Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Апрел 2018 Кӯришлар: 2526
Печат

 

moratoriy 2018Янги 2018 йил хайрли бошланди. Бунга январ ойининг илк ўн кунлигида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши бўлса, ойнинг иккинчи ўн кунлигида эса, муҳтарам Президентимиз томонидан "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга

мораторий эълон қилиш тўғрисида"ги фармонни имзолаши бўлди.

Дарҳақиқат, ушбу фармонга биноан, мамлакатнинг бир қатор текширув органлари томонидан режали текширувларидан ташқари, ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга икки йиллик мораторий эълон қилиниши, айни муддао.

Зеро, мораторий эълон қилишдан асл мақсад ҳам, ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб, республика саноат ва экспорт иқтидорини мустаҳкамлаш, текширувларни камайтириш, мамлакатда шаффоф ва қулай сармоявий муҳитни яратишга ҳисса қўшиши, бор гап.

Бугунги кундаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташланса, ўша давлатларда ҳам биринчи галда, тадбиркорлик ва халқ ҳунармандчилиги тараққиётига катта эътибор берилганлиги гувоҳи бўласиз. Бунинг учун тадбиркорликнинг бир қатор турларига нисбатан мораторий эълон қилиб, уларнинг қад ростлаб, келажакда мамлакатнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиши учун замин яратилган.

Бугунги кунда: ҳар томонлама ривожланган Хитой Халқ Республикаси тажрибасига назар солсак, у ерда ҳам тадбиркорларга жуда кенг имкониятлар яратилиши оқибати мамлакат тараққиёти ўсишига туртки бўлган экан.

- Бундан ўн йиллар илгари, Хитойдан ўзимизда "Тангем", дея аталувчи енгил йўловчи ташиш машиналари олиб келиб, Тожикистонда сотардим,-дейди ўзини Абдусаттор, деб таништирган суҳбатдошим. -Баъзида 40-50та ҳайдовчи кира қилиб, шунча машинани Ватанимга олиб кирардим. Буни қарангки, биздан буюртма қабул қилиб олган кишилар катта завод директорлари ёки бошқа раҳбарлар эмасди. Балки ўз уйида кичик тадбиркорлик билан шуғулланувчи кишилар эди. Улар "Тангем"ни уйларида йиғнаб, сўнг сотувга қўйишаркан. Хитой Ҳукумати бу каби тадбиркорлик турларини ҳамиша қўллаб-қувватлашаркан. Ва ҳатто, ўзлари йиғнаган автомобиллари қанча кўп хорижга олиб кетилса, мукофот пули ҳам берилар экан. Чунки улар сотаётган моллари ортидан мамлакатга маблағ кириб келади-да!

Суҳбатдошим Абдусатторнинг сўзларига кўра, Хитойда автомобилларни расмийлаштириш осон кўчганига қарамай, ўшанда, ўзимизда анчайин қийинчиликка дуч келганлиги ортидан машина бизнесидан воз кечганмиш…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ҳар бир ташаббуслари азиз Тожикистонимиз ривожу равнақига ҳисса қўшиб келган. У кишининг навбатдаги - "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга мораторий эълон қилиш тўғрисида"ги фармони ҳам ўйлайманки, юз минглаб тадбиркорларни улкан ишларга бошлаб, азиз Ватанимиз гуллаб-яшнашига асос бўлади.

 

Абдулло Саидов,

"Халқ овози".

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандчилиги ривожланса…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

Муфассал...

АҲОЛИ СОНИ ВА СУВ ЗАХИРАЛАРИГА ЭҲТИЁЖНИНГ ОШИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ОЛДИМИЗГА ЯНГИ КОМПЛЕКС ВАЗИФАЛАРНИ ҚЎЯДИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар -

"Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигига бағишланган олий даражадаги

халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи

20 июн 2018 йил, Душанбе шаҳри.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2611147

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10348108
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4734
4983
31561
10274571
83620
161581
10348108

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 14-11-2026 15:13:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015