Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 31 Май 2018 Кӯришлар: 41
Печат

 

chegara 2018 1Панжакентдан Самарқандга ўтиш йўли. Чегаранинг у томонида ҳам, бу томонида ҳам ўтувчиларнинг ҳисоби йўқ. Чегарачилар уларни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, тезда ҳужжатларини тахт қилиб беришяпти. Иккала тарафда ҳам йўловчиларни ташувчи машиналар қаторлашиб турибди. Чегарачилар ҳамда божхона ходимларининг илиқ ва самимий муносабатларини кўриб, севиниб кетдим.

Самарқанд сари йўл олдим. Кўчаларда «Тожик ва ўзбек-икки тилда сўзлашувчи бир халқ», «Дўстлигимиз абадий бўлсин!» деган шиорлар, иккала давлат сарварларининг портретлари кўзга яққол ташланиб турарди.

Чегаранинг икки томонида ҳам одамлар нарх-навонинг пасайгани ва савдо-сотиқ ишлари юришиб кетганидан хурсанд.

Ўзбекистонлик оддий халқ Тожикистондан электр қуввати келганини алоҳида бир хурсандлик билан тилга олишарди. Халқ орасида Миллатимиз пешвосига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг кучли эканлиги сезилиб турарди.

chegara 2018Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати туфайли, тожик ва ўзбек халқлари дўстлиги, қўшничилик муносабатларида янги давр бошланганлиги, айниқса, ўттиз кунгача визасиз режимнинг жорий этилиши, иккала республика чегарасидаги тўсиқлар олиб ташланганлиги, эркин борди-келдининг йўлга қўйилганлиги тожикнинг ҳам, ўзбекнинг ҳам қалбига шодлик ва севинч ҳисларини олиб кирганлигини ҳар қадамда кўриб, сезиб турибмиз. Бундай қўшничилик муносабати минг-минглаб кишилар қаторида менинг ҳам юрагимни тўлқинлантириб, кўнгил уйимни нурафшон қилиб юборганлигини сўз билан ифодалаш қийин, албатта.

Панжакент ва Самарқанд оралиғи бор-йўғи ярим соатлик йўл экан. Ўзбекистон Ёзувчилар иттифоқининг Самарқанддаги бўлими, «Зарафшон», «Овози Самарқанд» вилоят газеталари ходимлари билан учрашдим.

Ўша куни Ўзбекистон Халқ шоири Азим Суюннинг 70 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилаётган экан. Тантанали йиғилишдан аввал Самарқанднинг қоқ марказида тожик ва ўзбек халқлари дўстлигининг рамзи сифатида ўрнатилган Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, атоқли таржимон, таниқли адиб ва зукко мунаққид Иброҳим Ғафуров тожик ва ўзбек халқлари дўстлигига тамал тошини қўйган икки буюк зот - Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг буюк хизматларини эсга олиб, бу дўстлик дарахти ҳозир ҳам гуркираб ўсаётганлигини ўзгача бир ҳаяжон билан сўзлаб берди.

Ўша куни замонавий тожик адабиёти асосчиси, буюк адиб Садриддин Айнийнинг Самарқанддаги уй-музейини томоша қилдик.

