Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Август 2019 Кӯришлар: 98
Печат

 

hayit 2019Қурбонлик қилмоқ бу Ислом шиорларидан биридир ва муҳим ибодатдир. У Одам алайҳиссалом замонларидан бошланиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) даврларигача давом этиб келган. Қуръони Карим Одам фарзандлари Ҳобил ва Қобил қурбонликлари ҳақида баён қилади: «Улар қурбонлик қилдилар. Бириники қабул, бошқасиники қабул бўлмади». Яъни Ҳобилнинг қурбонлиги қабул, Қобилники қабул бўлмади». У замонларда қурбонлик қабул бўлиши аломати осмондан бир олов пайдо бўлиб, қурбонликни куйдиришида эди.

Бу оятдан келиб чиққан ҳолда, айтиш мумкинки, Одам алайҳиссаломдан Расулуллоҳ даврларига қадар ўтган пайғамбарлару авлиёлар ҳам у ёки бу маънода қурбонлик қилганлар. Худованди мутаол яна бир ояти каримада: «Эй инсонлар, билинглар ва огоҳ бўлингларки, ҳар қавм ва миллат учун қурбонлик қилиш йўлларини (тайинладик) ўргатдик, тоинки, Худони эсласинлар ва уларга ато қилинган неъматларни англасинлар».

Шунингдек, Иброҳим алайҳиссалом якка-ю ягона ўғиллари Исмоилни қурбонлик қилишга буюрилган ва пайғамбаримизга ҳам «Эй Муҳаммад, парвардигоринг учун намоз ўқи ва қурбонлик қил» ояти туширилган. Бу оятда парвардигор ўз пайғамбарига қурбонлик қилишга дастур бермоқда.

Қурбонлик қилишдан мақсад: гўшт ейиш ёки гўшт едириш эмас асло! Қурбонлик қилишдан асл мақсад қурбонлик қонини тўкишлик билан шариат ҳукмини бажариш ва Иброҳим алайҳиссалом суннатини тирилтиришдир. Зеро, ҳадисга биноан, қурбонлик қони ҳали ерга тушмасидан туриб, қилинган қурбонлик садақаси Аллоҳ наздида қабул бўлади. Яна бир ҳадиси муборакда: «Сиз қилган қурбонлик гўшти ҳам, жуни ҳам ҳеч бири Худога етмайди. Аммо Сиздан Худога етадигани – Сизнинг тақвоингиз ва ихлосу муҳаббатингиз»,- дейилган.

Исломдан олдинги баъзи умматларга, ҳатто, қурбонлик гўштини ейиш ҳаром қилинган экан. Охир замон пайғамбари умматлари учун эса ҳалол қилинди.

Қурбонлик молу дунёси закотга етган ва қурбонлик қилишга қодир кишиларга вожиб бўлади, қодир бўлмаганларга вожиб эмас. Халқ орасидаги «Ҳеч топилмаганда битта товуқ, шу ҳам бўлмаса етмишта тухум қурбонлик қилсин», деган гапларнинг ҳеч бир асоси йўқ. Туя, сигир, қуй, эчки каби ҳайвонлар қурбонлик қилинишга буюрилган. Булардан бошқаси жоиз эмас. Шунингдек, қурбонлик қилинаётган мол нуқсонсиз бўлмоғи лозим. Зеро, у Худо учун қилинаяпти.

Халқ орасида «қурбонликни бир бошладингми, ҳар йили қилишинг шарт»,- деган гап-сўзларнинг ҳам ҳеч бир шаръий асоси йўқ. Пуч, ҳавойи гапдир - бу. Киши иқтисодий вазиятига қарайди, агар қодир бўлса –қурбонлик қилади, қодир бўлмаса – қилмайди. Яъни қодир бўлмаган кишига вожиб эмас. Қудрати етмай, қурбонликни тарк этган кишини ҳаргиз шариат қораламайди.

