Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 1946
Печат

 

vijdon 2Виждон! Бир қараганда оддийгина сўз. Лекин ҳаммада ҳам топилмайди, десак ҳам муболаға бўлмаса керак. Виждон деймиз, лекин  қани ўша виждонга яраша амал?

Атрофга, ёнингиздаги одамларга бир назар солинг. Ана, сочларига оқ оралаган киши қўлтиқтаёқда инқиллаб, оҳиста бормоқда.

Худди шу пайт унинг ёнгинасидан яп-янги BМW кўча чангитиб ўтиб кетади. Қўлтиқтаёқдаги одам эса, ўзини четга олганча, чангнинг босилишини кутиб туради. Ногоҳ, кўнгилдан шу сўзлар ўтади: -Фаросатингдан айланай. Виждонинг бўлса, бир ногирон олдидан шундай чангитиб ўтармидинг?

Бир фақиргина қарияни шифохона эшиги олдида учратиб қолдим. Ҳали уч ёшга тўлмаган набираси боши билан йиқилиб, ҳалигача ҳушига келмаган экан. Шифокор эса: -Тўрт ярим минг сомоний берсангиз, операция қиламан, бўлмаса йўқ,- дебди.

Бошқа бир палатада эса, худди шундай ҳолатдаги мансабдор бойнинг боласини ҳам операция қилиш керак. Бу операция эса, икки минг сомонийга қилинади. Ҳа, энди мансабдорнинг боласи-да, пулни қаердан топсин у «бечора» ахир? Шўрлик шифокорнинг «виждони қийналиб», амалиёт учун кетадиган пулдан ортиғини олмаган-да.

Яна бир воқеанинг гувоҳи бўлганман. Эллик беш ёшларни қоралаган бир инсон қурилишларда лой кечиб, оғир меҳнат “гашти”ни тортиб юрарди. Бу ҳолатдан таъсирланиб, суриштиришга тушдим. Ўғли икки-уч банкдан пул олиб, қарзни тўлаш ўрнига энди Россияга қочиб кетибди. «Виждони қийналганидан», албатта. Бугун эса, ота эшигига келаётган банк ишчи ходимларига пул топиш мақсадида лой кечиб юрибди. Шўрлик ота билармикан топганлари, ҳатто, банк берган бир ойлик қарзни қоплашга ҳам етмаслигини. Олдинда эса, ҳали қиш. Қиш кунларида ориятли ота қаердан иш топа олар экан? Виждонли ота инсоннинг қадридан устун бўлган пулни топа олармикан? Ўғил эса, қочиб юрса. Фарзанд ўттиз ёшларни уриб қўйибди-ю, лекин ҳамон отаси унинг кетини тозаласа! Нега отасида бор виждоннинг ақалли ярми ҳам ўғилда йўқ?! Ўғилнинг виждони бўлганда эди, юзларида ажин жой талашган, сочларига қиров инган, совуқдан оёғи оғрийдиган отасининг тонг саҳарлаб лой кечиб юрганини била туриб, уйига пул жўнатмасдан, Россияда топганига маишат қилиб юрмаган бўларди!

… У воқеаларни эслаб, ич-ичимдан бир нидо келаверади: отасининг пулига олинган қимматбаҳо машинани учириб бораётган олифта, Гиппократ қасамини унутган шифокор, кексалик гаштини суриши зарур бўлган падари бузрукворини боқиш ўрнига, лой ғижимлатиб қўйган ноқобил ўғил, умрингизда бир марта бўлса-да, виждон азобини тортганмисиз?  Шунда кимдир шивирлагандек бўлади: -Йўқ нарса қандай ҳам азоб берсин?!.

 

Ғиёс Малик,

академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни талабаси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Яна куз, яна сентябр…

 

ёхуд «Муносабат»нинг ҳам озгина мантиққа мос келгани яхши

Кечагидек эсимда. Болалигимизда бошланғич синфда сабоқ берадиган ўқитувчимиз Янги йил байрами арафасида қайсидир болалар шоирининг: - Яна қиш, яна январ, яна келди Янги йил,- деб бошланувчи шеърини онгимизга қўрғошиндек қуйиб, хор билан айттирарди.

Шу хотирадан таъсирланиб, мен ҳам мақолага "Яна куз, яна сентябр, яна келди Билимлар байрами" деб, сарлавҳа қўйишга қарор қилдим. Бироқ хор билан

Муфассал...

Касб фидойиси бўлиш масъулияти

 

Наимахон Кузибоева Ж. Балхий ноҳиясидаги 10-ўрта умумтаълим муассасасини 1979 йили олтин медал билан тугатди. Шифокорлар оиласида вояга етган ва ота касбига алоҳида меҳр қўйган Наимахон Кузибоева юрагида ин қурган орзусига эришиш илинжида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Жўшқин талабалик йиллари тиббиёт илмининг сирларини пухта эгаллаган Наимахон олийгоҳни 1996 йили муваффақиятли тугатди. Олийгоҳ йўлланмаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2511906

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9965005
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
975
3203
4178
9940695
975
100591
9965005

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 01-09-2026 08:13:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015