик ҳамкасбларимиз, айниқса, доктор Аҳмадали Фирдавсий билан ҳамкорликларимиз туфайли бир нечта муваффақиятли жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Афсуски, бундай врачлар юртимизга тез-тез келишмайди ва узоқ қололмайдилар. Чунки уларнинг маслаҳатига ўз ватанларида ҳам талаб катта. Бироқ, клиникамиз раҳбариятининг эронлик ҳамкасблар билан яхши дўстона муносабатлари сабабли бундай мутахассислар юртимизга тез-тез келиб туришади.

-Нархлар ҳақида нима дея оласиз? Клиникангизда даволанишга одамларнинг кучлари етадими?

-Клиника қошида «Суғуртаи миллий» компанияси ташкил этилган бўлиб, у даволаш учун харажатнинг катта қисмини тўлайди. Яъни, атиги 150 сомонийга суғуртадан ўтиб, клиникамизда даволаш ва таҳлилларнинг 80 фоизигача бепул бўлишига эришишингиз мумкин. Айтганча, даволаш тўғрисида: биз турли кўз касалликларини даволашимиз ҳақида ишонч билан айта оламиз. Беморлар икки усул – консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволанади.

Консерватив бу:

-бактериологик, вирусологрик, аллергик;

-астигматизмни даволаш;

-болалар ва янги туғилган чақалоқлар эндокринологияси;

-диабетик ретинопатияни даволаш.

Жарроҳлик бу:

-страбизм (ғилайлик) ва туғма касалликлар ёки стресс ва нотинчлик туфайли вужудга келган касалликлар – пастки ва юқори қовоқларни даволаш.

Тўлиқ маълумотни эса www.ibnisino.tj ва www.sugurta.tj сайтларидан олишингиз мумкин.

Ўз мухбир. 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ёшлар тарбияси – саодатли келажак омили

 

Ўтган 2018 йил ноҳиямиз маориф соҳасида кўзга кўринарли ютуқларга эришилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида белгиланган вазифалар, ёшлар таълим-тарбиясида бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар ижроси юзасидан фаолият олиб бориб, ноҳиямиз умумтаълим муассасалари тарбияланувчилари

Муфассал...

Вақт шамолини кутиш Ёхуд адабиётга кириш ҳақида мулоҳазалар муҳокамада

 

АСАЛДЕК АСАРЛАР АРМОНИ

Хўжандлик филология фанлари номзоди, доцент Мунаввара Ойматованинг шоир Эркин Шукурга очиқ хат ёзиш баробарида адабиётга кириш ҳақидаги мулоҳазаларининг биринчи ва иккинчи мактуби мутолааси каминада шу битикни йўллашга туртки бўлди. Мунаввара синглимиз таъкидлаганидек, мустақиллик даврида «қўлбола» китоблар нашри кўпайиб кетди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2459847

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9810427
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2717
4165
16178
9773770
54737
122773
9810427

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.7
Бугун: 17-07-2026 17:51:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015