Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 1843
Печат

 

rustam shohiyon2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитетининг 2016 йил якунига бағишланган матбуот анжуманини комитет раиси биринчи ўринбосари Рустам Шоҳиён олиб борди. 

2016 йил давомида республикада жами 55та: ТБМВда 2, Хатлон-6, Суғд-24, Рашт-14, Ҳисор-7, Душанбеда эса, иккита табиий фавқулодда ҳолатлар қайд этилган. 

Қайд этилган табиий офатлар натижасида 20 киши дунёдан кўз юмган бўлиб, бундан ташқари, табиий фавқулодда ҳолатлар оқибатида 1060 турар жой уйлари (101таси тўлиқ), 12 минг 936,98 гектар экин майдонлари, 156та кўприк, 644,9  километр автомобил  йўллари зарар кўрган.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети раиси биринчи ўринбосари Рустам Шоҳиённинг сўзларига кўра, зарар кўрган оилаларга давлат бюджети ҳисобидан 4 миллион 555 минг сомоний ҳажмидаги бир марталик ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 2016 йилда Фавқулодда ҳолатларга оид Тожикистон Республикаси Ҳукумати давлат комиссияси томонидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Махсус мулк билан таъминлаш агентлигининг қўллаб-қувватлаши орқали Рўдакий, Рашт, Тожикобод  ва Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ноҳияларидаги табиий офатлардан зарар кўрганларга 38 миллион сомоний маблағ ҳажмидаги озиқ-овқат, қурилиш моллари, чодир ва бошқа биринчи даражали маҳсулотлар шаклидаги ёрдам кўрсатилган.

Шу билан бирга, ўтган йили 71та уй, жумладан, табиий офатлардан тўлиқ зарар кўрган 101та уй янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Рустам Шоҳиённинг ҳисоботидан сўнг, навбат савол-жавобларга берилди. Табиийки, биринчи савол 2016 йилнинг 19 декабрга ўтар кечаси «Шарқи озод» мажмуасининг 12 ва 13-қаватлари орасидаги айвон деворининг қулаб тушиши ҳодисаси ҳақида бўлди.

Комитет раиси биринчи ўринбосари эса, бу борада  Бош вазир ўринбосарининг топшириғи билан «Шарқи озод»  биноси ҳолатини яхшилаш учун  махсус комиссия тузилганлиги, улар ўз ишини тугатишлари билан  комиссия хулосасига кўра иш кўрилишини таъкидлади.

 

Зуҳриддин Умаров,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН: МАОРИФ ВА ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА МУНОСИБ БАҲО

 

ёхуд Англия "Legatum" халқаро институти рейтинги ҳошиясига битиклар

Яқинда нуфузли "Legatum" халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.Унга кўра, Тожикистон 2017 йилдаги дунё мамлакатлари тараққиёти рейтингида 102-ўринни эгаллади.

Дарвоқе, "Legatum" халқаро институти давлатлар иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими,

Муфассал...

Ҳаёт билан ҳамқадам

 

Носир Хусрав ноҳияси мамлакатимизнинг шарқий-ғарбий қисмида, Ватанимиз пойтахти Душанбе шаҳридан тахминан 230 километр узоқликда жойлашган. Илгари Бешкент номи билан аталган ноҳия юртимизнинг қадимий ва тарихий гўшаларидан бири ҳисобланади.

Биз иш юзасидан ушбу ноҳияда бўлиб, ноҳия раиси Нуриддин Садриддинзода билан бу ерлик меҳнаткашларнинг жорий йил олти ойида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573790

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10173104
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1223
3986
21689
10119529
70197
138877
10173104

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 07:42:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015