Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Январ 2015 Кӯришлар: 2263
Печат

 

ЎТМИШДАН БИР ШИНГИЛ

oftobakЎтган асрнинг 70-80 йилларида Жаббор Расулов ноҳияси (собиқ Пролетар) Суғд вилоятининг етакчи, саноат ва қишлоқ хўжалиги тараққий этган минтақаларидан бири эди. Республиканинг ижтимоий ва иқтисодий юксалиши учун Пролетарнинг кўп миллатли аҳолиси мўл миқдорда пахта, чорва маҳсулотлари, саноат хом ашёси етказиб берарди. Партия ишлаб чиқаришнинг ҳар бир жабҳасига етук, сиёсий чиниққан раҳбар кадрларини йўллаб, социал ривожланиш ва меҳнат зафарларига эришарди.

Ўша давр раҳбар кадрлари ҳақида гап кетганда кўпчилик Ботирали Алиев шахсияти ҳақида ҳали-ҳамон илиқ сўзлар айтади. Ботирали ака узоқ йиллар  ноҳиянинг етакчи  саноат корхоналаридан бири – ғишт заводига раҳбарлик қилди. Муттасил елиб-югуришлар, кечани - кеча, кундузни - кундуз, демай тинимсиз меҳнат унинг саломатлигига таъсир қилмай қолмади. Юрак хасталигига чалинди ва 58 ёшида касаллик сабабли нафақага чиқди. У фарзандлари даврасида қишлоқ мактаби ва касалхонасининг ғариб ҳолатидан куйиниб гапирарди. “Тузалиб кетсам, - дерди у, - албатта, бу биноларни замонавий типда қуришга кўмаклашамиз”.

Афсуски, ўлим – ҳақ. Ажойиб орзулар оғушида юрган Ботирали ака ҳеч вақт ўтмай, 62 ёшида вафот этди. Орадан йиллар ўтди. Ботирали аканинг фарзандлари ўсиб-улғайди, камолга етди. Уйланиб,  бола- чақали бўлишди.

 

АМАЛГА ОШГАН ОРЗУ

oftobak 12014 йилнинг 14 ноябри Заркор (собиқ Қазноқ) қишлоғи аҳолисининг кўнглида сурур. Меҳмонларнинг ҳам, мезбонларнинг ҳам кўнгил туғёнлари бир жаҳон. Собиқ 15-умумтаълим мактаби жойлашган худудда болажонлар маскани болалар боғча-яслисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жаббор Расулов ноҳияси раиси Ҳакимзода Сангинмуроди Дўстмурод, Суғд вилояти раиси ўринбосари Раъно Бобожонова, қишлоқ аҳли номидан Ойгул Эшонқуловалар сўзга чиқишди. Бу ерда 50 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси – “Офтобак - В” ўзининг  иш фаолиятини бошлади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Ботирали ака Алиевнинг орзусини набираси Висолжон амалга оширди.

 

МАЙРАМОЙ ҲИКОЯСИ

- Отам азалдан самимий ва беғараз инсон, камбағал ва ночор оилаларга хайрихоҳ эдилар. Қўлдан келганича ёрдамларини аямасдилар. Боз устига болажон ҳам эдилар. Шу сабаб кичкинтойлар учун марказ очишни ният қилгандилар. Аммо тўсатдан келган шафқатсиз ўлим бунга имкон бермади.

Қўйилган пойдевор устида бино тикланмай қолиб кетди. Биз – фарзандлари, отам ҳаётлигида мустақил бўлсак-да, ўтиш даврининг иқтисодий қийинчиликлари туфайли ишни давом эттиролмадик. Устига-устак, республика марказидаги қарама-қаршиликлар ишнинг белига тепди.

Беш йил муқаддам ўғилларим Афзалбек ва Висолжонлар билан суҳбатлашдим. Афзалбек талаба бўлишига қарамасдан (у Абу Али ибн Сино номли Тиббиёт университетининг магистранти эди), моддий жиҳатдан ёрдам беролмаса ҳам, маънавий қўллаб- қувватлашади.

Висолжон эса бу пайтда “Заркор” деҳқон хўжаликлари ассоциациясида ўзининг деҳқон хўжалигини бошқарарди.

- Маъқул, оладиган даромадимизни шу ишга сарфлаганим бўлсин,- деди ўғлим.

Унинг бу қатъияти нафақат мени, балки онам ҳожи Хосиятхонни ҳам қувонтириб юборди.

- Илоҳо, бобожонинг руҳи бу ишларингдан шод бўлсин. Яратганнинг ўзи омадларингни берсин.

Шу гап- сўзларнинг бўлиб ўтганига ҳам беш йил бўлди. Ўзим вилоятдаги намунавий боғча- яслиларни бориб кўрдим. Шулардан андоза олиб, мана шу кўриб турганингиз – “Офтобак-В” бунёд этилди.

- “Офтобак-В” деб номлабсизларми? – сўрайман ундан бино пештоқига ишора қилиб.

- Ҳа, - дейди кулимсираб Майрамой, - боғча хусусий бўлганлиги сабаблими, бошқа шундай номдагиларнинг такрори бўлмаслиги керак экан.

Висолжон ўғлимизнинг кўпроқ ҳиссаси қўшилгани учун унинг номи бош ҳарфини қўйдик.

