Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 2891
Печат

 

muhabbattТун… нақадар сокин. Мен эса, сени излайман, эй ишқ. Эй менинг бевафо севгим, нега ташлаб кетдинг ёки ранжидингми. Не сабаб бўлдики,  сен мендан ранжиб, озор топдинг. Сўзлагин ахир, бутун вужудим билан тинглайман сени. Эй Худо, бу қандай шафқатсизлик… Мен ва менинг севгимга нисбатан раво кўрдинг бу азобни. Буни қандай қабул қилай Худойим... Тақдир дейму ёки ҳаёт имтиҳони. Бу сукунатли кечада жавоб излайман.

Эй меҳрибон ғамхўрим, ёрдам бер, сабр ато эт, токи уни ва унинг севгисини ёдимдан чиқарай. Қандай, қандай қилиб уни унитайин. Бу менинг биринчи ва охирги муҳаббатим бўлиб қолади. Лабларимла пичирлар эканман,  ўн саккиз минг олам яратувчисига сажда қилиб, сабр, сабр, сабр ва яна ҳам сабр беришини сўрайман… бу туйғуларни қоғазга тушираётган пайтим, кўзларимдан беихтиёр ёш думалайди…

***

Анчадан бери бу тунни кутиб яшаяпман, чунки бу кун мен учун жуда муҳим - тақдир яратувчи, деб ўйлардим, бироқ…мен ўйлагандек бўлмади, ишонасанми ёки йўқми хурсандлигимдан юрагим кўкрак қафасида рақсга тушаётгандек эди, гўё, лекин нима қилай ҳаёт экан, энди сендан ажралдим, сени севишимни айтолмаганимдан ўз-ўзимни ич-ичимдан койирдим. Бу сўнгги кунни мен икки йилдан буён кутиб яшадим, лекин айтолмадим. Нега ўзимнинг бу саволимга жавоб топмадим. Сендан аччиғим чиққан эди, лекин яна қўнғироқ қилишинг билан сени кечириб юборардим!

Беихтиёр ўша кунни эслайман, куз эди. Дарахтлар барглари сарғайганди, ўшанда.  Мен сен билан аксинча, бекатда учрашдим. Йўқ, йўқ аниқроғи бозорча ёнида, юраклар уришдан тўхтамасди, янада тезроқ урарди…

Икки севишган, ошиқнинг учрашуви, анчадан буён бир-бирининг дийдорига муштоқ эдилар, лабларда табассум, тиллар эса,  лол қолди бир зум, кейин салому аликдан бошқа бирор нарса дея олмадик, бир-биримизнинг кўзларимизга боқардик, гўёки юрак тиллари билан гаплашардик, лекин ҳайрат ичида қолгандик, чунки дийдоримизга етишдик.

Учрашув нақадар чиройли, ҳаяжонга тўла, олдин кўришмаган эдик, лекин ғоибдан суҳбатлашардик, бугун учрашдик.

Бир-биримиздан узоқлашган пайт, қалбда беихтиёр шундай садо пайдо бўлди: сен билан бўлган лаҳзалар қандай ёқимли, сенсиз ўтган лаҳзалар нақадар оғир.

 

Дилафруз АЛИМАРДОНОВА,

Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҚЎШТЕГИРМОНЛИК САДОҚАТ РАМЗИ

 

Қўштегирмон Спитамен ноҳиясининг таниқли саркарда, шоҳ ва шоир Бобур Самарқанд азмини қилган ва ундан қайтган чоғларида бир неча бор қўниб ўтган қадимий қишлоғи. Уни маълум ва машҳур қилган нарса фақат Бобурнинг пойқадамигина эмас. Марказда, қишлоқ ўртасидан кесиб ўтувчи йўл ёқасида жойлашган зилол ва чучук сувли булоғи. Кейин одамлари… Деярли бутун воҳадаги  барча устозларнинг устози, республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи,

Муфассал...

Ҳар кимки ҳаётда яшнаган порлаб…

 

ШОИР ҚАДРИ

Қай кун ишқ аҳлини эзса жудолик,

Ботирлар кучида сезса адолик,

Қай кун одамларни енгса танҳолик,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2589634

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10262633
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
8977
14165
52421
10179764
159726
138877
10262633

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 31-10-2026 19:00:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015