Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Январ 2020 Кӯришлар: 257
Печат

 

kurganХатлон вилояти раиси ташаббуси билан вилоят тадбиркорлари ўртасида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб эълон қилинган «Ватанни обод қилувчилар» ва «Энг яхши шаҳарча ва қишлоқ жамоати» танлови ҳар уч ойда якунланиб, ғолиблар мукофотланишади. Яқинда мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида навбатдаги уч ойлик натижаларига якун ясалиб, ғолиблар аниқланди.

Маълум бўлишича, ободончилик ва бунёдкорлик ишларини ривожлантириш жараёнида вилоятда 2018 йили 1061та, 2019 йили эса, 2474та турли иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилган. Бу даврда 12,9 мингта доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган. Жумладан, маориф соҳасида 218та, соғлиқни сақлаш соҳасида 441та, маданият соҳасида 98та иншоот қурилган бўлса, спорт иншоотлари 246та, сайёҳлик соҳаси иншоотлари 53тани ташкил этади. Шунингдек, паррандачилик, чорвачилик, саноат, ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши ҳам яхши йўлга қўйилган. Бундан ташқари, автомобил йўллари қурилиши ва қайта қурилиши, аҳолига хизмат кўрсатиш иншоотлари бунёд этишда ҳам сезиларли натижалар қўлга киритилган.

«Ватанни обод қилувчилар» танлови якунига кўра, вилоятнинг 17 нафар тадбиркорлари юбилей иншоотлари қурилишида фаоллик кўрсатганликлари учун мукофотлар билан тақдирландилар.

Вилоят раиси аппаратининг Ахборот ва таҳлил бўлимидан хабар беришларича, тантанали вазиятда «Энг яхши шаҳарча жамоати» ва «Энг яхши қишлоқ жамоати» ғолиблари ҳам эълон қилинди. Танлов ташкилий комитетининг маълум қилишича, «Энг яхши шаҳарча жамоати» деб Ховалинг ноҳиясининг «Ховалинг» шаҳарча жамоати топилди ва 6 минг сомоний маблағ билан тақдирланди. Данғара ноҳиясининг «Корез» қишлоқ жамоати «Энг яхши қишлоқ жамоати» ғолиблигини ҳамда 6 минг сомоний мукофотни қўлга киритди.

 

Иқтисодий-ижтимоий тараққиёт натижалари

Бохтар шаҳрида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида 2019 йил вилоят иқтисодий-ижтимоий тараққиёти натижаларига доир йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисда мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, Хатлон вилояти раиси ўринбосарлари, шаҳар ва ноҳиялар, ташкилоту корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда Хатлон вилояти раиси ўринбосари Ражабали Ражабов сўзга чиқиб, 2019 йил учун вилоят иқтисодий-ижтимоий тараққиёти юзасидан ҳисобот берди. Маълум бўлишича, ўтган йили Хатлон вилоятида барча соҳалар бўйича иқтисодий-ижтимоий тараққиётда ижобий натижалар қўлга киритилган бўлиб, 2016-2020 йиллар учун Хатлон вилояти иқтисодий-ижтимоий тараққиёт дастури 98 фоиз таъминланган.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қўллаб-қувватлаши билан вилоят шаҳар ва ноҳияларида 469 миллион долларлик 30та давлат сармоя ўтказиш лойиҳалари татбиқ этилмоқда.

Вилоят хорижий савдо айланмаси 404,5 миллион долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 36,4 миллион долларга ортиқдир. Хорижий савдо муомаласида экспорт 46 ва импорт 54 фоизни ташкил этади.

Ўтган йили, маҳсулот экспорти, асосан, Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Афғонистон, Туркия, Хитой ва Покистонга яхши йўлга қўйилди.

Йиғилишда сўзга чиққан мамлакат Бош вазири Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар муҳим эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

 

Ёвонда «Спитамен Бонк»нинг филиали

Ёвон ноҳияси марказида «Спитамен Бонк» филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Муассаса янги биноси тантанали очилиш маросимида «Спитамен Бонк» раисининг биринчи ўринбосари Умеджон Ҳикматов, Ёвон ноҳияси раиси вазифасини ижро этувчи Жамшед Саидзода, Хатлон вилояти раиси биринчи ўринбосари Амонулло Хайрулло, шунингдек, давлат тузилмалари, хусусий сектор ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

- Ёвон ноҳиясида банкимиз филиалининг янги биносини очишдан асосий мақсад: халққа янада яқинлашиш, аҳолига намунали банк хизмати кўрсатишдан иборатдир, - деди «Спитамен Бонк» Маркетинг ва банк тижоратини ривожлантириш департаментининг бошлиғи Ҳусейн Абдураҳмонов. – Қолаверса, банкимиз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири минтақалар тараққиётига хизмат қилиш ҳисобланади.

 

Маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси

Давлат ҳокимияти Темурмалик ноҳияси ижроия органи ва маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ободончилик ва бунёдкорлик ишлари кенг йўлга қўйилган. Жумладан, бу ерда «Совет» шаҳарча жамоати ҳудудида янги бунёд қилинган маҳалла йўлларини текислаш ишлари якунланиб, асфалтлаш давом этмоқда.

Мазкур маҳаллада 150дан ортиқ оила яшайди ва келгуси икки йил давомида уларнинг сони 350тага етади.

Шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан Танобчи маҳалласида ҳам йўлларни асфатлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур маҳалла йўлларини асфалтлаш ишларини ноҳия йўлларига хизмат кўрсатиш давлат муассасаси зиммасига олган.

- Ноҳиямиз тадбиркорлари томонидан асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилганлиги ишимизга самара бағишлайди, - дейди мазкур муассаса бошлиғи Ҳусейн Саидзода.

Шунингдек, Танобчи маҳалласида маҳаллий тадбиркорлар томонидан Саломатлик маркази ва тиббиёт нуқтасига қўшимча ҳужралар қуриш ишлари қизғин давом этмоқда. Маҳаллий тадбиркор Зикрулло Қурбонов ободончилик ва бунёдкорлик ишларини йўлга қўйишда бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Август 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

«Пахта иши» ёки кўзбўямачилар билан юзма-юз

 

Милиция подполковниги Ўктам Жўраев ўз даврининг буюк фидойи  инсонларидан бири бўлган ғончилик (бугунда Деваштич) Жўра Расулнинг невараси. Жўра Расул ноҳиянинг Эшонқўрғон қишлоғида туғилган. Оддий чоряккор-батрак сифатида ўз даврининг бойлари хонадонида хизмат қилиб, вояга етгач, ишчи ва деҳқонлар давлати бўлган Шўролар сиёсатини қўллаб-қувватлаб, оддий ишчиликдан то раҳбарлик лавозимигача кўтарилган.

Муфассал...

Руҳимда қулф урар ажиб туйғулар…

 

Замҳарирнинг сокин кечаси,

Сокинлигин унутган палла.

Ойнинг юзи доғлаб кетарди,

Ой нурлари йиғлар баралла.

Тун бағрида чок тикар гуноҳ,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
809099

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3236533
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2035
4822
16566
3179442
26767
138308
3236533

Сизнинг IPнгиз: 35.169.107.85
Бугун: 06-08-2020 11:34:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015