Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Май 2019 Кӯришлар: 2408
Печат

ziyorat 2019

Авлиё Узун ота номи билан маълуму машҳур бўлган ана шу ажойиб инсоннинг асл номи Зайналобиддин бўлиб, у Муҳаммад алайҳиссалом куёви бўлмиш ҳазрати Алининг набираси Имом Ҳусейннинг ўғлидир. У киши милодий 659 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Ислом динига оид олий даражадаги билими ва халқ орасида бу диннинг муқаддас ақидаларини кенг тарқатиш бўйича олиб борган улкан хизматлари эвазига имомлик даражасига

кўтарилган.

Бутун жаҳон мусулмонлари ана шу буюк зотга юксак ихлос қўйган бўлиб, у кишининг жасади гўё дафн этилган бир неча жойларни турли маълумотларга асосланган ҳолда кўрсатишади. Дўстий ноҳияси туркман миллатига мансуб бўлганлар ана шу улуғ зотга бўлган юксак эътиқодлари асосида имом Зайналобиддиннинг қабри шу ноҳия ҳудудида эканлигини тасдиқлашади ва у ерни муқаддас қадамжо сифатида эъзозлаб келишади.

Тожикистонлик туркман биродарларимиз тўрт асрга яқин вақт давомида шу ноҳияда истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари билан дўст ва биродар бўлиб яшаб келишмоқда.

Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтиш жоизки, Мадинаи Мунавварада таваллуд топиб, халқ ўртасида Авлиё Узун ота номи билан машҳур бўлган имом Зайналобиддин қабрининг кўтарилиши тарихи ҳам қизиқарли. Авлиёнинг шу хилдаги қабрлари 12 жойда мавжудлиги ҳақида маълумотлар бор. Дўстий ноҳиясида ана шу жойнинг мавжудлиги Қора Сўфи бобо тушига киради. У киши ухлаб ётганида тушида ҳаддан ташқари узун қад-қоматли авлиёнамо бир киши намоён бўлиб:

-Болам, бир неча асрлардан бери қишлоқларингнинг фалон жойида (жойни кўрсатган ҳолда) оддий, лекин мусулмонлар соғиниб келадиган қабрда ётибман. Бўйим узун бўлгани сабабли, бир вақтлар таваккалига қазилган қабр кўкрагимгача ҳам келмайди, қабримни узунроқ қилиб кўтарсанг, дуо қилар эдим, - дейди. Сесканиб уйғониб кетган Қора Сўфи тонг саҳарлаб кетмон кўтариб, тушидаги авлиё кўрсатган жойдаги қабрга қайтадан тупроқ тортади. Лекин у астойдил меҳнат қилиб, кечқурун ҳорғин ҳолда ёстиққа бош қўяди. Тушида яна ўша шахс намоён бўлиб, қилган иши учун миннатдорчилик изҳор этади ва тортган тупроғи унинг тиззасигача келганини айтади. Эртасига Қора Сўфи яна ўз ишини давом эттиради ва ниҳоят узунлиги 18 метрлик сағана вужудга келади.

Зиёратгоҳда Ҳазратқул Аннаев ташаббуси билан мустақилликнинг дастлабки йилларида ободончилик ва бунёдкорлик ишлари бошланиб, исфаралик усталар томонидан бир вақтнинг ўзида 400 киши намоз ўқийдиган шарқона усулдаги масжид қурилди.

Бугун Авлиё Узун ота зиёратгоҳи хорижий мамлакатлардан ташриф буюрадиган мусулмонлар учун муқаддас қадамжо сифатида хизмат қилмоқда.

 

Давронбек Каримов,

Хатлон вилояти.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Душманга ҳам раво кўрилмас фожиа…

 

ёхуд инсонлар ўлимидан ҳаловат топадиган кимсалар хусусида

Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир Эр ва бир Аёлдан яратган. Ўртада ҳеч бир муаммо йўқ. Буюк Муаллим уларга тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун, вақти-вақти билан ибодат буюрган, холос. Мол-дунё тўпла, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта, демаган.

Муфассал...

Халоскор мушук

 

Отамиз овчи эди. Биз - беш нафар ўғилга унинг эски қўшотари ва "мерган" лақаби мерос қолган, холос. Оға-инилардан фақат ўртанчамизга овчиларга хос сабр-тоқат, қунт-ҳафсала, ўқни бехато отиш ўтгандай, қолганларимизга ана шу хислатларнинг юқигина теккан кўринади. Ов баҳона милтиқ талашиш ва отган ўлжаларимиз қонли из қолдирганича ўтиб бўлмас чангалзорга кириб кетганлиги ҳақида мақтанишда бир-биримиздан ўтамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2593560

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10284082
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4852
4659
9511
10210212
19594
161581
10284082

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 03-11-2026 16:42:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015