Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 2170
Печат

 

ziyorat 2017Дунё адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган, шоир Юсуф Набий 1678 йили карвон билан бирга ҳаж зиёратига чиқди. Карвонда энг обрўли давлат генераллари ҳам бор эди. Карвон муборак Ҳижозга яқинлашгач, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни зиёрат қилишга бўлган иштиёқ Набийнинг қалбида янада жўш урди. Вужуди ажиб сурурга тўлиб, уйқуси қочди, ухлай олмади. Кечқурун карвон Пайғамбар шаҳри - Мадинаи Мунавварага яқинлашди.

Карвондагилардан Айюбли Рами Меҳмед шу пайт, қибла томонга оёғини узатиб, ухлаб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг музофотларига кириладиган бир пайтда, бу манзара шоир Набийга ёқмади. Генерални уйғотиш учун, шундай байтларни ўқий бошлади:

Сақлан, тарки адабдан сен,

Кўйи маҳбуби Худодир бу.

Назаргоҳи илоҳийдир,

Мақоми Мустафодир бу.

Мурооти адаб бирла,

Киргин Набий, бу даргоҳга.

Матофи қудсиёдир бу,

Бўсагоҳи анбиёдир бу.

Байтнинг маъноси шундай эди: "Беадабликдан сақлан! Зеро, бу - Аллоҳ таоло ҳабибининг шаҳридир. Бу - Ҳақ таоло назар соладиган маскандир; Муҳаммад Мустафонинг (с.а.в) мақомидир. Эй, Набий, бу даргоҳга одоб қоидаларига риоя қилган ҳолингда кир! Зинҳор, одобга бепарво бўлма! Бу ер катта фаришталар атрофида парвона бўладиган, пайғамбарлар эгилиб эшигини ўпадиган, муқаддас қадамжойдир".

Бу мисраларни эшитган генерал сергак тортди. Шеър нима мақсадда ўқилганини фаҳмлаб, дарҳол оёқларини йиғиштириб олди. Ва шоир Набийга қараб:

- Шеърингни қачон ёздинг? Уни мендан бошқа ҳам эшитганми? - деб сўради. Юсуф Набий:

- Бу мисраларни олдин ҳеч қаерда айтмаганман. Сизни бу аҳволда кўргач, беихтиёр баланд овозда айтиб юбордим. Иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг хабари йўқ, - деди.

- Унда, бу сир орамизда қолсин, - дея илтимос қилди. Набий сукут билан йўлида давом этди. Бомдодга яқин, карвон Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг масжидига яқинлашди. Во ажаб! Масжид минораларидан азондан илгари Юсуф Набийнинг "Сақлан тарки адабдан…" байтлари янграмоқда…

Набий ва генерал ҳайратдан донг қотдилар. Масжидга кириб, намозларини ўқишгач, дарҳол муаззиннинг ёнига боришди.

Набий ҳаяжон билан:

- Худо ва Пайғамбар ҳаққи менга айт. Азондан илгари ўқиган байтни қаердан, кимдан ва қандай қилиб ўргандинг? - деб сўрай бошлади. Набий қайта-қайта илтимос қилгач, ниҳоят, муаззин жавоб берди:

- Жаноби пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу тун барча муаззинларнинг тушларини шарафлантириб: "Умматимдан Набий исмли шоир зиёратимга келмоқда. Менга бўлган муҳаббати - ҳамма нарсадан устун. Туринглар, азондан олдин менга атаган байтларини ўқиб, уни қарши олинглар, масжидимга кирган пойқадамларини қутланглар", - деб буюрдилар. Биз эса, ул зоти муборакнинг амрларига бўйсундик.

Беихтиёр Набийнинг кўзларида ёш халқаланди. Қалби жўшиб, қайта муаззиндан:

- Ул икки жаҳон сарвари чиндан ҳам мени Набий дедиларми? У менинг умматимдан деб айтдиларми? - дея сўради.

- Ҳа, "Менинг умматимдан бўлган Набий" деб айтдилар, - деганида, Юсуф Набий бу илтифотдан ҳушини йўқотди ва ерга йиқилди.

- Уйғонганида эса, ёнида генерал ва муаззиннинг йиғлаётганини кўрди…

"Сирли, ибратли ва ҳаётий воқеалар" китобидан.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Маънавий эҳтиёж қондирилади

 

Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи

Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини

Муфассал...

ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИНГ 38 ФОИЗИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН

 

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи бугун халқаро муаммолардан бирига айланган. Фаровон сув захираларига эга бўлган юртимизнинг асосий қисмини тоғлару тепаликлар ташкил қилгани боис, ҳамма жойга етарлича сув чиқариш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг имкони йўқ. Шундай бўлишига қарамай, мамлакат фуқароларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлида мунтазам чора-тадбирлар қабул

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2520744

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9994121
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1968
2774
13326
9960827
30091
100591
9994121

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.167
Бугун: 11-09-2026 15:18:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015