Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 2738
Печат

 

mashina 2017 copyЮртимизнинг машҳур ҳофизларидан бири, «Шашмақом»нинг моҳир ижрочиси, Тожикистон Халқ артисти  марҳум Боймуҳаммад Ниёзов давру даврон сурган санъаткорлар сирасига киради. Кимлардир бир умр янги машина миниш орзусида ўз даврининг энг олди машиналари соҳиби бўлган. «Москвич»нинг энг зўри дейсизми, «Жигули»нинг «06»си дейсизми, «Волга»нинг «ГАЗ-24»и дейсизми… Эл ардоғидаги ҳофиз машиналарини тез-тез янгилаб турган.

Энди даврлар ўтаверар экан, Шўролар Иттифоқи тарқаб кетди. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида иқтисодий инқироз ҳукмронлик қила бошлади. Ўша йилларда Боймуҳаммад Ниёзов «Запорожец» сотиб олди. Уни ҳозирги ёшлар кўрмаган бўлса керак. Кичкинагина, арзонгина машина.

Ҳофизнинг ўғли Нурмуҳаммад эски «Запорожец»нинг у ёқ-бу ёғини айланиб кўриб, отасини мақтай кетди:

- Дадажон, дидингизга, узоқни кўра олишингизга қойилман…

- Ҳа, энди, - камтарона сўз бошлади Боймуҳаммад ака. – Енгилгина. Худди велосипед ҳайдагандек осонгина ҳайдаб юраверасан.

- Дадажон, узоқни ўйлаб, яхши иш қилибсиз. Биласизми, шунча машина миндингиз, лекин «вечний»сини энди олдингиз.

- Бу нима деганинг, ўғлим? - таажжубланди ота.

- Чунки бу алмисоқдан қолган машинани ҳеч қачон, ҳеч кимга сота олмайсиз. У -  «вечний» машина…

«ФАРҚИ ЙЎҚ ЧОЙ»   

Қишлоғимизда тўй-маъракалар бўлса, ўзимни нуроний отахонлар даврасига ураман. Қарияларнинг хизматини қилиб, дуоларини олсам, баҳри-дилим очилиб кетади. Енгил ҳазиллар қилиб, кулдираман, ўзлари айтмоқчи, уларни ёшартираман.

Маъракалардан бирида қишлоғимизнинг табаррук отахонларидан Абдували бобо менга иш буюриб қолди:

- Ғайратжон, ўғлим, битта чой дамлаб кел.

Айтганларини қилдим. Чойни уч марта қайтариб, пиёлага бир хўплам қуйиб ичдим-да, кейингисини бобога узатдим. Абдували бобо пиёладаги чойга тикилиб:

- Ўғлим, бу қанақа чой, қорами, кўкми? - деди.

- Бобожон, рангига қаранг, ўзи тайин-ку, - дедим мен.

- Кўзларим хира бўлиб қолган, болам. Рангидан ажрата олмайман.

- Унда ҳидлаб кўринг, бўлмасам…

- Э, болажоним-а, ҳидидан билсам, сендан сўрармидим.

- Ундай бўлса, бир ҳўплам ичиб кўринг, мазасидан биласиз, қўясиз.

- Ёшинг саксондан ошгандан кейин, маза нималигини ҳам билмай қоларкансан, киши.

- Ие, бобожон, рангидан, ҳидидан, ҳатто, мазасидан билмасангиз, қорами, кўк чойми сизга нима фарқи бор?

- Нима дединг, ўғлим?

- Бу айни сизбоп чой деяпман. Чойнинг энг янги, энг яхши тури – «фарқи йўқ чой», дейдилар буни.

Бобо чойни ҳўплаб-ҳўплаб ичиб, оғзида қолган тўртта тишни кўрсатиб, жилмайди.

Ғайратжон ҲАМРОҚУЛОВ.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Кўкдан инганида осмоний ҳислар…

 

ҲОЛАТ

Маҳзунли кечалар, майин кечалар,

Сиёҳранг дардлардан ғамбода кўнгил.

Бир бора «оҳ» уриб дил ўзанига,

Бу ғаддор дунёга қўл силтаб қўйгил.

Муфассал...

Қурбонлик риё учун эмас

 

Қурбон ҳайити яқинлашар экан, кўплар жонлиқ сўйиш тараддудига тушишади. Лекин қурбонлик қилишдан мақсад нима эканлигини тушунмай, унга қўл урадиганлар ҳам бор. Афсусланарли томони, айримлар қурбонлик қилишни ўзини кўрсатиш усули, деб ўйлашади. Катта-катта дастурхонлар ёзиб, зиёфат уюштириб, меҳмон чорлашади. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳ йўлига қилинадиган маросимни "кўз-кўз"га айлантиришади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2525489

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10015550
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4967
7299
12266
9980795
51520
100591
10015550

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 15-09-2026 23:03:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015