Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 1594
Печат

 

korrupsiya 20172017 йилнинг олти ойи давомида Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари томонидан мамлакат вазирлигу идоралари, давлат ҳокимияти ижроия органлари, халқаро молиявий ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган дастурлар бошқарув марказлари, давлат хўжалик субъектлари ва бошқа бюджет муассасаларида 505та текширувлар ўтказилиб, жами 225,3 миллион сомоний миқдоридаги молиявий

зарар ошкор этилган. Бу ҳақда агентликнинг жорий йил биринчи яримидаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот конферециясида маълумот берилди.

-Ўтган давр мобайнида агентликнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш тузилмалари томонидан 1218та коррупцион, коррупцион хусусиятга эга иқтисодий ва солиққа тегишли жиноятлар ошкор этилди. Улардан 417тасини эса,  оғир жиноятлар ташкил этади, - деди агентлик директори Сулаймон Султонзода.  - Ошкор этилган жиноятларнинг 114таси ТБМВ, 383таси Хатлон, 312таси Суғд вилоятлари, 217таси Душанбе шаҳри ва 192таси республика бўйсунишидаги шаҳру ноҳияларга тўғри келади.

Кейинги йилларда ерларни ноқонуний олди-сотди қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани, бу кабиларнинг олдини олиш ва жойларда тушунтириш ишларини кучайтириш масаласига тўхталган Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Сулаймон Султонзода шундай деди:

-Жорий йилнинг олти ойи бадалида мансабдор шахслар ва бошқа ваколатли субъектларнинг ерларни ноқонуний бўлиб бериш, фойдаланиш ва сотиш йўналишида 176та жиноят ошкор этилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Агентлик директорининг сўзларига кўра, ҳисобот даврида агентлик ходимлари ўз фаолиятларини коррупциянинг олдини олиш йўналишида янада кучайтиришиб, 710та коррупцион хусусиятга эга маъмурий ҳуқуқбузарликларни ошкор этишган. Қонунни бузган шахсларга нисбатан эса, 695,1 минг сомоний маблағга тенг жарима татбиқ этилиб, бугунги кунга қадар унинг 631,7 минг сомонийси давлат бюджетига ундирилган.

-Агентлик ходимлари тантаналар, анъаналар ва урф-одатларни тартибга солиш комиссиялари масъул шахслари билан биргаликда Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида тантаналар, анъаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни талабларини бажариш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширди, -деди Сулаймон Султонзода. - Жумладан, ўтган давр мобайнида бу йўналишда 125та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Матбуот конференцияси давомида агентлик фаолиятининг турли қирралари таҳлил қилинди ҳамда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Меҳрибонлик уйларидан

 

ФАРЗАНД МЕҲРИ

Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий марказида 53 нафар қарияга доимий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 20 нафари эркак, 33 нафари аёл бўлиб,  уларга барча яшаш шароитлари яратилган.

Муфассал...

Рустами Эмомали ташаббуси билан Ҳиндистонга махсус чартер рейс ташкил этилди

 

Аҳолини дори-дармон ва зарур тиббий воситалар билан таъминлаш мақсадида, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомалининг бевосита ташаббуси билан Ҳиндистон Республикасидан Тожикистон Республикасига махсус чартер рейс ташкил этилди. Келтирилган зарурий воситалар Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда унинг тузилмаларига пойтахт ва республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида юқумли касалликлар,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2467455

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9828255
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1881
4120
9482
9794249
72565
122773
9828255

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 22-07-2026 10:03:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015