Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2179
Печат

 

b xolov 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, суғориладиган ерларда илм-фан ютуқлари асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш, енгил саноат ривожининг асоси ва кўплаб иш жойлари манбаидир.

Эътибор берайлик, Вахш водийсида пахтачилик соҳасидаги вазият яхши томонга юз тутмаяпти. Чунки репродукцияси стандартга мувофиқ

бўлмаган сифатсиз чигит уруғларини экиш натижасида, пахтачиликда ҳосилдорлик йил сайин пасайиб, баъзи хўжаликлар таназзулга юз тутаётир. Ўз замонида ҳосилдорлиги жиҳатидан миришкор деҳқонларимизни оламга танитган ва "оқ олтин" аталмиш пахта етиштиришнинг айни пайтдаги ҳолати қониқтирмайди десак, ҳақиқатни айтган бўламиз.

Биз пахтачилик соҳасида таниқли устозлар эстафетасини муваффақият билан деҳқончилик маданиятига эътибор берибгина қолмай, балки унга амал қилиб, яхши натижаларни қўлга киритиб келаётган Дўстий ноҳиясидаги Эргаш Султонов номли уруғчилик хўжалиги бошлиғи, Тожикистонда хизмат кўрсатган фахрий ходим Бекмурод Холов билан уруғчилик хусусида суҳбатлашдик:

- Раис, хўжалигингиздаги экин майдонларида қайси навли пахта ва буғдой уруғлари етиштирилади? Техник базангизнинг ҳолати қандай?

- Ўзингиз гувоҳ бўлганингиздек, Шўролар давридан қолган гараж боягидек турибди. Хўжалик иқтисодиётини тежаш мақсадида, ундаги техникаларни таъмирлаб фойдаланамиз. Бизда ташқарига чиқиб таъмирлаб келишга эҳтиёж йўқ. Учта Т-150 ва бешта қатор ораларга ишлов беришга мўлжалланган "Беларус" русумли тракторларимиз мавжуд. Шудгор қилишда фақат уч корпусли тиркама плуг билан ер чуқурлиги 35-40 сантиметр ҳайдалади. Бу келгусида ҳосилдорликни оширади. Хўжаликда 631 гектар ер майдони бўлиб, 400 гектарига уруғлик пахта экилади. Жумладан, 260 гектар "Тожикистон", 110 гектар "Хатлон-14" ва 30 гектарга "Флора" навларини экамиз. Қолган ерга алмашлаб экиш усулига риоя қилган ҳолда, эртапишар "Краснодар-99" навли буғдой етиштирамиз. Бу биз учун такрорий экин экишга ҳам қулайлик яратади.

- Пахта уруғи етиштиришнинг агротехник тадбирлари ҳақида маълумот берсангиз…

-Юқорида айтиб ўтилган пахта навларини март ойининг охирида экиб, униб чиққан кўчат тўртқулоқ бўлгач, бир метрга 4-5тадан туп қўйиб, ягана қилинади. Бу дегани бир гектар майдондаги ғўза зичлиги 85-90 минг тупни ташкил этади. Агар гектарига 300-350 килограмм минерал ўғит берилиб, ғўза шохлари 12-14тага етганда чеканка қилинса, етилиш жараёни 120 кунни ташкил этадиган "Тожикистон" нави 4-4,5 минг даража иссиқликни олган қитъалардан 30-35 центнердан хирмон кўтармоқдамиз. Тажрибали деҳқонлар маслаҳатига кўра, ҳашаротларга қарши олтингугурт билан оҳакни қайнатиш натижасида И, С, О номли қўлбола заҳарли дорини махсус дори сепадиган О. Д. Н аппарати ўрнатилган тракторда ҳашарот тушган қитъаларга сепмоқдамиз. Бунинг натижаси чакки эмас. Энди пахтани теришга келсак, бу ерда режадан кўра, сифат кўпроқ рол ўйнайди. Пахта қийғос очилиб, 60 фоизи теримга тайёр бўлган ҳолдагина, теришга рухсат берилади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, пахта заводига юборилган уруғлик пахталар навига қараб пункт қилинади. Чигитни тозалаш жараёнида ўзимиздан одам бўлиб, чигит тозалаш агрегатлари обдон тозалангандан сўнг, уруғлик пахта чигити олинади. Биз бу билан пахта навлари аралашиб кетишининг олдини оламиз.

- Меҳнаткашларингиз фаолияти ҳақида тўхталиб ўтсангиз…

-Хўжалигимизда 30-32 центнердан хирмон кўтарган бригадирлардан Оллоберди Худойбердиев, Саъдулло Солиевлар пешқадам, механизаторлардан Панжи Маҳмасаидов ва Шоди Сабзалиевларнинг самарали меҳнатлари туфайли, кўнгилдаги хирмон яратилди. Бу хирмонларни яратишда кўп минг килограммчи қизларимиздан Чиннигул Қурбонова, Гулсум Раҳмонова ва Истам Ҳакимовалар кунига 100-120 килограмдан "оқ олтин" териб, хирмонга тўкдилар.

- Ўз тажриба мактабингизга таянган ҳолда, ёш фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларига нима деган бўлардингиз?

-Биласизми, "Тупроқни чақалоқдай тарбияласанг, асл тортади, дур беради", деган доно халқимиз. Модомики шундай экан, хўжалик раҳбари ҳам агроном, ҳам иқтисодчи бўлишини замонанинг ўзи талаб қилмоқда. Шу боисдан, раҳбар қўл остида меҳнат қилаётганларнинг турмуш фаровонлигини ўйлаши, энг аввало, ердан фойдаланиш маданиятини яхшилаши, алмашлаб экиш усулларига амал қилган ҳолда, сифатли уруғ экиб, агротехника қоидаларига риоя қилсагина, саховатли она-замин ҳимматини аямайди.

 

Давронбек Каримов,

Дўстий ноҳияси,

Суратда: Эргаш Султонов номли уруғчилик хўжалиги бошлиғи Бекмурод Холов.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ХАЙРУ ХУДОЙИЛАР ТАОМСИЗ ЎТКАЗИЛАДИМИ?

 

Республика Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода жорий йилнинг олти ойлик ҳисоботини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати ила мамлакат фаоллари билан ўтказилган мулоқоти ва муҳтарам Президентимизнинг у ердаги сўзларидан иқтибос келтиришдан бошлади.

Муфассал...

Фаросат, фиросат ва адабий ҳаё

 

Университет таҳсили давомида бир устоз беш йил мобайнида беназир Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзларини ёддан айтиб, бизниям шу парчани беихтиёр ёд олишга мажбур этганди:  «Шеър – фикр экстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър – ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър – кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2448982

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9770346
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3529
4253
21149
9725092
14656
122773
9770346

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.33
Бугун: 04-07-2026 23:34:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015