Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 29 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1746
Печат

 

vatan290916 «Ота-она», «Ватан», «Муҳаббат» мавзусида ёзиш осонмас… Уларни мадҳини куйлаб адо этолмайсан. Аммо Ватан мавзусида қалам тебратмаган ижодкор йўқ.

Ватан туйғуси - садафдек пок ва беғубор.

Мамлакатимиз 25 йил ичида эришган муваффақиятлар, ютуқлар шаҳар ва қишлоқларимизнинг кундан-кунга чирой очиб

бораётганлигини кўриб, тинч беғубор осмон остида бахтли яшаётганимиздан, севган касбим менга ҳурмат-иззат, бахтиёрлик бахшида этганидан қувонаман, шукр қиламан. Бахт сўзини эса, тинчлик сўзи билан эгизак деб биламан. Халқимизнинг асрий орзулари ушалган ушбу шодиёна кунларга осонликча етиб келмадик. Бу йўлда қанчадан-қанча заҳматлар чекилди. Мамлакатимизда қанчадан-қанча йирик иншоотлар, муассасалар, кўприк ва хиёбонлар, ҳатто, мустақил мамлакатимиз тарихида гигант шаҳарчалар бунёд этилди.

Буларнинг ҳаммаси тинчлик ва фаровонлик натижасидир.

Тонг саҳардан супирилиб, сув сепилган кўчалар кўнгилга айём кайфиятини бахш этади. Чин инсонийлик, камтарлик, бағрикенглик, андиша ўзаро ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат, меҳмондўстлик фазилатлари халқимиз қон-қонига сингиб кетган. Бу бизнинг энг катта бойлигимиздир. Мана шундай байрам кунлари беихтиёр яқин ўтмиш  хотирланди. Мактабда дин қораланиб намоз ўқиганлар, рўза тутганлар қаттиқ тазйиқ остига олинарди. Атеистик бурчакларда  қорни катта муллолар танқид қилинарди. Қизиқ, икки хилликни тушуниб англаёлмасдим.

Уйда дадамнинг тунлари бедор намоз ўқиб, Қуръон ўқиганларини кўриб ҳеч ақлим етмасди.

-Дадажон, бугун мактабда қатор турдик, ким рўза тутган бўлса, уни шарманда қиламиз, пионерликдан чиқарамиз, -деди устозлардан бири.

-Қўявер, қизим, ҳали бир кунлар келади, ҳамма Ислом динини англаб етади, -дердилар бошимни силаб.

Дадамнинг крил ёзувига уқуви йўқ, менинг энг севимли ўқиш китобимни ҳижжалаб ўқир, араб ёзувидаги катта қалин китобларни чиройли ўқирдилар. Ўша пайтлар ҳашаматли масжид-мадрасалар, Ҳаж ибодатига эса, умуман, рухсат йўқ эди.

Ҳозир эса, минглаб кишиларимиз ҳаж ибодатига бориб келишяпти.

Болалигимнинг кўп лавҳалари ҳамон ёдимда. Қарамишкор жоме масжидига жума намозига бориб, дадам менга иккита музқаймоқ олиб беришларини айтдилар.

Эрталаб, барвақт туриб дадамнинг ваъдаларини эслатдим. Ҳеч ёдимдан чиқмайди, ўша йили ёз жуда ҳам иссиқ келиб, қуёш ҳамма ёқни тандирдек қиздирарди. Мен бўлсам грибсатин янги кўйлагимни кийиб, рўмолимни танғиб ўрадим. Қизил янги қўнжли иссиқ пойафзалимни кийиб чиқиб кетаётганимда, ҳар кунги юмушларига берилган, қуш тинса тинмайдиган онажоним:

-Оёғингдагини еч, жуда иссиқ, енгилроқ кий,-деганларича қолдилар.

