Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 05 Апрел 2019 Кӯришлар: 1988
Печат

 

jaholat 2019Худо ҳеч бир махлуқнинг кушандасини ўзидан чиқармаган. Фақат одамгина ўз кушандасини ўзи яратади. Одамнинг кушандаси – одамнинг ўзи. Ит итни емайди, аммо одам одамни маънан «ейиши», жисмонан йўқ қилиши оддий ҳолга айланиб бормоқда…

Асқар МАҲКАМ, «Оқ китоб».

Одам – Яратганнинг ноёб мўъжизаси… Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу –

исбот талаб қилмайдиган масала. Шак келтиришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

Аммо… Инсон – табиати беҳад мураккаб мавжудот. Унинг бирор-бир жиҳатини англаб, етиб бўлмайди. Фаҳмига етмоқнинг мушкулликларидан чўчиган аждодларимиз оддийгина қилиб: - Одамнинг оласи ичида,- деб қўя қолишган бўлса, ажабмас.

Дунёнинг таниқли файласуфларидан бири инсоннинг ботиний олами мураккаблигини шундай таърифлайди:

- Инсон шу қадар буюкки, унинг фазилатларини ўлчаш: дунёдаги энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига эмаклаб чиқиш азоби билан бир.

Инсон шу қадар тубанки, унинг иллатларини аниқлаш: дунёдаги энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисидан эмаклаб тушиш азоби билан тенгдир.

Дарҳақиқат, инсон қалбидаги эзгуликка йўғрилган хислатлар натижаси ўлароқ рўёбга чиқарилган ишлар ҳам, одам кўксидаги разиллик тупроғига қадалган жаҳолат дарахти «меваси» ҳам кишини бир хилда ҳайратга солади. Лол қолишнинг фарқи шундаки, бирига ҳавас қилиб ҳайратланамиз, бошқасига эса, нафратланиб…

Аслида, жаҳолатнинг тартиб тўри фақат инсон фожиасини кўзлаб тўқилган. Жоҳил одам қўйган қадами учун на иймони, на виждони олдида жавоб бериш туйғусидан жуда йироқ. Бегона…

Шунинг учун ҳам, у борган сари разолат ботқоғига чуқурроқ ботиб бораверади. Ҳар қандай разилликни адо этишдан тап тортмайди. Инсоният бошига тушган энг даҳшатли кулфатлар ҳам ана шу жаҳолатнинг «самараси».

Зеро, жоҳиллик қилиш, эзгу амалга қўл уришдан осон. Чунки эзгулик покиза, самимий қалбдан жо олади, уни рўёбга чиқариш эса қийин, ақлу идрок, олий инсоний фазилатлар ва машаққат ила амал тўнини кияди.

Жоҳиллик учун эса, ифлос юрак ва тубан разилликнинг ўзи кифоя…

Шу боис, аксарият жоҳиллик тузоғига осонгина илинади.

Яхшиямки, инсон иродаси барча пасткашликлардан устун туради. Акс ҳолда, башариятнинг кўргуликлари бундан-да кўп, беададу чексиз бўлармиди!?.

Дунёнинг нотинч, оловли нуқталарига зеҳн солиб, эътибор беринг, инсон ҳуқуқлари оёқ ости бўлиб топталган, одам зотини ўлдириш, чумчуқ сўйишдан енгил. Бу бадбахтликларнинг барчасида жаҳолатнинг яғир, қонга беланган қўли бор.

Борди-ю халқ бахтсизликлари тарихини ўрганувчи фан бўлганида эди, дунёда фожиа уруғи борки, ҳаммаси жаҳолатдан озуқа олишини аниқ далиллар билан исботлаб берарди.

Жаҳолат ҳомийсиз бўлмайди. Унинг ёвуз тарафдорлари инсониятнинг ашаддий душманларидир. Шуниси қўрқинчлики, улар ҳали одам боласи бошига ҳисобсиз кулфатларни солишлари мумкин. Сабаби, жаҳолатнинг жоҳил дунёси йилдан-йилга фаоллашиб, кучайиб бормоқда.

Француз тарихчиси Шарл Дюкло жаҳолатнинг уч тури борлигини башорат қилган: умуман, ҳеч нима билмаслик, ҳамма билган нарсаларни жуда ёмон билиш, лозим бўлмаган нарсаларни аъло даражада яхши билиш.

Демак, жаҳолатнинг асосий манбаларидан бири – нодонлик. Инсон заковатининг кишани бўлган нодонлик бор жойда жоҳиллик урчийверади.

Уруш ўз комига тортган ҳудудларни қўйинг, бир чеким гашиш учун пул бермаган опасини, уй-жойни кўзлаб, акаси ёки укасини, мол-дунё – меросга ҳирс қўйиб, отаси ё онасини ўлдиришни жоҳиллик тегирмонига сув қуядиган нодонликдан бошқа нима деб аташ мумкин!?.

Жаҳолатнинг кўз очиб кўрган яна бир «боласи» - хурофот.

Хурофот ҳукмрон бўлган қалбда инсоний маънавиятдан асар ҳам қолмайди. Топилгани ҳам сўқир маънавият қуйқалари бўлиши ҳақиқатдан йироқ эмас.

Бу мараз дардга чалинган одам дунёга фарқсиз қарайдиганлар йўлига тушиб олади ва шахдам одимлаганича кетаверади. Бепарволик руҳ ва маънавиятни фалаж қилиб қўяди. Руҳ ва маънавият фалажлиги эса, жаҳолатга равон йўл очади.

Бизнинг замонимизга келиб, ҳатто, ўзининг инсонлигига бефарқ қарайдиган одамлар тоифаси пайдо бўлган. Бу инсонийлик қўрғонига дарз кетиб, емирилаётганидан дарак беради.

Хурофотга муккасидан кетган одам жаҳолатнинг асил, осий бандасидир.

Жаҳолат бандаси эса, мудом қадри барча нарсадан улуғ мавжудот – одам қонига чанқоқ. Шафқат қилмай, симираверади, симираверади…

Ироқ, Афғонистон, Ливан ва Сурия каби давлатларнинг миллионлаб тинч аҳолиси қирилиб кетди. Уларнинг бирор нафарини ит ёки бўри бўғизлаб ўлдирган эмас. Ўз наслидан бўлган одам ажал уруғини сочиб, қирғин-барот қилди.

Жоҳил одам…

Ҳатто, одамни сўйиш, тириклайин куйдиришдек даҳшатли воқеаларни видео тасмаларига ёзиб олиб, дунё аҳлига намойиш қилинди…

Токи, сайёрамизда жаҳолатнинг илдизига болта урилиб, жоҳил дунёсига ўт қўйилмас экан, инсоният ваҳшийликдан яраладиган бало-қазоларга дуч келаверади...

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

МДҲГА АЪЗО МАМЛАКАТЛАР ҲУКУМАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрига МДҲга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари бошлиқлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун келган МДҲ иштирокчи мамлакатлари ҳукуматлари бошлиқлари ва делегациялари раҳбарлари билан учрашди.

Мажлисда Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев,

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2519982

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9991114
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1735
2478
10319
9960827
27084
100591
9991114

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.192
Бугун: 10-09-2026 15:45:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015