Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 2064
Печат

 

23 fevral 1Мамлакатимиз бўйлаб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий йил 3 сентябридаги «Белгиланган муддатда ҳарбий хизматни ўтаган аскарларни захирага чиқариш ва Тожикистон Республикасининг 1989-1998 йилларда туғилган фуқароларини ҳарбий хизматга даъват этиш тўғрисида»ги 751-сонли фармонини ижро этиш мақсадида ишлар қизғин давом этмоқда.

Бугунги кунга қадар аксарият вилоят ва шаҳру ноҳиялар ҳарбий комиссариатлари чақириқ режасини бажаришга ҳам мушарраф бўлдилар. Қолганларида ҳам режа бажарилиш арафасида. Шулардан бири Панжакент шаҳар  ҳарбий комиссариати.

Панжакент шаҳри ҳарбий комиссариати бошлиғи биринчи ўринбосари М.Сафаров билан бўлган суҳбатда у даъват режасини бажариш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача ҳикоя қилди.

-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Ресубликаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ёшларни ҳарбий хизматга чақириш борасидаги фармони эълон қилингандан бошлаб, шаҳар ҳарбий комиссариати томонидан кўпгина ишлар амалга оширилди. Хусусан, ёшларни кўпроқ ҳарбий хизматга даъват этиш, улар орасида ватанпарварлик ва миллатдўстлик ҳиссиётини юксалтириш, она-Ватанга хизмат эр йигитнинг фарзандлик бурчи эканлигини тушунтириш борасида кўплаб суҳбату учрашувлар ташкил этилди. Мазкур суҳбат ва мулоқотлар натижасида даъватнинг биринчи кунидаёқ ноҳиянинг 175 нафар мард ўғлонлари ҳарбий хизматга кўнгиллилар сафида жўнаб кетишга ариза топширишган эди. Уларни кузатиш маросими шаҳар ҳарбий комиссариати саҳнида ташкил этилди. Ўзларининг йигитлик бурчларини адо этиш учун отланган йигитларимизни табриклаш ва уларга оқ йўл тилаш мақсадида давлат ҳокимияти Панжакент шаҳри маҳаллий ижроия органи раиси Ислом Зиёзода, шаҳардаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва йигитларнинг оила аъзолари тўпланишган эди. Ҳарбий хизматга кетаётган ёшларни шаҳар раиси Ислом Зиёзода чин дилдан қутлаб, уларга она-Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги ва ҳар давру замонда Ватану миллат ўзининг мард ўғлонларига суянганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Сўзга чиққанлар ҳалқимиз ўғлонлари Деваштич, Темурмалик, Муқанна ва Восе қаҳрамонликлари ҳақида тўхталиб, улар ҳаётидан ибратли ҳикоялар сўзладилар. Кўпни кўрган отахону онахонлар эса,  уларга оқ йўл тилаб, нон тишлатдилар. 

Ёшларимизни кузатиш маросими катта маданий тадбир ўлароқ давом этди.

Аҳоли ва ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшларнинг даъватга бўлган муносабатлари ҳақида берган саволимизга Панжакент шаҳар ҳарбий комиссариати бошлиғи биринчи ўринбосари М.Сафаров шундай жавоб берди:

-Албатта, ҳар бир ишда қийинчилик бўлгани каби бизнинг фаолиятимизда ҳам бироз мушкулликлар бор. Бироқ аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари ўз самарасини бермоқда. Ўтган йилларда ҳарбий хизматга даъват борасида унчалик ташаббускор эмасдилар. Қарангки, мустақиллигимиз ва юртимиздаги тинчлигу барқарорлик ва Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли ёшларимизнинг ватанпарварлик туйғулари юксалиб бормоқда. Бундан ташқари, Миллий армиямизда яратилган қулай шарт-шароитлар ва ёшларнинг Ватан ҳимоясига кўнгиллилар сафида бораётганликлари ҳам бунга мисол бўла олади. Фикримнинг исботи учун бир мисол келтираман. Муҳтарам Президентимизнинг ёшларни ҳарбий хизматга даъват этиш тўғрисидаги фармони эълон қилинган кундан бошлаб, ҳарбий комиссариатимизга аризалар кела бошлади. Шулардан бири Панжакент шаҳри Саразм жамоатида яшовчи Абдусамад Нурбоевдан. Унинг аризаси Панжакент шаҳар ҳарбий комиссариати томонидан ўрганиб чиқилди. Аризани кўриб чиқиш натижасида фуқаро А.Нурбоевнинг ҳарбий хизматга бориш ёши тўлишига ҳали бироз эрта эканлиги маълум бўлди.  Шу тариқа у 3 октябрда жўнатиладиган ёшлар сафидан олиб қолинди. Бироқ, бундан бир-икки кун олдин унинг ёши тўлиб, ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Унга ўхшаган йигитларимиз жуда кўпчиликни ташкил этади. Улардаги шижоат, ғайрат ва мардлик ҳиссини кўриб, беихтиёр қувонасан, киши. Ҳозирги кунга қадар эса, Панжакент шаҳрида даъватнинг 85 фоиздан кўпроғи бажарилди. Шундай ватанпарвар ва мард ўғлонларимиз бор экан, Миллий армиямиз бундан-да кучлироқ бўлиб, азиз Ватанимиз янада қудратлироқ бўлишига ишонамиз.

Ҳа, мустақил Тожикистон ёшлари ўз юртини севувчи, унинг ободлиги ва тараққиёти учун чинакам меҳнат қилувчи ва она-Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлигини англайдиган ёшлардир.

 

Зуҳриддин Умаров,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Ҳар замон истар замони бўлса тинч…

 

Тугун

Келарсан мунча инқиллиб, букик қаддинг тугунингдан,

Юкинг оғир. Нима топдинг, нима олдинг бугунингдан?

Не уйларга бориб келдинг, не кўйларга бориб келдинг,

Нима бердинг, нима олдинг саҳар, туш, кечқурунингдан?

Муфассал...

ОИЛА ТОТУВЛИГИ – ЖАМИЯТ УСТУВОРЛИГИ

 

- Оила – муқаддас қўрғон, ҳаёт мактаби, - деб бежиз айтмайдилар. Жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила тотувлиги жамият устуворлиги, мамлакат тинчлиги билан чамбарчас боғлиқдир.

Мустақиллик йилларида ушбу масалага мамлакат олий раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Айниқса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2015 йилнинг «Оила йили», деб эълон қилиниши ўзига хос ғамхўрлик бўлди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382136

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502479
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1615
3448
16017
9457148
1615
140751
9502479

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 13:00:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015