Мен эса, дадамни қаттиқ ушлаб олганман: -Дадажон, бу (оёғимга ишора қилиб) янгилигига кийдим дедим. Дадам кулиб қўйдилар. Дарвозамиз олдида автобус тўхтади, миниб шаҳарга йўл олдик. Текстилкомбинатгача бордик. Дадам музқаймоқ олиб бердилар. Орадан бироз вақт ўтгач, 5-йўналиш бўйича қатнайдиган троллейбус келиб тўхтади. Дадам билан бир гуруҳ дўстлари яктаклари қалблари каби оппоқ, юзларидан нур таралиб турган нуроний чоллар бирин-кетин чиқишди. Рус миллатига мансуб сочи ёйиқ қизлар бир тараф бўлишди. Шунда отахонлардан бири: -Эй, бу қизингизми?-дея менга ишора қилиб сўрадилар. Негадир дадажоним мавҳум жавоб бердилар:

-Ҳа, ортимдан бўзлайдиганим, дедилар. Мўйсафидлар деҳқончиликдан кафтлари қаварган ҳалол кишилар эдилар. Нормат ота, Ҳокимбойвачча, Ғофиржон ота, Отажон ва Солижон ота, Обиджон ва Каримжон ота, Назиржон тоға, падари бузрукворим Мўминжон ота қамишзор, ботқоқликларни обод этиб, чўлни гулистон этган оталар фақат ҳикматли сўзларни ва деҳқончилик синоатлари ҳақида суҳбатлашардилар.

Суҳбат қизғин эди. Троллейбус деразасидан томоша қилиб кетарканман, тушунишга ҳаракат қилсамда, англаб етмасдим.

Секин дадамнинг енгидан тортаман. Дадам бўлса, эркалатиб «она қизим», «доно қизим» бир эмас иккита музқаймоқ олиб бердим. Ҳозир Гипроземга етсак, яна олиб бераман, дедилар.

-Йўқ, емайман бошқа, -дадамнинг қулоғига шивирладим.

Гулпарвар маҳалласининг марказида азиз кишилар юртга тинчлик, элга ободлик, бир-бирларига соғлик тилашиб, ўз хонадонларига тарқалдилар.

Ватан деганда: тасаввуримда қўлида кетмон тутган мана шу   забардаст оппоқ яктакли чоллар кўз ўнгимда намоён бўладилар. Пастаккина тандирда юзлари лов-лов ёнган онажоним. Ҳар йили файзли бўлади, деб ҳовлимизга райҳон эккан онажонимнинг излари қолган кўчалар - Ватан.

Мана шу заминда туғилиб ўсган ҳар бир инсон мустақил Тожикистоннинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Бу юртда ҳамма бир-бирига қадрдон, ҳеч ким ҳеч кимга бегона эмас. Ҳар нафас шукр қилмоғимиз лозим.

Баъзилар обрў-иззат, бахт янги олинган охирги русумдаги машиналарда, данғиллама уйларда эмаслигини  унутишган кўринади. Бу туйғуларга фақат меҳнат ва чин инсоний фазилатлар билангина эришиш мумкин. Шундай фаровон, дориломон кунларнинг қадрини англаш учун эса, дунёга, ён-атрофимизга назар ташлашимиз кифоя.

 

Гулчеҳра Сотиболдиева.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Дарахт остидаги тилло

 

Болаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Муфассал...

Раиснинг кўчма қабули

 

Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзода Кўшониён ноҳиясида фуқароларнинг кўчма қабулини ўтказди. Дастлаб вилоят раиси уч нафар меҳнат фахрийларининг уйига ташриф буюриб, уларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатди.

Сўнгра давлат ҳокимияти Кўшониён ноҳияси ижроия органи мажлислар залида вилоят раиси фуқароларнинг арзу шикоятларини тинглади. Кўчма қабул жараёнида вилоят ва ноҳия масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340162

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9284146
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
315
3374
3689
9254797
57161
109364
9284146

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 02:17:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015