Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 26 Январ 2018 Кӯришлар: 2255
Печат

 

payom 1Мен Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг янги Паёмини қизиқиш ва ўта қониқиш билан ўқиб чиқдим. Бир неча кун давомида мазкур Паём таъсирида юриб, таассуротларимни ҳамкасбларим, дўстларим, танишларим билан ўртоқлашдим. Уларнинг ҳаммаси ҳам мен каби  Президент Паёми ўзларига янги куч-ғайрат, илҳом бағишлаганини айтишди.

 Паёмда давлатимиз сиёсати, иқтисодиёти борасида айтилган сўзлар ҳар биримизда, айнан, Тожикистон, деб аталган жаннатмакон ўлкада яшаётганимиз учун ажиб бир фахр туйғусини янада кучайтирди.  Мамлакатимиз раҳбарининг тинчликсевар сиёсати бизнинг кўнглимизда ўзимиз, фарзандларимиз ҳаёти учун хотиржамлик уйғотади. Ахир, тинч, осмони мусаффо ўлкада яшаш аслида қанчалик бахт эканлигини биз ҳар куни ҳис қилиб турибмиз.   

Халқимиз бахту саодатини ўйлаб, иқтисодни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар-чи? Биргина электр энергияси масаласини олайлик. Қисқа вақт орасида бу борадаги қийинчиликлар бартараф этилди. Мана ҳозир қиш чилласи, мамлакатимизнинг фақат йирик шаҳру ноҳиялари марказларида эмас, балки барча олис-яқин қишлоқларда ҳам кеча-ю кундуз электр қуввати бор. Роғун ГЭСи тўла ишга тушганда эса, албатта, янгидан-янги йирик корхоналар пайдо бўлади.  

Биз – рассомлар ўз асарларимизда юртимизда юз бераётган мислсиз ўзгаришларни акс эттиришимиз, Ватан тараққиёти, эл фаровонлиги йўлида жонбозлик билан меҳнат қилаётган замонамиз қаҳрамонлари тимсолларини ярата олишимиз зарур.            

Паёмда: -«Бу муҳим босқичда маданиятнинг мақсад ва вазифалари кўпроқ маънавиятни шакллантириш масалалари, тожик халқининг ўтмишдаги ва замонавий тариху маданиятини чуқур ўрганиш, миллий ифтихор ва ватанпарварлигу ватансеварлик туйғуларини юксалтириш, чунончи, халқ, хусусан, ўсмирлару ёшлар тафаккурида миллий қадриятлар ҳамда давлат рамзларига эҳтиром туйғуларини оширишга йўналтирилади», - деган илҳомбахш жумлалар бор. Биз – санъат аҳли ушбу жумлаларни ўзимизнинг шиоримизга айлантиришимиз зарур.

Паёмдаги, «Шунингдек, санъату ҳунар таълим муассасалари, музейлару кутубхоналар, театрлар ва маданият марказлари фаолиятини яхшилашимиз, жамоатчиликни бу муассасаларга кўпроқ жалб этишимиз ва шу йўл билан жамият аҳли, хусусан, ўсмирлару ёшлар, яъни миллатнинг келажагини яратувчи ва миллий маданиятни ривожлантирувчи авлод маърифату маънавият даражасини юксалтиришга жиддий туртки беришимиз зарур», деган жумлалар эса, муҳтарам Президентимизнинг  маданият, санъатнинг жамият ҳаётидаги ўрнини нақадар чуқур тушунишлари ва бу соҳага жиддий эътибор бераётганликларини кўрсатади.

Жорий йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши биз – рассомлар олдига ҳам муҳим вазифалар қўймоқда. Чет эллик сайёҳларнинг халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари билан бирга Тожикистоннинг такрорланмас табиати акс этган суратларга ҳам қизиқишлари маълумдир. Шундай экан, биз азиз Тожикистонимиз манзараларини маҳорат билан чизиб,  гўзал ўлкамиз тўғрисида сайёҳлар тасаввурини бойитишимиз зарур.

Санъат ва халқ ҳунармандчилиги бир-бирига бевосита боғлиқ. Халқ ҳунармандлари санъат намунасига  айланган асарлар яратадилар. Бунга сўзаналаримиз, кулолчилик ва мисгарлик буюмлари яққол мисолдир. Халқ ҳунармандларининг солиқдан озод этилишлари эса, шубҳасиз, улар кучига куч қўшиб, янгидан-янги илҳом бағишлайди.

Паём менга ўзгача бир илҳом бағишлади.  Ундаги ҳар бир сўз мен учун  дастурамал бўлади. Биз тожик тасвирий санъатини жаҳонга танитамиз. Такрорлашдан чарчамайман – Паём илҳомимизга илҳом қўшмоқда. 

Насибахон Эшонова,

Тожикистон Рассомлар  иттифоқининг Суғд вилояти бўлими раиси, Камол Хўжандий ва Маҳастий номли мукофотлар лауреати.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Билиб босилган тикан жабри

ёхуд тубанликка юз тутган аёлнинг дил рози

Аёл зоти нозик ва ожиза... У ҳимояга муҳтож бўлиб яшайди. Ортида тоғдек мустаҳкам қалқони бўлишига эҳтиёж сезади. Лекин шу билан бирга, нозик елкаларида турмушнинг оғир юкини кўтариб юради ва ҳеч нарсадан нолимайди. Уй-рўзғор юмушлари, фарзандлар таълим ва тарбияси, қайнона-қайнота, турмуш ўртоғининг хизматини қилиш, кўнглига қараш – буларнинг барчаси аёлларнинг бурчлари - бажариши шарт бўлган вазифалар.

Муфассал...

АНИҚ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ЙИГИРМА ЙИЛЛИГИ – ДОЛЗАРБ ТАШАББУС

 

Ҳар йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаётган паёмларини интиқлик билан кутиб, жамоа ҳолда томоша қиламиз. Бу йил ҳам шундай бўлди – устоз ўқитувчилар ҳамроҳлигида Паёмни томоша қилдик. Президентимиз айтаётган ҳар сўз, ҳар бир нуқта халқ кўнглидан ўтган ва амалга ошишини истаб юрган орзу-истаклар эди, ростданам.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2264609

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8896806
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1114
4101
5215
8869230
27576
125971
8896806

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 09-12-2025 03:37:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015