Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 320
Печат

 

spitamen 2018Олдимизда турган қутлуғ ва тарихий миллий байрамТожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб ободончилик ва яратувчанлик ишлари давом этмоқда. Турли соҳа иншоотларини қуриб фойдаланишга топшириш, йўлларни таъмирлаш, халқнинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилувчи инфратузилмани яратиш шулар жумласидандир. Бу каби хайрли ишларга ватанпарварлик

ҳисси жўш урган тадбиркорлар ва аҳолининг арзирли ҳисса қўшаётгани қувонарли ҳолдир. Инсон ҳамжиҳатликда иш кўрса, ободончилик тадбирларининг кўлами нечоғли кенг бўлиши ҳашар йўли билан амалга оширилаётган яратувчанлик ишларида бўй кўрсатмоқда. Бундай эзгу бошламанинг самараси ўлароқ, нафақат, шаҳар ва ноҳиялар марказлари, балки чекка қишлоқларда ҳам ободончилик ишлари кун сайин қизғин тус олмоқда.

Спитамен ноҳиясининг Тағояк қишлоқ жамоатида бўлиб, бу ерда амалга оширилган ободончилик ишлари ва белгиланган келгусидаги режалар ҳақида жамоат раиси Илҳомжон Расулов билан суҳбатлашдик.

 

-Илҳомжон ака, шу кунларда мустақилликнинг 30 йиллиги шодиёнасига жиддий тайёргарлик кўриш учун жойларда аҳоли билан мулоқотлар ўтказилмоқда. Тағояк қишлоқ жамоатида бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари қандай йўлга қўйилган?

-Мустақиллик - биз учун энг олий неъмат. Буни осонликча қўлга киритганимиз йўқ. Шунинг учун, бу неъматни асраб-авайлашимиз, унинг қадрига етмоғимиз лозим. Вақтнинг ўтишини қаранг. Кечагина мустақил бўлгандик. Кўз очиб-юмгунча орадан шунча йил ўтиб кетибди. Яна икки йилдан сўнг истиқлолиятнинг 30 йиллигини нишонлаймиз. Биз бу байрамни кўзга кўринарли меҳнат ютуқлари билан юксак даражада кутиб олишимиз керак. Бу борада Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қатъий кўрсатма ва топшириқлар берганлар. Бизнинг асосий вазифамиз ана шу топшириқларни бажариш, Давлат сарварининг яратувчан ташаббуслари замирида нима ётганини одамларга тушунтиришдан иборатдир. Шунга боғлиқ равишда, Спитамен ноҳиясининг бошқа жамоатларида бўлганидек, Тағояк қишлоқ жамоатида ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилганлигини айтиш мумкин. Шу кунгача аҳоли билан бир неча маротаба учрашувлар ўтказиб, ободончилик ишлари жараёнини муҳокама қилдик. Яқинда ноҳия раиси Сулаймонзода Акрам Раҳим жамоатнинг барча 9та қишлоғида аҳоли билан мулоқот ўтказди. Унда ҳам асосий эътибор жамоатда байрам иншоотларини ўз вақтида қуриб битказиш, ободончилик ишларини жонлантириш масаласига қаратилди. Ўзи яшаб турган ҳудудни обод қилишга ҳисса қўшиш истагида бўлган тадбиркор ва саховатли кишиларга зарурий имкониятлар яратиб берилиши ҳақида айтиб ўтилди.        

 

-Ҳозиргача жамоатда қандай ободончилик ишлари амалга оширилди? Шу ҳақда гапирсангиз.

-Давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга бағишланган тадбирлар доирасида жамоатда маълум ишлар қилинганини айтиш мумкин. Жумладан, жамоатнинг Метар қишлоғида замонавий сартарошхона қуриб битказилди. Ҳозирда ушбу кенг ва шинам сартарошхона аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, Тағояк қишлоғида маҳаллий тадбиркор Ғайрат Пираков томонидан 180 минг сомоний эвазига "Дўстлик" ошхонаси қуриб фойдаланишга топширилди. Замонавий тарзда қад ростлаган ушбу ошхона "Абрешим" деҳқон бозорининг шундоқ ёнгинасида, "Хужанд-Истаравшан" автомагистралининг бўйида жойлашгани билан диққатга сазовордир. Йўллар таъмири масаласида гапирадиган бўлсак, Жовидон қишлоғида 400 метр йўл асфалт қилинди. Маълумки, жамоатимиз ҳудудида Лангар ота зиёратгоҳи жойлашган. Бу муборак масканга ҳар йили минглаб зиёратчилар ташриф буюради. Ҳатто, қўшни Қирғизистон ва Ўзбекистондан ҳам келадиганлар бор. Шу йили Лангар ота зиёратгоҳига олиб борувчи йўлнинг 700 метрига шағал ётқизилди. Бу, албатта, зиёратгоҳга келувчи маҳаллий ва чет эллик зиёратчилар сонининг ошишига хизмат қилади, деб ўйлаймиз. «Иттифоқ» қишлоғида авария ҳолатига келиб қолган кўприк ҳашар йўли билан қайтадан қурилмоқда. Унинг узунлиги 36 метр, кенглиги 4 метрни ташкил этади. Кўприк ҳам яқин кунларда битиб қолади. Шу кунгача амалга оширилган бир қатор катта-кичик ободончилик ишларини мисол келтириш мумкин.

 

-Умуман олганда, Тағояк қишлоқ жамоатида қурилиши ва тўлиқ таъмирдан чиқарилиши кўзда тутилган нечта байрам иншоотлари ҳисобга олинган?

- Иншоотларни қуриш ва таъмирлаш борасидаги ободончилик ишлари жамоатнинг барча қишлоқларини қамраб олганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ, Тағояк қишлоқ жамоатида жами 30та байрам иншоотини қуриш кўзда тутилган. Қўшимча саломатлик маркази биноси, консерва ишлаб чиқариш цехи, тиббиёт уйлари, замонавий иссиқхона, сутни қайта ишлаш цехи, ҳаммом, сартарошхона, гўзаллик салони, маиший хизмат кўрсатиш бинолари, қўшимча синфхоналар, спорт зали, болалар ўйнайдиган майдонча, ёнилғи қуйиш шоҳобчаси ва бошқаларни қуриш режалаштирилган. Қолаверса, жамоат ҳудудида 6та умумтаълим муассасаси тўлиқ таъмирдан чиқарилади. Лангар ота давлат муассасаси қошида миллий чойхона, хизмат кўрсатиш марказлари, автотураргоҳ каби муҳим иншоотлар бунёд этилади.   Шунингдек, жамоат ҳудудида интенсив боғ ташкил қилинади. «Камар» қишлоғида сифатли ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, 500 метр масофага ичимлик суви қувурини тортиш режага киритилган. Бу ишларни белгиланган муддатда бажариб, 2021 йили орзиқиб кутилган улуғ байрамни ёруғ юз билан қаршилаш ниятидамиз.

-Суҳбат учун ташаккур.

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

Спитамен ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Пушаймон

 

Воқеий ҳикоя

Зариф Маъсума билан бир неча йил аҳду паймон қилишиб, ота-онаси розилиги билан оила қурди. У оиласи билан тинч, хотиржам яшарди. Маъсума ақлли, чиройли, ҳамма ҳавас қиладиган қиз эди. Шу орада, улар икки фарзандли бўлишиб, ҳаётлари бир текисда ўтиб борарди.

Муфассал...

Устоз-адиб камолоти

 

Ўринбой УСМОН 1951 йилнинг 2 ноябрида Тожикистонда, Суғд (собиқ Ленинобод) вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Исфисор қишлоғида дунёга келган. 1968 йили Розия Озод номли 6-ўрта мактабни битирган. Тошкент Давлат университети журналистика факултетини (1968-1973) тугатган.

1973 йилдан иш фаолиятини бошлаган. У ўша пайтдаги Ленинобод вилоятининг "Ҳақиқати Ленинобод" газетасида, аввалига,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
512279

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2356356
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1424
2104
3528
2334650
50193
62133
2356356

Сизнинг IPнгиз: 18.210.22.132
Бугун: 22-10-2019 13:46:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015