Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 3230
Печат

 

grija 2017Рўдакий ноҳиясида улғайган ва талабалик йиллариданоқ шифокорлик касбига меҳр қўйган Раҳимжон Муродов 1995 йили Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳини битирди. Интернатурани ва илк иш фаолиятини Тожикистон Республикаси миллий тиббиёт маркази беморхонасининг асаб жарроҳлиги бўлимида бошлади. Бўлғуси тиб олими тинимсиз изланишлари, билимга чанқоқлиги ҳамда илмий иш олиб бориши натижасида, 2015 йили Қирғизистон

пойтахти Бишкек шаҳрида «Остеохондроз ва уни даволаш» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. Илмий иш раҳбарлари тиббиёт фанлари доктори, профессор Чобулов Алидўст Чобулович ва отаси тиббиёт фанлари номзоди Раҳмонали Муродовлар эди.

grija 2017 1Тиб соҳасининг ривожу равнақ топишида мунтазам ғамхўрлик кўрсатиб келаётган Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмалари асосида ҳамда Республика Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги, шунингдек, бевосита Душанбе шаҳри ҳукуматининг қўллаб-қувватлашлари билан «Балх» табобат ва ташхис маркази ёпиқ ҳиссадорлик жамияти 2012 йилдан буён фаолият юритади.

Беморхона Душанбе шаҳрининг ғарбий қисмидаги хушманзара жойда қомат ростлаган.

Шифохона асаб жарроҳлиги бўлими кейинги пайтларда тез-тез қулоққа чалиниб турадиган умуртқа поғонаси чурраси  хасталигини даволаш мақсадида қурилган. Биз ноёб истеъдод соҳиби, камтарин инсон, қўли енгил табиб, беморхонанинг бош врачи Раҳимжон Муродовни суҳбатга чорладик.

- Кўпчилигимиз мураккаб дунёда соғлигимизга аҳамият бермай яшаймиз. Инсон организми аъзолари бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, соғлиқ ҳаётимиз учун муҳим рол ўйнайди. Асаб жарроҳлиги соҳасида остеохондроз ва умуртқа поғонаси чурраси («грижа позвоночного диска») хасталигига чалинган беморлар шифохонамизда жарроҳлик йўли билан даволанадилар.  Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман: халқимиз соддаликданми ёки бепарволикданми ўз вақтида шифокорга мурожаат этишмайди. Касални ўтказиб юборгач, уларни даволаш жуда қийин кечишини тажриба кўрсатиб турибди.

- Доктор, остеохондроз ва умуртқа поғонаси чурраси касаллиги пайдо бўлиши ва унинг табобат йўллари ҳақида маълумот берсангиз…

- Инсон ўзи билмаган ҳолда, белини шамоллатиб қўяди. Ёки сал зўриқиб, енгил жароҳат олинса-да, «ҳечқиси йўқ, ўтиб кетади» қабилида иш тутиб, вақтида табобат олмаслиги юқорида айтиб ўтилган хасталик пайдо бўлишига олиб келади. Азиз Тожикистонимизда тиб соҳаси анча ривожланди. Эндиликда мавжуд жаҳон андозаларига жавоб берадиган замонавий лабораториялар бундай хасталикларга аниқ ташхис қўя олади. Бу хасталикни даволаш усули қуйидагича: Волтарен, Милаксикам, Артаксан мазлари, В1, В6, В12 витаминлари ва биостимуляторлардан: Алоэ, Плазмок, Лидаза, шунингдек, анолгетиклардан: Баралгин, Аналгин ҳамда физиотерапиядан: массаж, электрофорез, кариказин билан умуртқа поғонасини тортиш, игна санчиш йўллари билан 10 кун даволаниб, 10 кун дам олган ҳолда, уч ой мобайнида муолажа олади. Белгиланган муддатда соғайиб кетолмаган беморлар розилиги билан томография ва беморхонамиздаги лаборатория ташхиси асосида, жарроҳлик йўли билан бу хасталикни даволаймиз.

- Жамоангиз аъзолари ҳақида ҳам икки оғиз…

- Касалхонамиз жамоаси турли миллат вакилларидан иборат тиб ходимлари бўлиб, 33 нафар шифокор. Улардан 6 нафари олий маълумотли ва қолганлари тиббиёт коллежларида таҳсил олган ҳамширалардир. Бизда тажрибали ва маҳоратли шифокорлар фаолият қилишади. Асаб жарроҳлиги соҳаси мутахассислиги бўйича Яман ва Сомали давлатларида ишлаган Шамсиддин Зокиров ҳамда Наимжон Шоназаров, Бахтиёр Сирожиддинов, тиб ҳамшираларидан Инобат Пирназарова, Дилноза Мўминова, Мунира Нуралиевалар эришаётган ютуқлар қувонарлидир. Умуман олганда, жамоамиз аъзолари беморлар қошида тунни тонгга улаб меҳнат қилувчи, ўз касбининг фидойилари десам, адашмайман.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Табобат йўлидаги эзгу хизматларда сизга муваффақиятлар ёр бўлсин.

 

Суҳбатдош:

Давронбек КАРИМОВ, Душанбе шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Жаҳолатнинг жоҳил дунёси

 

Худо ҳеч бир махлуқнинг кушандасини ўзидан чиқармаган. Фақат одамгина ўз кушандасини ўзи яратади. Одамнинг кушандаси – одамнинг ўзи. Ит итни емайди, аммо одам одамни маънан «ейиши», жисмонан йўқ қилиши оддий ҳолга айланиб бормоқда…

Асқар МАҲКАМ, «Оқ китоб».

Одам – Яратганнинг ноёб мўъжизаси… Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу –

Муфассал...

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583833

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10225622
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4512
5356
15410
10179764
122715
138877
10225622

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 17:39:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015