Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 11 Октябр 2018 Кӯришлар: 2160
Печат

 

devash 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинганлиги муносабати билан Деваштич ноҳиясида ҳам чора-тадбирлар режаси тузилиб, бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда ноҳиянинг Ваҳдат қишлоқ жамоатидаги Метк ва Овчи қишлоқларидаги “Чилдухтарон”, Сурхоб қишлоғидаги “Саричашма”, Угук қишлоғидаги ориёийлар давридан қолган тошдаги ёзув ҳамда Далёни Боло қишлоғидаги “Шаршара” сайёҳлар диққатини ўзига тортиб келади. Шунингдек, Туркистон тизма тоғларидаги нодир ҳайвонот олами, турли ўсимликлар, арчазорлар ва мусаффо чашмалар ноҳияда сайёҳликни янада ривожлантиришга имкон беради.  

Айни пайтда, Мажнун қишлоқ жамоатидаги Зароб қишлоғида “Чашма” дам олиш маскани фаолият юритмоқда. У икки сменада 200 болани қабул қилиш имкониятига эга. Унда, асосан, камтаъминланган оилалар фарзандлари ҳамда ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари дам олишлари мумкин.

Ноҳияда халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришга ҳам етарли шароитлар яратиб берилган. Масалан, ноҳияда 5та тикувчилик цехи, 13та гилам, 16та атлас ва адрас тўқишга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш марказлари таъсис этилган бўлиб, уларда 61та тўқув ускуналари ўрнатилган.

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар, жумладан, Гулчеҳра Холматова, Муҳаббат Маҳмудова, Тўҳфа Назаралиева, Ҳабиба Ғозиева, Моҳира Раҳматуллоева, Хайринисо Маҳкамова, Саноат Нуруллоевалар вилоят раисининг 5000дан 10000 сомоний миқдоригача гарантларидан фойданишмоқда.

Яратиб берилаётган имкониятлару доимий қўллаб-қувватлаш сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилиги соҳаси ривожига ҳисса қўшиб, кишиларни муносиб иш ўринлари билан таъминлашга имконият беради.

 

Маратжон ЖАББОРОВ,

Деваштич ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Шафтимижгон

 

Қизчани гўдаклигидаёқ кўпчилик меҳр билан қўлга олмади. Ҳатто, ота-онаси ҳам уни бошқа фарзандларидек юрак-юракдан суйиб эркалашмади. Андаккина бўй чўзиб, бошқа қизчалар билан қўни-қўшниникига кирганида ҳам, уни алоҳида ажратиб қўйишгандай, хушламайгина қарши олишарди. Дарҳақиқат, унда кишини беихтиёр ром этадиган, юракни жизиллатадиган нимадир етишмасди. Ана шу «нимадир» кўп йиллар уни таъқиб этди, ҳаётда ўз ўрни ва

Муфассал...

Нохуш SMSлар кимларнинг тегирмонига сув қуймоқда?

 

Интернет, уяли телефонлар кундалик ҳаётимизга тўлиқ кириб келди. Эндиликда бу матаҳлардан мактаб болалари ҳам бемалол фойдалана олишади, десак унчалик ҳам муболаға бўлмас.

Кундалик турмуш тарзимизнинг бир қисмига айланиб улгурган уяли телефонларнинг инсон организмига зарари ҳақида жуда кўп ва хўб айтилган ва айтилмоқда. Аммо инсоният ҳамиша тараққиёт сари интилиб яшаган ва яшайверади ҳам. Шу боис, ҳар қанча зарарли бўлмасин, тараққиётдан ортда қолгиси келмайди инсоннинг.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2608026

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10337377
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5102
6369
20830
10274571
72889
161581
10337377

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.57
Бугун: 12-11-2026 17:37:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015