Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 1692
Печат

 

dushanbe 2017-Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳар ижроия органи фаолият йўналишларининг бири саноат соҳасини тараққий эттириш ҳисобланади, - деди Душанбе шаҳри раиси биринчи ўринбосари Маҳмадсаид Зувайдзода шаҳарнинг жорий йил олти ойлик фаолиятига бағишланган матбуот конференциясида. – Ҳисобот даврида турли шаклдаги 463та саноат корхоналари томонидан, тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олган ҳолда, саноат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ҳажми 750 миллион 300 минг сомонийга етказилди. Бу кўрсаткичнинг ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга кўп демакдир.

Бу давр мобайнида шаҳарда 24та ишлаб чиқариш корхона-ю цехлари 112та янги иш ўринлари яратиш билан иш бошлагани давлат ҳокимияти Душанбе шаҳар ижроия органи томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида олиб бораётган ишлари самараси сифатида баҳоланди.

Матбуот конференцияси давомида, шунингдек, давлат мустақиллиги байрамини юқори даражада нишонлаш мақсадида пойтахт иншоотларини таъмирлаш ва уларни янги замон талабларига жавоб берадиган қилиб реконструкция  қилиш борасида Рўдакий хиёбони, Айний ва Аҳмади Дониш кўчаларидаги маъмурий ва турар жой биноларини бўяш ишлари давом этаётганлиги айтиб ўтилди. 

Шунингдек, пойтахт инфратузилмасини шаҳар меъёрларига мувофиқлаштириш, шаҳар ичидаги,  хиёбонлару маҳаллалардаги йўллар таъмири ва реконструкцияси ишларини тезлаштириш, кўприклар ва ер ости йўллари қуриш борасида саховатли тадбиркорларни жалб этган ҳолда, жами 26 километр 800 метр масофадаги йўллар 207 минг 918 метр квадрат майдонда таъмирлангани ва асфалт ётқизилгани таъкидланди.

Душанбе шаҳри раиси биринчи ўринбосари Маҳмадсаид Зувайдзоданинг сўзларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида тадбиркорлар томонидан 38 минг 242 метр квадрат майдондаги турар жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилган.

-Транспорт соҳасида хизмат кўрсатишни янада яхшилаш ва шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонлари талабларини қондириш мақсадида жорий йилнинг апрел ойида Туркия Республикасидан 40та замонавий турдаги автобуслар келтирилди, -деди М.Зувайдзода.  – Шунингдек, Душанбе шаҳар раисининг тегишли қарори ва Туркия Республикаси автомобил корхоналари билан бўлган икки томонлама шартнома асосида  қўшимча 24та автобуслар харид қилиниб, улардан бештаси жорий йилнинг 10 июл кунигача шаҳарга етказиб келинди ва қолганлари яқин кунларда келтирилади.

Тантана, анъана ва миллий урф-одатларни тартибга солиш борасида Душанбе шаҳрида 1 минг 86та  жамият комиссиялари фаолият юритаётганликлари ҳамда шаҳарнинг бешта мувофиқлаштирувчи комиссиялари билан биргаликда Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида тантаналар, анъаналар ва миллий урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунининг асосий мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш билан машғул эканликлари таъкидланди.

Умуман, мазкур комиссиялар томонидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан ўтказилган  муштарак рейдлар вақтида 81та қонунбузарлик ҳолатлари ошкор этилиб, 43 нафарга нисбатан Тожикистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексининг талабларига мувофиқ, 212 минг 700 сомоний миқдоридаги маъмурий жазолар қўлланилган.

Матбуот конференцияси сўнгида шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари, аҳолини қийнаётган баъзи муаммо ва камчиликлар, келгусидаги режалар борасида кенг доирадаги савол-жавоб бўлиб ўтди.

 

Зуҳриддан УМАРОВ, «Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

 

24 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси Жамшед Аҳмадзоданинг Тожикистон

Муфассал...

АНИҚ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ЙИГИРМА ЙИЛЛИГИ – ДОЛЗАРБ ТАШАББУС

 

Ҳар йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаётган паёмларини интиқлик билан кутиб, жамоа ҳолда томоша қиламиз. Бу йил ҳам шундай бўлди – устоз ўқитувчилар ҳамроҳлигида Паёмни томоша қилдик. Президентимиз айтаётган ҳар сўз, ҳар бир нуқта халқ кўнглидан ўтган ва амалга ошишини истаб юрган орзу-истаклар эди, ростданам.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573788

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10173096
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1215
3986
21681
10119529
70189
138877
10173096

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 07:41:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015