Қурбонлик гўшти уч ҳиссага бўлинади. Биринчи қисмини ўзлари ейди, иккинчи қисми ўзгаларга едирилади, учинчи кисми эса, хом ҳолида етим-есир, бева-ю бечораҳол, камбағал кишиларга тарқатилади. Борди-ю, бир кишининг рўзғори катта бўлса, ҳовлида уч-тўрт келин, невара-чеваралар бирга турилса, ундай кишилар қурбонлик гўштларини ҳеч кимга бермай, ўзлари есалар, балки яхшироқдир.

Қурбонлик гўштидан сафардаги кишилар, муҳожиратда бўлган ва ярим йилдан сўнг келиши мумкин бўлган оила аъзосига олиб қолиш ҳам мумкин. Қурбонлик гўшти шариат ҳалол қилган нарса ва уни ҳар қачон ҳам истеъмол қилса бўлаверади.

Давлат раҳбари ва бошқа масъул кишиларнинг кўп бора таъкидлашларига қарамай, бозорларда бир қатор ноинсоф кишилар ҳайит ва бошқа байрамлар арафасида нарх-наволарни сунъий равишда кўтариб юборишади. Бир миқдор кўпроқ даромад топиш илинжидаги баднафс савдогарларга сўзимиз шуки, Худодан қўрқсинлар, инсоф қилсинлар.

Шунингдек, афсусларким, кейинги йилларда ҳайит дастурхонини безаш бир мусобақага айланиб бораётгани ачинарли ҳол. Гарчи мамлакатимизда 2007 йилдан буён анъаналару тантаналар, халқ маросимларини тартибга солувчи қонун амал қилаётганига қарамай, бу ҳол ҳамон мушоҳада этилмоқда. Аслида бу инсонлар табиатида бор нарса. Улар қўшниси дастурхонини кўриб: «Мен сендан камми?» қабилида иш тутадилар. Бу ҳол машина олишда, иморат солишда ҳам, борингки, жамиятнинг барча соҳаларида кўзга ташланади. Шариат бундай амални қоралайди. Мусобақа аслида илм олиш учун, тақво, гўзал амаллар учун, тавба-ю надомат ҳамда тоату ибодат учун, халқ хизматига камарбасталикда бўлмоғи лозим. Бадавлат қўшниси дастурхонини кўриб, ўзининг оддий ва камтарин дастурхонидан ҳаргиз уялмасинлар.

Ушбу улуғ айём арафасида барча ватандошларимизни чин дилдан муборакбод этиб, уларга соғлик-саломатлик, офият ва фаровон рўзғор тилайман. Аллоҳ барчаларини икки оламда саодатманд айласин!

 

Абдулвоҳид ҲОМИДОВ, Тожикистон Ислом маркази Фатво бошқармаси етакчи мутахассиси, Абуҳанифа Имоми Аъзам номли Тожикистон Ислом олийгоҳи катта ўқитувчиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ҳабибулло Ботиров: -Инсон… шуҳратда ҳам синалади

 

Авжи баҳор. Субҳидам. Йўловчи машинадан тушиб, дарвозадан лолақизғалдоқлар гулхани лов-лов ёниб турган, қарийб юз йиллик тарихга эга бўлган қабристонга қадам қўяман. Бу ер ҳаётнинг минг бир ташвишини елкага ортиб, бир кам дунёнинг камини бут қиламан деб, рўзғорнинг тубсиз ғорига кўмилиб кетмаслик учун эҳтиётлик билан елиб-югурган, аммо охир-оқибат, келиб-келиб тўхтаган, тин олган, йиртиқ-ямоқ бўз яктаги устида ҳилвираб

Муфассал...

ҲЕЧ КИМ ТУШУНМАС...

 

Бошингга дард тушса, ўзинг биласан,

Бошқалар сезмайди, бағринг тиласан,

Баъзида йиғлайсан, баъзан куласан,

Сени ҳеч ким тушунмас, тушунмайдилар!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
817
Мақолаларни кӯрганлар сони
527049

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2402973
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
576
2281
10286
2379391
28926
67884
2402973

Сизнинг IPнгиз: 18.205.96.39
Бугун: 15-11-2019 07:18:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015