Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 2363
Печат

 

tursunzade- 1- Ҳар даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлади, - дейдилар. Ҳақ гап. Биз тилга олмоқчи бўлган, мустақиллик йилларида Турсунзода шаҳар раҳбарлиги лавозимида фаолият юритган ҳар бир шахс ўзидан яхши хотира, эзгу иш қолдирган, десак, хато бўлмас. Марҳум М.С. Табаров чекига ҳар бир "ўзбошимча" "ўзи хон, кўланкаси майдон" бўлган оғир йилларда раҳбарлик қилиш тушган эди. У киши шаҳар халқ хўжалигини бошқариш билан бир қаторда, тинчликни сақлаш

йўлида ўзини ўтга-ю чўққа урганлигига гувоҳ бўлганмиз.

Баракатулло Атохожа раислиги даврида бинолар қад кўтарди. Республика Ҳукумати қарорлари бекаму кўст ижро этилди. Кўплаб одамлар ўз манзилларига эга бўлишди.

Бугунги кунда Хатлон вилояти раиси бўлиб, элу юрт корига яраётган Давлатшо Гулмаҳмадзодадан Турсунзода шаҳрида кўпдан-кўп шогирдлар-етук кадрлар, кўп қаватли иморатлар эсдалик бўлиб қолди. Шаҳар бош марказидаги гавжум жойда бугун аҳоли фойдаланаётган ер ости йўлига ҳам Д. Гулмаҳмадзода ишлаган йилларда "фатво" берилганди. Б. Табарзода-ю Ҳ.Ш. Алишеров, С.Саломзодалар ҳам кўпгина эзгу ишларни амалга оширишганди. Бугунги кунда шаҳар аҳли собиқ раислар фаолиятига муносиб баҳо бериб, илиқ сўзлар билан уларни ёдга олишади. Миннатдорчиликларини тўй-ҳашамларда, ўзаро суҳбатларда изҳор этишади. Ҳа, меҳнат қилган, элда азиз, деганлари шу бўлса керак-да…

Яқинда шаҳар марказида бўлганимда, ободончилик ишлари, осойишталик, эмин-эркинликни кўриб, дилим яйради. Ҳамма гап шундаки, икки ой бурун марказий деҳқон бозори теварак-атрофида наинки енгил машинада, балки пиёда юриш ҳам амри маҳол эди. "Такси"чилару аравакашлар, йўловчиларнинг бақир-чақирлари, енгил машиналар сигналларидан қулоқ қоматга келар, йўллару йўлакларда пала-партиш "қантариб қўйилган" турли русумли автомобиллар ҳаракатланишига халал берар, йўл ҳаракати қоидаларининг тез-тез бузилишига гувоҳ бўлиб, кўнгилларда ёқимсиз ғашлик пайдо бўлар, киши кайфияти бузиларди.

Бугун эса…Йўллар бўйида деярли машина кўрмайсиз. Йўловчилар эркин ҳаракат қилишмоқда. Биров-бировга халақит бермайди. Хуллас, саранжом-саришталикни кўриб хурсанд бўласиз. - Бўлар экан-ку, - дейди киши беихтиёр.

- Шаҳримиз раиси вазифасини ижро этувчи Абдуқодир Вализода иш бошлаган илк кунларданоқ шахсан ўзи пою пиёда шаҳар марказини айланиб чиқиб, барча муттасаддиларга аҳолига, хусусан, тожирлару бозор-ўчарчилар, йўловчиларга зарур шарт-шароит яратиб беришга оид топшириқлар берди, - дейди шаҳар раиси аппарати раҳбари Муҳсидин Назирзода.

Узоқ йиллар давомида, собиқ Калинин номли колхоз раиси бўлиб фаолият юритган, Меҳнат Қаҳрамони, Республика пахта устаси, марҳум Кенжа Назировнинг набираси М. Назирзода ўзига хос босиқлик билан шаҳар раҳбари фаолияти, у кишининг талабчанлиги-ю одамохунлиги, эл-юрт фаровонлиги йўлида бошлаган ишлари ҳақида ўзига хос, илиқ кайфият ила сўзлаб берди. Айни пайтда, Тожикистон давлат истиқлолиятининг 30 йиллик юбилейини муносиб кутиб олиш учун эълон қилинган шаҳар ҳукумати режаси билан таништирди...

