Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Феврал 2018 Кӯришлар: 5196
Печат

 

non 2018Тиббиёт ва табиблар эъзозланган жамият баркамол, келажаги буюк шахслар эътиборида узоқ яшайди.Табобот илмининг бобокалони Абу Али ибн Сино ва унинг устози Абу Бакр Муҳаммад Закариё, нафақат, Шарқ, балки дунё тиббиётининг асосчиларидан ҳисобланади. Ибн Синодан мерос қолган тиббий билим башариятнинг абадий таълимотига айланиб бўлган. Алломанинг инсон саломатлиги учун яратган дори-дармонлари орасида ноннинг  ҳам муҳим

шифобахш хусусиятлари ҳақидаги тавсиялари алоҳида аҳамиятга эга.

Шу ўринда тош тегирмон унидан тайёрланган ноннинг кўпгина касалликларни даволашдаги хусусиятлари ҳақидаги кексаларимизнинг тажрибаси билан ўртоқлашсак, фойдадан холи бўлмас.

Қўрғонтепалик 78 ёшли Момогул момонинг буғдой нони дориворлиги ҳақидаги фикрлари бунинг исботидир:

Милклар қочиб, тишлар бўшашганда қаттиқ нонни чайнаш айни муддао экан.

Йирингли ярага қаттиқ нон билан бирга қўй ёғидан олинган жиззани янчиб қўйилса, яра тез етилиб, ёрилади.

Сариқ касалига чалинган одамлар анор шарбатига ивитилган қаттиқ нон ейишлари керак.

Ошқозон бузилиб, ич кетса ёки ичбуруғ касалига чалинганлар кунига уч маҳал қаттиқ нон еб, орқасидан бир пиёла қатиқ ичса, касаллик тезда тўхтайди. Ёки қаттиқ нон талқонини қатиққа аралаштириб, истеъмол этиш зарур. Бу ичбуруғнинг зарарсиз давоси ҳисобланади. Яна тандирдан узилиб, офтобда қуритилган обинон ич ўтганда ва ҳатто, қон аралаш ич кетиш каби юқумли касалликка шифо бағишлайди.

Кўнгил айниб, еганини қайтариш даражасидаги ва ошқозонида ачишиш пайдо бўлган беморларга буғдой нонини тоза асалга ботириб ейиш тавсия қилинади.

Қотган ноннинг сигир сутига ивитилгани ошқозон ва ичак яллиғланиши, шунингдек, пешоб йўлининг ачишиш касалликларига даво ҳисобланади.

Аёлларнинг кўнгли беҳузур бўлган вақтда қайнатиб совитилган сувга нон тўғраб, сўнгра суви докадан ўтказилиб ичилса, дарддан тез фориғ бўлиши таъкидланади.

Нонни туз билан янчиб, сувда ҳўллаб, темираткига суртилса, доғлар тез тарқалади.

Қон босими ошиб, асаблар изтиробга тушса, хамиртурушни илиқ сувда эритиб ичиш яхши натижа беради.

Гўшт қиймаси ёки жизза қўшиб тайёрланган нон-патирдан тўйиб еган кишининг қуввати ошади.

 

Ҳайтали Боев тайёрлади. 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида

 

22 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йоркдаги биносида 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигиТожикистон Республикаси Президентининг навбатдаги ташаббуси татбиқи бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбир бўлиб ўтди.

Муфассал...

Мазмунли кечган дамлар

 

Давлат ҳокимияти Темурмалик ноҳияси маориф ва илм бўлими масъуллари ноҳия ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида талайгина ишларни амалга оширишди. Бу йўналишда мактаблар қошида таътил жараёнида ташкил этилган ёзги мавсумий лагерлардан ташқари, ўқувчиларнинг мамлакатимизнинг сайёҳларбоп мавзеларига сафарини уюштиришда ҳам мутасаддилар саъй-ҳаракат қилишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428402

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9691334
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2552
3533
2552
9654609
58417
132053
9691334

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 15-06-2026 18:24:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015