Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Март 2018 Кӯришлар: 2499
Печат

 

a homidov 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига юборган навбатдаги Паёмини барча ватандошларимиз қатори биз Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчилари жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, сўнгра чоп шаклидагисини мутолаа қилдик. У кишининг ҳар бир айтган маъноли сўзларида ҳаёт акс этаётганини

мушоҳада этдик.

Давлат бошлиғининг бу йилги Паёми ҳам илгаригиларидек, кенг қамровли, ҳаётнинг барча қирраларини қамраб олган бўлиб, бирор бир соҳа муҳтарам Президентимиз назаридан четда қолмаган. Очиқ эшиклар сиёсати дейсизми, экология дейсизми, минтақавий бунёдкорлик интеграцияси… Хуллас, муҳтарам Президентимиз Паёмининг кўлами кенг!

Айниқса, у кишининг нутқи ибтидосидан ўрин олган хавфсизлик масаласи, жаҳондаги ноустувор вазият, «совуқ уруш»нинг янги босқичи, юз бераётган воқеаларнинг халқаро муносабатларга таъсири ҳақидаги маърузаси бежиз эмасди, назаримда.

Тобора урчиб бораётган экстремист-террорчи ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга қарши аёвсизсиз курашиш лозим эканлигини уқтирган Давлат сарвари бу қайта ўзининг бир неча йил олдин айтган иборасини ишлатди: Террорчининг Ватани, дини, мазҳаб ва миллати бўлмайди.

Ҳа, шундай. Чинданам эктремисту террорчида Ватан, дин, мазҳаб ва миллат қайдан бўлсин?

Назаримда, уларга таълим бераётган «устоз»лари, энг аввало, уларни ана шу муқаддас туйғулардан мосуво қилса керакким, Ватан, дин, мазҳаб ва миллат тушунчаларини бир тийинчалик қадрлашмайди.

Агар ҳақиқий диндор бўлганларида, Қуръони Каримдаги: «Ким қасддан бир мўъминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаб ва лаънатига дучор бўлгай, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қуйгандир»,- оятини ўқиб, амал қилмасмидилар?

Динни ниқоб қилиб, мусулмонлар юртида мусулмонлар қонини тўкаётган кимсалар суюкли Пайғамбаримизнинг: «Агар осмон ва ер аҳли мўъмин қонини тўкишда бирлашсалар, албатта, Аллоҳ уларнинг барчасини дўзах ўтига отажак», ҳадиси шарифини ўқиб, амал қилишмайди.

Динимизда миллату мазҳабга алоҳида эътибор берилади ва бир мазҳабда мустаҳкам туришликни вожиб, деб билади. «Ҳеч қандай мазҳаб йўқ!», деб жаҳонга жар солаётган бемазҳабларда мазҳаб нима қилсин?

Мазҳабсизлик оқибатида, эътироф этилган мазҳабларни инкор этиш, ўзи хоҳлаганича, Қуръони Карим ҳамда ҳадиси шарифдан ҳукм олиш каби ўзбошимчаликлар келиб чиқади. Бу ўзбошимчаликлар билан берилаётган фатволар натижаси, мусулмонлар учун нақадар аянчли бўлаётганининг барчамиз бирдек гувоҳи бўлиб турибмиз.

Муҳаммад Саид Рамазон Ал-Бутий алайҳир-роҳма: -«Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир»,- деганлар. Бу бежиз эмас. Зотан, мазҳаб - мужтаҳидларимиз томонидан белгилаб берилган тўғри йўл. Бу йўлдан адашишлик эса… Бундан Худо паноҳ берсин.

Бугунги кунда мазҳабсизларнинг ер юзида амалга ошираётган бедодликларига бутун жаҳон аҳли гувоҳ. Динни ниқоб қилиб, террорчилик амалларга қўл ураётганлар, аслида, ана шу мазҳабсизлардир. Уларнинг наздида на Абу Ҳанифанинг, на Аҳмад Ҳанбал, на Имом Шофеий ва на Имом Моликларнинг қадри заррача йўқ. Зеро, улар мазҳабсизлардир.

«Ёмон қовуннинг уруғи кўп бўлади», - деганларидек, минг афсуски, улар бугун дунёнинг турли гўшаларида бош кўтаришмоқда. Ҳали илмий ва ҳаётий тажрибага эга бўлмаган баъзи ёшларимиз ҳам улар домига тушиб қолаётганликлари ачинарли ҳолдир, албатта.

Биз жамият аҳли, яъни барчамиз асримизнинг энг улкан иллатларидан бири -   экстремизму терроризмга қарши бир ёқадан бош чиқариб курашмоғимиз лозим. Ўзлари билмаган ҳолда, улар домига тушиб қолаётганларни эса, бу нотўғри йўлларидан қайтарайлик.

Ҳа, муҳтарам Президентимизнинг барча соҳалардаги муаммо ва ютуқларни қамраб олган навбатдаги Паёми барчамиз учун дастурамал бўлиб қолмоғи лозим.

Абдулвоҳид ҲОМИДОВ,

Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи катта ўқитувчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ЙИЛ МУҚИМ ЎРИНДА ЯКУНЛАНДИ

 

ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) жаҳон миллий терма жамоаларининг ўтган 2017 йилнинг сўнгги ойи-декабр учун рейтинг варақасини эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси 255 очко билан ўзининг аввалги 126-ўрнида муқим қолган.

Муфассал...

Шаҳристон – обод ва хушманзара маскан

 

Шаҳристон ноҳияси меҳнаткашлари ҳам азиз Тожикистонимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш илинжида ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг миқёсда йўлга қўйишган. Давлат ҳокимияти Шаҳристон ноҳияси ижроия органи бу санага атрофлича тайёргарлик кўриб, 68 банддан иборат юбилей иншоотлари бунёд этиш чора-тадбирларини белгилаган. Ўтган йил ноҳияда 19та иншоот қурилиб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2560993

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10124199
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1178
3492
4670
10082592
21292
138877
10124199

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.105
Бугун: 06-10-2026 06:44:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015