 

ВИСОЛЖОН ҲИКОЯСИ

Гап сарфланган маблағда эмас. Ҳаммаям топади ва сарфлайди. Лекин ана шу топган-тутганимиз кимгадир, нимагадир хизмат қилса – айни муддао. Ҳозир замон ўзгарган. Ота-она боламни ўқитсам, илмли қилсам, дейди. Айниқса, мактаб ёшигача бўлган болаларни ота-оналар ноҳия маркази, ҳатто, Хўжанд шаҳри боғчаларига олиб боришади. Ҳам вақтдан, ҳам маблағдан ютқазишади. Шуларни кўриб, онамнинг маслаҳатларига жон-дилим билан рози бўлдим. Бобомнинг амалга ошмай қолган орзулари шу баҳона рўёбга чиқади. Одамларнинг вақти тежалади.

Бинонинг қурилиши ва жиҳозланиши учун бир миллион сомонийдан кўпроқ маблағ сарфланди. Президент гранти мусобақаларида ғолиб чиқиб, қирқ минг сомоний маблағ билан тақдирландик.

Юқорида таъкидлаганимдек, гап маблағда эмас. Муҳими, болажонлар қувончи, ўқиб-ўрганиши. Келажакда мустақил юртимизнинг асил фарзандлари бўлиб етишиб, юртни бойитсалар ва дунёга танитсалар. Ахир, одам учун бундан ортиқ ифтихор туйғуси борми? Қолаверса, қишлоқдошларимга самимий хизмат кўрсатаётганимдан мамнунман.

 

БИР СОАТЛИК МУШОҲАДА

Боғча хоналарини кезамиз. Катта ёшдаги болалар Раъно Алиева машғулот ўтказмоқда. Тарбиячи энага Наргиза Қўлдошева эндигина боғчага келган болалар билан дилдан суҳбатлашади. Бир-биридан ширин болакайлар диққат-эътибори тарбиячиларнинг ширин муомалаларида. Беғубор дунёларида кечаётган лаҳзаларни қувноқ табассумларидан англаб олиш мушкул эмас.

Ўрта ёшдагилар гуруҳида мураббия Муножот Сатторова ва энага Шоҳида Султоновалар машғулот ўтказишяпти.

Болалар ётоқхонаси эртаклардагидек безатилган. Электр қуввати билан таъминлаш муаммо бўлгани боис, ёқилғи орқали иситиш ускуналари келтирилган.

Боғчанинг барча хоналари дид билан безатилган. Бу ерда бир соатлик саёҳатимиз хуш таассурот қолдирди.

Кетар пайтимиз боғча ошпази:

- Озгина сабр қилсангиз, болажонларимиз овқатларидан татиб кетардинглар, - дейди табассум билан.

- Ҳаммага ёқимли иштаҳа, ишларингизга омад, оилангизга эса тинчлик тилаймиз.

Шу пайт Висолжоннинг овози янгради:

- Движокни юргизяпман. Қани, болалар янги мултфилм кўрамиз!

 

ХУЛОСА ЎРНИДА

Тутгин эзгуликнинг қўлларин маҳкам,

Яхшилик умрингга бўлсин китобат.

Дарҳақиқат, эзгуликнинг умри боқий. Биз ҳикоя қилган ишларнинг бошида Майрамой Алиева турибди. У энди ўзининг 58-баҳорини қаршилаш арафасида.

Болаларга меҳри баландлигидан ўрта мактаб таҳсилидан сўнг Хўжанд давлат университетининг педагогика ва бошланғич таълим методикаси факултетида таҳсил олди. 15- умумтаълим мактабида ишлаш жараёнида номи тилга олинган университетининг рус тили ва адабиёти факултетини сиртдан битирди. Ташкилотчилиги туфайли ўн бир йил Деҳмой қишлоқ жамоатига раҳбарлик қилди. Айни пайтда  давлат ҳокимияти Жаббор Расулов ноҳияси ижроия органида масъул вазифада фаолият юритмоқда.

Кўрганларимни кўз ўнгимдан ўтказарканман, кўнглимдан: “Эл деганни элда доим суярлар”, деган фикр ўтди.

 Турсин ШАМС,

Ж. Расулов ноҳияси. 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Жиноятчилик – жамият кушандаси…

 

Жиноят – ҳар қандай жамиятнинг пок нуфузига тушадиган қора доғ, унинг равнақига тўсиқ бўладиган - ёмон иллат.

Айниқса, бу қусур ёшлар, хусусан, балоғатга етмаганлар орасида кенг илдиз отса, жамоатчилик учун бундан ортиқ фожиали ҳолат бўлмаса керак.

Энг аянчлиси шундаки, вояга етмаган авлод томонидан қўл урилган жиноят, янгиси учун йўл очади. Каттароқ жиноятга чорлайди.

Муфассал...

Мазмунли кечган дамлар

 

Давлат ҳокимияти Темурмалик ноҳияси маориф ва илм бўлими масъуллари ноҳия ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида талайгина ишларни амалга оширишди. Бу йўналишда мактаблар қошида таътил жараёнида ташкил этилган ёзги мавсумий лагерлардан ташқари, ўқувчиларнинг мамлакатимизнинг сайёҳларбоп мавзеларига сафарини уюштиришда ҳам мутасаддилар саъй-ҳаракат қилишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2468579

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9830925
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
426
4125
12152
9794249
75235
122773
9830925

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.6
Бугун: 23-07-2026 02:06:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015