Салгина олдинроқ, бир маъракада "10 солагии Истиқлолият" жамоати раиси Улуғбек Ашуров сўнгги икки ой ичида шаҳар ҳудудида бўлаётган ўзгаришлар, бажарилаётган ободончилик ишлари кўлами тўғрисида гапириб туриб, А. Вализодани талабчан, интизомни хуш кўрувчи раҳбар сифатида таъриф қилганди. Ўзбек тили-ю адабиётининг билимдони бўлган марҳум устозимиз Рўзибадал Ашуровнинг фарзанди суҳбатидан эртанги ёруғ кунларга бўлган ишончни ҳис этиб, кайфиятим чоғ бўлди. Ўша илиқ кайфият каминани ҳали ҳануз тарк этгани йўқ…

Ўктам Жўраев раҳбарлик қилаётган 2-шаҳар беморхонасида ҳамма вақт тоза-озодаликка, саранжом-саришталикка гувоҳ бўлганман. Куни кеча касалхонага кириб борганимда, ўзгача бир саришталикни кўрдим. Оқ халатли шифокорлар юмушлари билан банд, техник ходимлар иш жойларида, ҳатто, беморлар чеҳраларида ҳам ҳаётдан қониқиш туйғуси зоҳир. Шифокорлар хизматидан мамнунликларини илғадим.

Бош табиб меҳнат таътилида, ўринбосарини эса, вазирликка чорлашган экан. Жарроҳлик бўлими мудири М. Ч. Остонақуловни суҳбатга тортаман, ҳайратим боисини изоҳлашни истайман.

- Бош табибимиз Ўктам Жўраевни талабчан раҳбар, етук мутахассислардан бири сифатида ўзингиз ҳам яхши биласиз. Тозалик, ҳалолликни хуш кўради. Шаҳримиз раиси вазифасини ижро этувчи ҳурматли А. Вализода беморхонамизга ташриф буюриб кетганларидан сўнг, талабчанлик янада оширилди. Ҳар бир тиббиёт ходими ўз ишига масъулият билан ёндашмоқда, ободончилик ишларига эътибор янада кучайтирилди, - деди Мустафо Чориевич мамнунлик билан. - Яхшининг шарофати, деб шунга айтсалар керак-да, ахир.

Қабулхонадан хабар беришди: бош врач ўринбосари келди.

- Ҳозиргина иккинчи йиғилишдан чиқиб келяпман, - деди чеҳрасида ҳорғинлик сезилиб турса-да, тетиклик билан кўзлари чақнаб бош врач ўринбосари Жамила Меликова каминага ободончилик ишлари режасини узата туриб. Режани кўздан кечириб, шифокорларга омонлик истаб, йўлга тушдим.

Дарҳақиқат, бугун республикамизнинг ҳар бир гўшасида бўлгани сингари Турсунзодада ҳам ҳаёт қайнамоқда. Катта-катта ижобий ўзгаришлар эпкини баҳорнинг беғубор шабадаси сингари эсмоқда. Бу давлатимизнинг доно раҳбари, Миллат пешвоси, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг одил сиёсати, раҳнамолиги натижаси, албатта.

Азиз юртдош! Биз Турсунзода шаҳар раиси вазифасини ижро этувчи А. Вализода бошчилигидаги шаҳар ҳукумати фаолияти ҳақида холис фикримизни битиб, шодлигимизга сизни ҳам шерик бўлишингизни истадик. "Шунидан кай бувад монандї дидан!" - дейдилар. Яхшиси, шаҳримизга бир келиб кетинг, албатта, ўзгаришлардан кўзингиз қувнаб, дилингиз яйрайди, тасаннолар айтасиз ва яна келишни ният қиласиз!

 

Абдумурод Бўриев,

журналист.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ҳаётий муҳим ҳужжат

 

Жорий йил 22 март – Халқаро сув кунини нишонлаш айёмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклиф қилган ва БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган янги глобал ташаббус – 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи жараёни расман бошланади. Давлатимиз сарвари ўтган йил 22 декабрда мамлакат Олий

Муфассал...

Тожик Мирзачўлидагиўн учинчи завод

 

Зафаробод ноҳиясида янги пахта тозалаш заводи ишга туширилди. У тадбиркор Абдусамад Нормаматов томонидан бунёд этилди. Завод қурилиши учун 2 ярим миллион сомоний маблағ сарфланган.

Янги корхона Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган. Корхона йилига 300 тонна пахта толаси тайёрлаш иқтидорига эга.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2477998

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9856269
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
62
2846
9592
9818773
100579
122773
9856269

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.104
Бугун: 30-07-2026 00:27:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015