Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Май 2018 Кӯришлар: 2181
Печат

 

af jabborov 2018 1Шаҳристон ноҳияси раиси Умар Ёқубзоданинг топшириғи билан менга ҳамроҳ бўлган Уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашининг раиси Сулаймонқул Асрорқулов ноҳиянинг масъул вазифаларида ишлаган,   биринчи раҳбарнинг ўринбосарлигигача фаолият кўрсатган. Нафақага чиққач, эл тилаган жойда азиз, деганларидек, ветеранлар сарварлигини ишонч билан топширишди.

-Йиллар ўтиши билан ўша машъум оловли йиллар шоҳиди бўлган фидойилар сафи ҳам кундан-кун камайиб бормоқда. Жумладан, Шаҳристонимизда бугунда атиги икки нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси - Абдуғани Жабборов ва Остонақул Умрзоқов, шунингдек, 50 нафар фронт орти заҳматкашлари умргузаронлик қилаётирлар. Ҳар бирларининг ёши 90дан юқори. Жумладан, биз истиқболига бораётган бакрободлик Абдуғани бобо бугунда 93 ёшдалар, - деди Сулаймонқул ака.

af  jabborov 2018Бакрободнинг қадимий номи Муқур бўлиб, асосан, қирғизлар яшашади. Суҳбатдошимнинг айтишича, қишлоқ салкам беш асрлик тарихга эга. Муқурликларнинг асли келиб чиқиши Қирғизистоннинг Боткент шаҳридан бўлиб, ўша ерда ҳам Муқур қишлоғи бор. Умуман, Шаҳристонда Бўрагент ва Бакробод қишлоқларида қирғизлар, ўзбегу тожиклар билан бир оила аъзоларидай яшайдилар. Қишлоқ аҳли, асосан, чорвачилик билан умргузаронлик қилишади. Нега деганда, қишлоқнинг тўрт томони тоғлар билан ўралган бўлиб, чорвачилик учун қулай…

Бизни Абдуғани отанинг ўзи очиқ чеҳра билан кутиб олди. Унинг ранг-рўйи ва тетиклигини кўрган киши 93 ёш бериши гумон.

-Ўнта аждодимни биламан. Агар ўрта ҳисобда ҳар бир авлодни 70дан ҳисобласанг, қишлоғимиз тарихи аён бўлади-қолади. Шахсан ўзим шу қишлоқда 1926 йил 21 декабрда туғилганман. 17 ёшимда - 1944 йили урушга ихтиёрий равишда кетганман. Россия, Украина,Чехословакия, Германиянинг бир қатор шаҳарларини фашистлардан озод қилишда қатнашганман. Дрезден шаҳрида уруш тугаганини эшитганман. Кейин Япон-Хитой урушига жўнатишди. Пиёда-ю савора Муғдин, Харбин каби шаҳарларини япон милитаристларидан озод қилиб, Порт-Артургача борганман… - дейди отахон пиёладаги чойдан дамба-дам ҳўплаб.

Абдуғани ота 1950 йили кўкси тўла орден-медаллар билан киндик қони тўкилган жонажон қишлоғига қайтиб келди. Бугун унинг кўксида УВУ ордени, саккизта юбилей медали, тўртта СССР Қуролли кучлари медали, яна сон-саноқсиз кўкрак нишонлари Буюк Ғалабага қўшган озгина заҳматини ифодалаб турибди.

Абдуғани ота жасорат ва қаҳрамонлик майдонидан қайтгач, Маленков колхозида ҳисобчилик қилди. Кейинроқ катта-кичик колхозлар «Шаҳристон» давлат хўжалигига бирлашгач, омбор мудири бўлди. Яна ноҳия маҳсулот тайёрлаш идораси, касб-ҳунар билим юртида масъул вазифаларда ишлади. Яна жамоатчилик асосида 10 йил давомида Коммунистик партия бошланғич ташкилотини бошқарди, ёшларни меҳнатсеварлик, ҳалолликка чорлади. Абдуғани ота Каттабек Жўрабеков, Бийтўра Бектўраев, Қўзиқул Норижигитовларни ўз халқи фаровонлиги, юрти тинчлигини ўйлаган машҳур раислар сифатида тилга олади.

Бугунда Абдуғани ота 4 фарзанду 30 набира ва 48 абира даврасида замонага шукроналик билан бахтиёр яшамоқда.

-Шукрки, яқинда қадрли Юртбошимиз Эмомали Раҳмоннинг қўшни давлат   Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан тарихий учрашувларидан кейин, йўллар очилди. Манна, кўриб турибсиз (отахон ўз ёнида қимтиниб ўтирган онахонга ишора қилиб), синглим Тўлғаной ўн йилдан бери қишлоққа келмаган эди. Аниқроғи, кела олмасди. Худога минг марта шукрки, тириклигимда синглим дийдори насиб қилди, - дейди отахон.

Ҳақиқатан, Абдуғани   Жабборов бугунги кунда дилбандларининг роҳату фароғати насиб қилганидан мамнун. Бош фарзанди Алижон ўқитувчи, Жумабой «Қувончбек» деҳқон хўжалигида бригадир. Пардабой «Қувончбек» заминида таъсис этилган оилавий хўжаликни зиммасига олган. Алижон, Камол Шерматов ва Тожихол Жабборова каби ҳиссадорларнинг ҳар бирида «Қувончбек»дан ажратиб берилган 4-4,5 гектардан ер, 3-4 бошдан сигир, 30 бошгача қўй-эчки мавжуд. Оила аҳли бир неча йилдирки, ўз ризқ-рўзларини шу ердан топмоқдалар, Россияга боришни хаёлларига ҳам келтиришмайди…

С. ЭГАМНАЗАР.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ҳабибулло Ботиров: -Инсон… шуҳратда ҳам синалади

 

Авжи баҳор. Субҳидам. Йўловчи машинадан тушиб, дарвозадан лолақизғалдоқлар гулхани лов-лов ёниб турган, қарийб юз йиллик тарихга эга бўлган қабристонга қадам қўяман. Бу ер ҳаётнинг минг бир ташвишини елкага ортиб, бир кам дунёнинг камини бут қиламан деб, рўзғорнинг тубсиз ғорига кўмилиб кетмаслик учун эҳтиётлик билан елиб-югурган, аммо охир-оқибат, келиб-келиб тўхтаган, тин олган, йиртиқ-ямоқ бўз яктаги устида ҳилвираб

Муфассал...

Зиёрат туризми ривожлантирилса…

 

Азиз Ватанимиз Тожикистонда саёҳат ва дам олиш учун маскану мавзелар жуда кўп. Ватанимизнинг географик жиҳатдан тоғ ва текисликда жойлашганлиги ҳам турли дунёқараш ва турли завқдаги сайёҳнинг истагини қаноатлантира олади.

Ҳа, Ватанимиз шароити тоғ мавзеларида жойлашган турли қадимий обидалару осору атиқаларга қизиққан сайёҳ ёки тоғ ёнбағирларида юришни унча хушламайдиган, текисликда жойлашган томошабоп масканларни маъқул кўрган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2478317

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9857121
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
914
2846
10444
9818773
101431
122773
9857121

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.111
Бугун: 30-07-2026 06:14:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015