Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 09 Феврал 2018 Кӯришлар: 2493
Печат

 

yu rahmon 2018Охирги икки йил, хусусан, 2017 йилда республикадаги номдор банклардан одамларнинг ҳафсаласи пир бўлганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ҳар хил хабарлар урчий бошлади.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат Бош прокурори Юсуф Раҳмон журналистлар саволларига жавоб бераркан, қарздорлик муддати ўтган ва ноқонуний йўллар билан

ўзлаштирилган кредитларнинг бир миллиард уч юзу эллик миллион миқдоридаги маблағи бошқа тегишли органлар билан биргаликда банклар ҳисобига қайтарилганлигини маълум қилди.

Ўтган йили Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни амалга татбиқ этилишида қонунбузарликлар кўзга ташланганлиги борасида гапирар экан, текширувлар натижасида 563та қонунбузарлик ҳолати ошкор этилиб, гуноҳкор шахслар маъмурий ва 363 киши интизомий жазога тортилганини айтиб ўтди. Истеъмолчи ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва импорт қилинган сифатсиз маҳсулотларни назорат қилиш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга прокуратура ходимларининг ҳам асосий вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди. Унинг билдиришича, бу борада ҳам талайгина ишлар амалга оширилган бўлиб, ностандарт ҳолатидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, қандолатчилик маҳсулотлари ва болалар ўйинчоқларини ноқонуний йўллар билан олиб кирилиши ошкор қилинган ва олди олинган. Маълум бўлишича, 2017 йил бу йўналишда 212та акт тузилиб, 1532 нафар киши интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган. Айни замон 180 жиноий иш қўзғатилиб, 146 минг сомоний миқдоридаги маблағ давлат хазинасига туширилган. Санитария-эпидемиология давлат назорати хизмати ходимлари билан биргаликда рейд ўтказилиб,  2017 йил республика бўйлаб 388015 килограмм гўшт, 6107 килограмм қандолатчилик маҳсулотлари ва 27308 дона болалар ўйинчоқлари санитария талабларига жавоб бермаганлиги боис, савдо расталаридан олиб қўйилган.

Бош прокурор журналистлар саволларига жавоб қайтараркан, Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонунига риоя этмаган 2 минг 750 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг навбатдаги Паёмида тегишли органларга, хусусан, қуйидаги ташкилотлар давлат санитария, фитосанитария идораси, стандартизация, сертификация, ветеринария назорати идораларига ўз иш фаолиятларини тузатишиб, сифати паст ностандарт маҳсулотлар кириб келиши олдини олиш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишларини таъкидлаб ўтганди.

Мамлакат Бош прокурори хулосасига кўра, бундан буён ҳам прокуратура ходимлари тегишли органлар билан биргаликда назорат гуруҳлари ташкил қилишиб, ҳар куни  бозор ва магазинлардаги паст сифатли маҳсулотлар муомаладан чиқарилишини қатъий назорат остига олишади

 

Эркин Шукур,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

РАМАЗОН – НУР ВА ГЎЗАЛЛИК ОЙИ

 

Рамазон  - яхшилик ва поклик ойи. Рамазон -  гўзал хотиралар ойи. Бунда минг ойданда яхши Қадр кечаси мавжуд. Рамазон инсон қалбини чексиз нурга тўлдиради. Агар ҳаёт  яшаш билан курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини  англаш ойидир. Бутун умр жисми учун бўлса, бу инсон руҳига озиқа беради. Дунёдаги барча курашлар ва адоватлар бир томон бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир…

Муфассал...

Байрам иншоотлари

Давлат ҳокимияти Бохтар шаҳри ижроия органи мажлислар залида Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 30 йиллигига тайёргарлик ишчи гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда гуруҳнинг фаолияти таҳлил қилинди ва натижалар юзасидан хулосалар чиқарилди. Маълум бўлишича, истиқлолиятнинг 30 йиллигига 200тадан ортиқ иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2521412

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9997040
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1753
3134
16245
9960827
33010
100591
9997040

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 12-09-2026 12:42:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015