Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 2733
Печат

 

onaa 2Ҳаёт бизга кўп нарса берди, жуда кўп нарса. Уларнинг саноғи йўқ, санашга умр етмайди. Аммо биттагина меҳрибон берди, бу - Она.

Атрофимизда одамлар кўп. Уларнинг саноғи соат сайин ортиб боряпти. Уларнинг орасида таниш-билишлар, ёру жўралар, ошно-оғайнилар кўп. Баъзида уларнинг ҳам саноғини билмай қоламиз. Улар ошнолар, дўстлар эмас, дўст эса, яна битта, бу - Она.

Аллоҳ бизга жуда кўп неъматлар ато этган. Нурли қуёш, унумли тупроқ, шуълали ой, қорли тоғлар, сўлим боғлар, оқар дарёлар. Улар ростдан ҳам улуғ неъматлар, саноғи йўқ. Аммо биттагина азиз киши ато этди, бу - Она.

Аллоҳ биз бандаларини жуда ажойиб яхши кунлар билан сийлади. Байрам ва шодиёна кунлар ато этди, ҳафтада бир жума муборак кунини, йилда икки марта ҳайит ва қурбон байрамларини насиб айлади. Аммо Онажонларимиз билан бирга ўтган ҳар бир кун дунё шодлигидан устундир, чунки бу - Она муҳаббати.

Аллоҳ бизни ҳар хил синовлар билан ўз имтиҳонидан ўтказиши рост. Кимнидир молдан, кимнидир жондан синайди, кимгадир дард берса, кимнидир ризқда синайди. Аммо бир кун борки, бутун дунё ташвишу ғамлариданда ортиқроқ, аламлироқ, қайғулироқдир, бу кун инсон ҳаётидаги энг оғир кундир. Бу кун - Онанинг бу дунёдан кетган куни...

Ҳаётда топганим, бойлигим онам,

Тунлари юлдузим, ойлигим онам.

Шод кунда ҳар касдан топарман қўним,

Ғам кунда манзилим, жойлигим онам.

Сиз борсиз гўзалдир саҳро-ю чўллар,

Адоғи яхшилик етаклар йўллар.

Сиздан андозадир кўкларда қуёш,

Нусхангиз олгандир боғларда гуллар.

Гарчи қуролмасам сиз учун қаср,

Бандингиз бўлайин, бир умр асир.

Шеър битай, сизга атаб, жон волидам,

Ўқиган одамга жо бўлсин, таъсир.

Шафаққа айлансин рўёларингиз,

Қувончга айлансин дунёларингиз.

Менга қалқон бўлур Худонинг илми,

Ва асрар олтин, дур дуоларингиз.

 

Алижон Сафаров,

Рўдакий ноҳияси, Хожабулбулон қишлоғи.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Яна 40 нафар аёл ишли бўлди

 

Энди Ашт ноҳияси умумтаълим муассасалари ўқувчилар кийимларига буюртма бериш учун бошқа шаҳар ва ноҳияларга боришмайди. Кийимлар ноҳия маркази - Шайдон шаҳарчасида янги иш бошлаган тикувчилик цехида тикилади. Шунингдек, маҳаллий чеварлар ҳарбийлар, шифокорлар учун ҳам либослар тикиб беришади.

Янги тикувчилик корхонаси маҳаллий тадбиркор Пўлат Ашуров

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ – СУҒД ВИЛОЯТИДА

28 март куни Панжакент шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон катта маданий ва ижодий мажмуани очди.

Дастлаб Миллат пешвоси мажмуа майдонида Тожикистон Халқ шоири Лойиқ Шерали ёдгорлиги устидан пардани очиб, унинг пойига гулчамбар қўйди. Баландлиги 6,3 ва кенглиги 6 метрни ташкил қилувчи ёдгорлик ҳайкалтарошлар -

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2525197

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10014869
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4286
7299
11585
9980795
50839
100591
10014869

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 15-09-2026 20:57:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015