Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 12 Феврал 2015 Кӯришлар: 2127
Печат

 

vydelil kvartiru

Ҳар бир хонадонда чақалоқ туғилиши катта хурсандчиликка сабаб бўлади. Ҳаётда эгизак, яъни икки чақалоқнинг туғилишига одатий ҳолдек қараймиз. Лекин, бирданига тўрт эгизакнинг дунёга келиши нисбатан жуда кам учрайди.

Душанбе шаҳридаги 3-туғруқхонада тўрт нафар – бир ўғилу уч қизни дунёга келтирган 26 ёшли Гулшан Мажнуновага Давлатимиз бошлиғи томонидан уч хонали квартира тақдим этилгани тўғрисидаги хабар яшин тезлигида тарқалди.

 

Оллоҳ сўраган бандасини ҳеч қачон ноумид қилмайди. Бирни сўрасанг, икки баравар қилиб бериши мумкин.

Худонинг қудратини қарангки, биринчи фарзанди туғилганидан сўнг беш йилдан буён иккинчи фарзанд орзусида юрган Гулшанга биратўла тўрт нафар соғлом фарзандни ато этди.

Оналик бахтидан порлаб турган Гулшан Мажнунова: «Ҳозир дунёда  мендан ҳам бахтлироқ одам йўқ. Ҳаммадан ҳам уларнинг сиҳат-саломат туғилишларини истагандим. Бири бир ярим килограмм, иккинчиси бир килограмму олтмиш грамм, учинчи қизим бир килограмму саксон грамм ва ўғилчам икки килограмму икки юз грамм вазнда туғилди»,- дейди.

Ёш онадан хабар олгани туғруқхонага ташриф буюрган мамлакат Бош вазири ўринбосари Марҳабо Жабборий, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила ишлари комитети раиси Махфират Хидирзода ва бошқа расмий шахслар унга тўлиқ жиҳозлантирилган уч хонали квартира калитининг Халқаро Наврўз байрами олдидан топширилиши ҳақидаги хушхабарни етказишди.

Сўнгги ўн йил давомида мамлакатимизда тўрт нафар эгизакнинг биринчи марта туғилганлигини таъкидлаган Марҳабо Жабборий Гулшан ва унинг янги туғилган фарзандлари туғруқхонадан уйларига қайтганларидан сўнг врачларнинг доимий назорати остида бўлишларини алоҳида қайд қилиб ўтди. Шунингдек, унинг сўзларига қараганда, ёш онага ёрдам бўлиши учун тиббиёт ҳамшираси, ижтимоий ходим ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам ажратилади.

Мазкур туғруқхона бўлим мудираси Мастибегим Зарифбекова Гулшаннинг кўзи унинг навбатчилиги кечасида ёриганини айтди: «Бахтимизга тўрт бола ҳам яхши туғилди. Одатда барча эгизакларнинг соғлом туғилиши жуда кам учрайдиган ҳолат. Айниқса, болалар ҳомиладорликнинг 35-ҳафтасида дунёга келишди. Янги туғилган чақалоқларнинг умумий вазни 7 килограмму  900 граммни ташкил қилди. Бу менинг тажрибамда биринчи бор кузатилиши. Гулшаннинг оиласида аввал ҳам уч нафарлик эгизакларнинг туғилиши ҳолатлари бўлган экан»,- дейди М. Зарифбекова хурсанд бўлиб.

Ёш она ва унинг оила аъзолари, энг аввало, тўрт нафар чақалоқнинг сиҳат-саломат таваллуд топганидан жудаям хурсанд бўлишди.

Қувончи ичига сиғмаётган ёш онанинг отаси Аҳлиддин Мажнунов мамлакатимиз Президентининг бу ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдириб, «Оила йили» деб эълон қилинган кунда тўрт нафар эгизакнинг туғилгани яхши белги эканлигини айтди ва бу Яратганнинг инъоми эканлигини таъкидлади.

«Мазкур туғруқхона духтурлари фаолиятидан мамнунман. Чунки сўнгги икки ой ичида қизим улар назорати остида эди. Уларнинг беминнат ёрдами туфайли невараларим соғ-саломат туғилишди»,-дейди бахтли бобо.

Ҳа, бундай яхши хабар ҳаммани ҳам қувонтиради. 2015 йил юртимизда «Оила йили» дея эълон қилинган экан, бу ташаббус мустаҳкам ва бахтли  оилалар сони ошишига ҳисса қўшади, деб ўйлаймиз. Ва шундай бахтли оилаларда фақат соғлом фарзандлар дунёга келаверади…

 

Г. АЮПОВА,

«Халқ овози».

 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Ҳунар – аёл зийнати

Мамлакатимиз жанубидаги энг чекка Носир Хусрав ноҳияси халқи азалдан ҳунарсевар, хусусан, аёлларнинг қўл ҳунари кўзга кўринарли бўлиб, уларнинг жун, ипак ва пахта матоларидан тўқиган буюм-ашёлари узоқ-яқин мамлакатларда маълум ва машҳурдир. Хом ашёдан қўлда тайёрланадиган гилам, атлас, беқасам, бахмал, банорас ва бошқалар бақувват, пухта бўлиб, бу уларнинг ажиб санъатидан дарак беради.

Муфассал...

Халқ ҳунармандчилиги ривожланади

 

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340159

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9284141
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
310
3374
3684
9254797
57156
109364
9284141

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 02:16:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015