- Шу йилнинг март ойида бўлиб ўтган Тожикистон ва Ўзбекистон Президентлари учрашуви чоғида, - деди Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси илмий ходими Амриддин Пўлатов, - Ўзбекистон Ҳукумати домла Айний уй-музейини таъмирлаш учун давлат ҳисобидан маблағ ажратгани, шунингдек, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкали қайта таъмир қилинганлиги учун Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдириб, айни маҳалда, Душанбеда Алишер Навоий номидаги боғ бунёд этилиши ва унда бу икки буюк сиймо ҳайкали ўрнатилишини айтганини оммавий ахборот воситалари орқали эшитиб, хурсанд бўлган эдик. Ҳозир домла Айний уй-музейини таъмирлаш тадбирлари режаси ишлаб чиқилган. Ана шу режага кўра, ишчи гуруҳи тузилган. Домла Айний уй-музейини таъмирлаш ва реконструкция қилишда қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олинган: уй-музей таъмирдан чиққандан сўнг, ободонлаштириш ишлари давом этади. Бу ерда замон талабига жавоб берадиган ахборот технологиялари ўрнатилиб, уй-музей веб-сайти фаолияти йўлга қўйилади. Уй-музей ҳовлиси адибнинг бюстини ўрнатиш учун торлик қилгани боис уни ҳовли ташқарисига чиқариш назарда тутилган. Бу эса, ўз навбатида домла Айний уй-музейига келувчилар, сайёҳлар сонининг кўпайишига сабаб бўлади. Чунки улуғ адибнинг уй-музейи унга кирмасданоқ ташқаридан намоён бўлиб туради. Бундан ташқари уй-музейда сақланаётган буюм-ашёларни асл ҳолатда сақлаш жуда муҳим. Шу боис, буюмларни алоҳида хонада жойлаштириб, унинг ўрнига макетларини қўйиш назарда тутилган. Шунингдек, катта зал замонавий тарзда қайтадан таъмирланиб, у ердан асарлар намойишгоҳи, адиб ҳаёти ва фаолиятига доир тасвирлар жой олиши режалаштирилган.

Буюк адиб Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан музей-қўриқхона лозим даражадаги қўшимча материаллар билан бойитилмоқда. Шунингдек, бу чора-тадбирлар орасида музей-қўриқхона васийлигида «Овози Самарқанд» вилоят газетаси билан ҳамкорликда домла Айний ҳаёти ва ижоди ҳақидаги энг яхши мақолаларни тўплаб, китоб шаклида чоп этиш назарда тутилган.

Сафаримнинг эртаси куни домла Айний туғилган Бухоро вилоятининг Ғиждувон ноҳияси томон йўл олдим. Соктаре қишлоғида домла Айнийнинг «Эски мактаб» китобида тасвирлаб берилган бино - эндиликда уй-музейига айлантирилган экан. Музейга кириладиган эшикнинг бир четига машҳур тожик шоири Боқий Раҳимзоданинг қуйидаги тўртлиги зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилган:

Ўзбек ва тожикнинг бирдир авлоди,

Йигитлари паҳлавон, қизлари нозик.

Ким кўрса, тўсатдан сўраб қолади,

Биродар сен кимсан, ўзбекми тожик?

Музей ходими, домла Айнийнинг авлодларидан бири Робия Сайфуллоева музей тарихи, унинг яқинда таъмир қилиниб, керакли материаллар билан таъминланганини мароқ билан сўзлаб берди.

Биз Бухородан бир олам таассурот билан Самарқандга, сўнг Панжакентга қайтар эканмиз, одамларнинг визасиз борди-келди йўлга қўйилганидан хурсанд эканликларини ҳар қадамда сезиб турдик.

Ҳа, тожик ва ўзбек халқлари дўстлиги муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, Худонинг амри биландир. Бу дўстлик уфқлари тобора ойдинлашиб боришига шак-шубҳа йўқ.

 

Сулаймон Эрматов, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси,

Душанбе-Панжакент-Самарқанд-Бухоро-Душанбе.

27 апрел- 2 май 2018 йил.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

КАЛЕНДАР

« Июн 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

КАТАЛОГДА МИЛЛИЙ ИСМЛАР

 

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Тил ва терминология комитети томонидан янги туғилган чақалоқлар учун исмлар каталоги тайёрланганлиги ҳақида яқинда ўтказилган матбуот конференциясида маълумот берди.

- Ота-оналар айнан ана шу каталогда келтирилган исмлар билан янги

Муфассал...

ТОҒЛАРДАН ИЛҲОМЛАНГАН ШОИРА

 

Шаҳодат (Шаҳодат Жалолова) 1983 йилнинг 12 июнида Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрида туғилган.

Ўрта мактабни олтин медал билан битирган. 2004 йили ноҳиядаги педагогика билим юртини, 2014 йили Хўжанд давлат университетининг филология факултетини  аъло диплом билан тугатган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
478
Мақолаларни кӯрганлар сони
181286

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1375169
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
446
1787
4325
1355283
41406
62230
1375169

Сизнинг IPнгиз: 54.92.150.98
Бугун: 20-06-2018 02:58:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015