Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Май 2014 Кӯришлар: 2167
Печат

ДОРИЛАМОН КУНЛАРГА ШУКР ҚИЛАЙЛИКИжодкор учун илҳом манбаи бу юрт камоли, эл-улус хотиржамлиги ва осойишталигидир.

Мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йӯллаган навбатдаги Паёмини оинаи жаҳон орқали тинглар эканман, саксон йиллик умримнинг эллик бир баҳори кечган Республика Ҳукуматининг ягона ӯзбек тилидаги нашри, айни пайтда 85 йиллик юбилейи арафасида турган «Халқ овози» газетаси орқали фикр билдириш майли туғилди менда.

Хуллас, Тожикистон истиқлолга эришгандан кейин қадимий ва ҳамиша навқирон диёримизнинг заҳматкаш халқи олдида икки тарихий вазифа турарди: миллий давлат суверенитетини асраш ва бозор иқтисодиётига ӯтиш.

Республика Хукумати раҳбарлигида ана шу йӯлдан оғишмай олдинга интилган халқ ӯз мақсадига изчил эришди. Тожикистонни мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамияти тезда тан олди.

Тожикистоннинг мусаффо осмонида, тӯғри, бир муддат қора булутлар кезинди. Ва дарҳол Парвардигорнинг марҳамати ила ёш ва серғайрат Эмомали Раҳмон халқимиз хоҳиш ва истаги ӯлароқ мамлакатга сарвар этиб сайланди. Фуқаролар урушидан сӯнг ватанимиз муайян вақт оғир иқтисодий инқироздан халос бӯла олмади. Шунда Президент Эмомали Раҳмон мамлакат халқига ва бутун дунёга Тожикистоннинг ӯз истиқлол ва тараққиёт йӯли принципларини теран асосда таклиф этди. Бу айни кунларда ӯз самарасини бераётганлигининг гувоҳи бӯлиб турибмиз.

Фактларнинг тасдиқланишича, 2010-2014 йиллар мобайнида юртимизда эллик минг гектар боғу роғлар барпо этилди.

Мен Президентимизнинг ҳар йилги Олий Мажлисга йӯллаган Паёмларини диққат билан тинглайман ва матбуотда эълон қилингач, уни қайта-қайта ӯқиб чиқаман. Мамлакатимизнинг ёши улуғ кексаларидан бири бӯлсам-да, ҳозир ҳам ёшларимиз каби жӯш уриб ишласам, дейман. Шу меҳнатларим самараси ӯлароқ, «Чор девон», яъни тӯртинчи девонни ёзиб тугатдим ва у нашрдан чиқди.

Бу эса жамиятимизда зиёлиларга кӯрсатилган ғамхӯрлик ва кенг имконият намунасидир.

Бу йилги Паёмда Президентимиз маънавиятга улкан эътибор, хусусан, маориф соҳасини кӯпроқ тилга олишлари билан ҳам диққатни ӯзига жалб этди. 2014 йил Наврӯз халқаро байрами арафасида Мавлоно Абдураҳмон Жомий йилининг бошланиши, деб эълон қилиниши кӯҳна тарихимиз саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган улкан ҳодисадир.

Бундан йигирма йил бурун олтмиш йиллик юбилейимда Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг шахсан ташрифидан бошим осмон қадар юксалган эди. Бир оддий шоирга кӯрсатилган бу қадар юксак эътиборни ҳеч қачон унутолмасам керак. У пайтлар ҳали «Чор девон»ни бошламаган ҳам эдим. Бу воқеалардан кейин менда девон тартиб бериш истаги туғилди ва шукрки, бу истагим ҳам рӯёбга чиқди. Мен бу гапларимни нима учун айтяпман. Мамлакат бошлиғининг зиёлиларга эътибор бериши жуда катта маънони англатади. Фақатгина юксак маърифатга эга кишигина зиёлиларни юксакларга кӯтаради. Султон суягини хор этмас, деган гап бекорга айтилмаган.

Муҳтарам Президентимизнинг мамлакат зиёлилари билан учрашувида келтирилган аниқ фактларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Маълум бӯлишича, сӯнгги 5 йил давомида мамлакатда 13 маданият қасри, 5 та музей, 13 та кутубхона, 60 китоб сотиш дӯкон ва киоскалари, жумладан, ӯзининг замонавий шароитлари билан илму дониш хазинаси ҳисобланган 10 миллион китобга эга бӯлган Миллий кутубхона қурилди. Бундан ташқари, Миллий музей барпо этилди ҳамда 305 та кутубхона ва 105 та маданият қасрлари таъмирдан чиқарилди. Офарин!

Мен катта-кичик йиғинларда, гурунгларда, тӯй-маъракаларда бизда адабиётнинг қадри баландлиги ва Ҳукумат, хусусан, Президент Жаноби олийлари томонидан юксак савияда қадрланишини доимо айтиб келганман. Ва миллий пулимиздаги ҳазрати Мир Саййид Али Ҳамадонийнинг шеърларини мисол тариқасида келтирганман. Бу эса инкор қилиб бӯлмайдиган ҳақиқатдир.

Ҳа, зиёли аҳли қадрланган юртнинг келажаги порлоқ бӯлишига ҳеч шубҳа йӯқдир.

 

 

Ӯлмас Жамол,

«Дӯстий» ордени соҳиби, шоир

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Миннат

 

Ярим тунда ғала-ғовурдан уйғониб кетдим. Ҳамхоналарим ҳам бирин-кетин бош кўтаришди. Куни-кеча уйига жавоб берилган кишининг ўрнига бир кекса одамни келтириб ўтирғизишгану халатли уч-тўрт эркак-аёл атрофида гирдикапалак. Чолнинг кийимини алмаштиришди. Юрак уриши-ю қон босимини ўлчашди. Укол қилишдими ё ичишга дори беришдими, сўнгра, бирин-кетин чиқиб кетишди. Охиридагиси биратўла чироқни ҳам ўчирди.

Муфассал...

Тожикистон халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий: «Шоирлик – менинг тақдирим»

 

Муаллифдан: Мен Тожикистон Халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий билан бир йилдан буён суҳбатлашишга чоғланаман. Лекин ҳар гал негадир суҳбат ортга сурилаверади. Халқ бахшиларидай ич-ичидан туйғулари тошиб келиб, экспромт тарзида шеър битадиган, шеъриятни муҳаббат деб биладиган, Она юрти, халқи, она тили ҳақида юрак-юракдан берилиб гўзал сатрлар тузадиган бу ижодкор билан суҳбатим одатдагидан бошқача бўлишини истардим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2228413

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8742004
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1807
2817
13223
8709552
84241
93867
8742004

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 31-10-2025 14:47:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015