Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 23 Октябр 2015 Кӯришлар: 5456
Печат

 

gilaylikИнсоннинг ҳар бир кўзи олтита бўғимдан иборат. Уларнинг ҳар бири кўзни ҳаракатга келтириш функциясини бажаради. Қоида бўйича, инсон кўриши бинокулярий (яъни икки кўз билан қараш демак, бунда кўриш анализатори бир-бирига боғланади) ҳисобланади. Кўриш анализатори бош мия қобиғида жойлашган бўлиб, 12 бўғим устидан бир хилда назорат олиб боришни таъминлайди.

Бўғимлар гуруҳи фаолияти ҳамжиҳатлигининг бузилиши ғилайликнинг вужудга келишига сабаб бўлади.

Кўпгина ҳолатларда кўзларнинг нотўғри жойлашганлиги ғилайлик билан боғлиқдир. Нигоҳнинг умумий нуқтасидан, кўзларнинг қайсидир бир томонга қараб қолганлиги ва бинокуляр кўришнинг бузилиши бу касалликка хосдир. Ва бинокуляр кўришнинг бузилиши ғилайликнинг асосий аломатларидан бири ҳисобланади.

Ғилайлик туғма бўлиши ва кейинчалик вужудга келиши мумкин. Туғма ғилайлик  боланинг дунёга келган пайти ёки олти ойлик бўлгунга қадар шаклланади. Кейинчалик пайдо бўлган ғилайлик эса, бу касаллик пайдо бўлганлигидан уч ой ўтиб шаклланади.

Йўналишли ғилайлик бўлса, одатда болаларда пайдо бўлади. Ғилайликнинг бу тури кўриш кучининг эҳтиросли ривожланаётган даврида, бола ҳаётининг аввалги йилларида шаклланади.  Ғилайликнинг бу тури сабаблари бугунга қадар аниқлангани йўқ. Ғилайлик ташқи иллат бўлибгина қолмай, балки боланинг руҳий  ва жисмоний ҳолати атроф-муҳитга мослашишига халақит беради.  Шунга қармасдан, баъзи ота-оналар ва ҳатто,  баъзи вақтларда шифокор-неоофталмологлар ҳам  бу паталогик жараёнга зарурий даражада аҳамият беришмайди. Ғилайлик касаллигига учраган боланинг табобатини узоқ вақтга тўхтатиб қўйишади ва бу эса йўқотилган кўриш қобилиятини тиклашга имкон бермайди.

Йўналишли ғилайлик ижтимоий нуқсон ҳисобланади.  Бу турдаги ғилайликка ёш болаларнинг 1,5 дан 3,5 фоизи дучор бўлади. Экспертларнинг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда дунё бўйлаб 100 миллион одам ғилайлик касаллигига чалинган.

Йўналишли ғилайликнинг аломатлари қуйидагилардан иборат:

- кўз косалари ҳаракати тўлиқ ҳажмини кузатиб туриш;

- ғилайликнинг биринчи ва иккинчи бурчаклари тенглиги (отклонение);

- бинокуляр кўришнинг бузилишига қарамасдан,  икки хил кўришнинг мавжуд эмаслиги.

Кўзнинг қайси томонга қийшайганлиги бўйича ғилайликни ички ва ташқи ҳамда остки ва устки ғилайлик турларига ажратишади;  баъзи пайтларда кўзнинг вертикал ва горизонтал қийшайган ҳолатлари ҳам учрайди.

Ғилайликни жарроҳлик йўли билан даволаш янги усулларни қўллаш воситасида “Бир кун” ичида маҳаллий анастезияси остида  амалга оширилади. Касал эса, шу куннинг ўзидаёқ уйига қайтиб кетади.  Кўзнинг тўлиқ тикланиши эса, бир ҳафта давомида амалга ошади. Ибн Сино клиникасидаги офталмология бўлимида  барча турдаги ғилайлик хасталикларини даволаш йўлга қўйилган.  Клиниканинг офталмология бўлими барча турдаги янги ускуналар билан таъминланган бўлиб, унда маҳаллий ва хорижлик етук шифокорлар фаолият юритишади. Замонавий ускуналар ва етук мутахассислар тажрибаси хизматларнинг юқори сифатда бажарилишига кафолат беради.  Клиника қошида “Суғуртаи миллий” суғурта ташкилоти фаолият юритади. Бу ташкилот хизматларидан фойдаланиш, сизнинг харажатингизни бир неча мартага камайтиришга имкон беради.

Ибн Сино клиникаси манзили: Душанбе шаҳри, Ф.Ниёзий кўчаси, 34. Маълумот учун телефон: 44 640 01 11

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Муфассал...

Эл камоли орзуси эди анинг…

 

Шундай зотлар борки, уларни бутун дунё эҳтиром қилади, ҳаёти ва фаолиятини ўзгаларга ўрнак қилиб кўрсатишади. Ана шундай аждодларимиз орасида атоқли ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий алоҳида ўрин тутади.

Шоир қаламга олган адолат, ўзаро ҳамжиҳатлик, олийжаноблик, меҳр-мурувват, ота-онага эҳтиром, донолик,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578296

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10195480
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
760
3672
15716
10151415
92573
138877
10195480

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 04:54:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015