Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2401
Печат

Ёхуд «Барқи Тожик» ОҲКнинг бу йил кузги-қишги мавсумда электр энергиясига чеклов қўйилмаслиги борасида мамлакат фуқароларига йўллаган мурожаатномасидан кейинги ўйлар…

energetika 2017Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, кундан-кунга ривожланиб, гуллаб-яшнамоқда. Айниқса, уни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва фаровонлигини таъминлаш йўлида учта стратегик мақсад белгилаб қўйилди: энергетик мустақилликка эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати туфайли, юртимиз ушбу стратегик мақсадларга эришиш бўйича шахдам қадамлар ташламоқда. 

Кейинги йилларда, мамлакат бўйлаб янги боғлар бунёд этилиши ва қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги тадбирлар сирасига кирса, республика минтақаларини бир-бири билан доимий боғлаб турувчи кенг ва замонавий автомобил йўлларининг қурилиши коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш учун хизмат қилмоқда.

Шу ўринда, мамлакатнинг энергетика соҳасида эришаётган ютуқлари таҳсинга сазовордир. Юртимизнинг чекка тоғли ноҳияларида қурилаётган кичик ГЭСлардан тортиб, мамлакатни эртанги ёруғ кунларга элтувчи «Сангтўда-1», «Сангтўда-2» ҳамда аср қурилиши номини олган «Роғун» ГЭСлари шулар жумласидандир.

Қўлга киритилаётган ютуқлар самарасини ҳис этаётган бўлсак-да, ўтган йил кузги-қишги мавсумда аҳолига бериладиган электр энергиясига чеклов 1 ноябрдан бошланиб, ҳали қиш фасли охирига етмай, яъни 14 январдан чеклов олиб ташланганлигини яққол кўрдик.

Бунинг асосий сабаби эса, пойтахт аҳолисини электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлайдиган «Душанбе-2» иссиқлик-энергия марказининг фойдаланишга топширилганида эканлиги барчага маълум.

Яқинда, аниқроғи, 24 октябрда «Барқи Тожик» ОҲКнинг мамлакат фуқароларига йўллаган мурожаатномаси эълон қилинди. Ундаги асосий масала – бу йил кузги-қишги мавсумда электр энергиясига тақиқ қўйилмаслиги эди. Мурожаатномада, жумладан, шундай дейилади:

-«Ўтган йили биз мамлакат аҳолисини электр энергияси билан таъминлаб, унга фақат 2016 йилнинг биринчи ноябридан жорий йилнинг ўн тўртинчи январигача чеклов қўйгандик.

Лекин бу йил мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда, аҳоли учун чеклов жорий этмаслик ва мамлакатнинг шарафли халқини олдинда турган кузги-қишги мавсумда электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш ниятидамиз…»

Албатта, бу хушхабар халқимиз учун Тожикистон Олий Кенгаши тарихий ХVI сессиясининг 25 йиллигини ношонлаш арафасида муносиб совға бўлди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Шу ўринда, мурожаатноманинг яна бир асосий бандига диққат қаратиш лозим.

- Шунинг баробарида, мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, эслатиб ўтишни истардикки, электр энергиясидан фойдаланишда тежамкор бўлиб, уни исроф қилишга йўл қўймасинлар.

Ҳақиқатдан ҳам, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ва ундан фойдаланганлик ҳақини ўз вақтида тўлаш мамлакат ҳар бир фуқаросининг юксак маданияти ва фуқаролик масъулияти юқори эканлигини кўрсатади. Қолаверса, улар бу амаллари орқали мамлакат электр энергияси тизими ҳамда электр узатиш тармоқларининг мунтазам фаолият юритишлари учун ўз ҳиссаларини қўшган бўладилар.

Юртдошларимизнинг неча йиллардан буён орзуқиб кутаётган кунлари етиб келди. Энди мамлакатимизнинг чекка ва тоғли қишлоқлари, қолаверса, ҳар бир хонадони ёруғ бўлади. Бу эса, азиз Ватанимиз халқининг қиш фаслида совуқда ва электр энергиясисиз яшашлари охирига етиб, уларнинг порлоқ ва ёруғ келажаги сари ташланган шахдам бир қадам бўлса, ажаб эмас. 

Шундай экан, ҳар биримиз электр энергиясидан фойдаланишда тежамкор бўлиб, бу борада қўни-қўшни, маҳалладошларимизга ўрнак бўлайлик.

«Барқи Тожик» ОҲКнинг бу ташаббуси, шубҳасиз, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг кўрсатма ва ҳидоятлари асосида бўлиб, у мамлакат энергетик мутақиллигига эришиш сари жуда оз муддат қолганлигидан дарак берганлиги билан қувонарлидир…

 

Анвар Абдураҳмонов, Ваҳдат шаҳри

электр тармоқлари идораси собиқ ходими.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Сув – Яратганнинг беминнат ва бебаҳо неъмати

 

Ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўзи ўтаётган фанга доир янгиликлар билан таништириб боради. Масалан, математика ўқитувчиси республика ҳаётидаги иқтисодий ютуқларни рақам тили билан ифодалаб берса, тарих ўқитувчиси, ватанимизнинг мустақиллик давридаги муваффақиятларини ҳикоя қилади, адабиёт муаллими эса, эришилаётган муваффақиятлар ҳақидаги шеърлар билан таништиради. Мен ўз ўрнида география ва биология фани ўқитувчиси

Муфассал...

КЕЧМОҚ АЙБ...

 

Баъзан кечмоқ мумкин ҳамма нарсадан,

Чексиз бойлигингу зеру зевардан.

Кечасан баъзида ғурур, кибордан,

Аммо кечолмайсан ота – онангдан.

Воз кечишинг мумкин севган ёрингдан,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2412305

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9624253
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
227
2885
11877
9583584
123389
140751
9624253

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.82
Бугун: 29-05-2026 01:29:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015