Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 28 Май 2015 Кӯришлар: 2979
Печат

 

mehrДунёда шундай бир туйғу борки, бу туйғу лаззатидан кимдир татиб кўрган, яна кимдир бебаҳра… Уни бозордан харид қилиб бўлмайди. Ҳатто, нарху навоси, тузилиши, ранги, ҳажми ҳам йўқ. Унга кимлардир баъзида бепарволик билан аҳамиятсиз қарайди, кимгадир эса, олтину зарларга ҳам топилмайди. Бу инсон ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган ва ҳаётимизни янада гўзал қиладиган меҳр туйғусидир.

Вақт ўтиши билан ҳамма мавзу эскириб бораверади… Аммо инсон зоти шу кўҳна заминда яшар экан, оқибат, яхшилик,  айниқса, меҳр мавзуси ҳеч қачон эскирмайди!

Меҳр-оқибат, инсонийлик қон-қонимизга сингиб кетган. Одамийлик, меҳрибонлик фазилатлари эса, она сути билан вужудимизга сингган бўлса, не ажаб. Ота-боболаримизнинг «Одам тафтини одам олади», «Одам одамга ғанимат» каби бебаҳо сўзлари шоҳ  битиклардек ҳаётимизга безак берса, не тонг! Бу теран ва пишиқ битиклар замирида меҳр-оқибат, вафо, муҳаббат туйғулари назарда тутилган, аслида.

Бу фоний дунёда барчамиз меҳмонмиз. Ҳеч ким бу дунёда устун бўлиб қолмайди. Умримиз давомида ҳуда-беҳуда жанжаллар, фисқу фасод, ғийбатларга дуч келамиз. Баъзида ота-онамиз, ака-укамиз, дўстимиз ва яна кимнидир қаттиқ ранжитамиз.

Биз шиддатли даврда яшаяпмиз. Фан ва техника мисли кўрилмаган чўққиларни забт этган бир даврки, инсоният тафаккури, онги, дунёқараши ҳам бутунлай ўзгармоқда.

Одамзотнинг фикру зикрини фақат техника воситалари, молу дунё топиш иштиёқи эгаллаб олаётгандек, менимча. Агар инсон қалбида меҳру оқибат туйғулари жўш урмас экан, унинг ваҳший ҳайвонлару илону чаёндан фарқи йўқдек.

Меҳру оқибат, одоб-ахлоқ бизнинг маънавий бойлигимиздир. Аммо борган сари бу бебаҳо туйғуларимиз молу дунё, моддий бойлик олдида қадр-қимматини йўқотаётгандек…

Кузатиб қарасангиз, тўю ҳашамлар, маъракаларга, аввало, казо-казолар таклиф қилинади, зиёфат берилади… Аммо оддийроқ кун кечираётган, меҳрга муҳтож қўшни ёки қариндошимиз гоҳида тўйдан бехабар қолиб кетаверади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай ҳадис келтирганлар: «Энг ёмон овқат бойларга едирилиб, бечораларга берилмаган тўй зиёфатидир»,- деганлар.

Ота-она ҳамда фарзандлар меҳри уйғунлашган хонадонлар жамиятнинг кўрки эканлигини кўпчилигимиз яхши тушунамиз. Ҳозирги даврга келиб ота-она ва фарзандлар орасидаги меҳр ҳам бошқача бўлиб кетаётгандек, назаримда. Илгарилари ота-она хонадон фариштаси, оила қўрғони, дея эъзозланган. Ота рози – Худо рози, деган гаплар бўларди. Ота-онанинг боши ёстиққа етгач, фарзандлар улар атрофида гиргиттон бўлишган. Эндиликда-чи?

Ҳозир ёшларимизнинг аксарияти Россия ва бошқа чет мамлакатларда кун ўтказишяпти. Фарзандларини сўнгги бор кўриб қолиш орзусида қанчадан-қанча кекса ота-оналар дунёдан армон билан ўтиб кетмоқдалар.  Баъзи бир йигитларимиз эса, ўзга юртларга мустаҳкам ўрнашиб олишган. Оиласи, бола-чақалари уларни неча йиллардан буён кутади. Янги бунёд бўлган ёш оиланинг куёви эса, тўйидан бир ой ўтар-ўтмас, ўзини Россия шаҳарларида кўради. Меҳр-оқибат, муҳаббат ришталари  бўлмаган оила қандай мустаҳкам бўлсин?!. Натижада, «Янги оилалар бузилиб кетяпти», «Ёшлар орасида ажралишлар кўп», деган «дийдиё»ни қайта-қайта айтаверамиз.

Ҳаёт деб аталмиш гўзал гулшанга бир марта келамиз. Наҳотки, шу тўрт-беш кунлик, омонат дунёда ота-онамизнинг кўнглини ололмаймиз, фарзандларимизга тўлиқ меҳр бера олмаймиз. Бир-биримизни меҳр билан аяб яшашимиз, наҳотки, шунчалар қийин бўлса? Ахир, шу меҳр сабаб кўнгиллар шод ва хотиржам, хонадонлар обод, қарияларимиз хуррам ва бахтиёрдирлар. Энг асосийси, юракларда меҳр-оқибат ўрнини қаҳру ғазаб эгаллаб олмасин. Меҳр булоғидан барча қониб-қониб сув ичсин.

Азизлар, инсонлар қадрига етинг,

Меҳру оқибатни фазилат этинг.

Эртасин билмай яшайди одам,

Ҳеч кимсани боғлаб туролмас олам.

 

Шуҳрат ЮСУПОВ,

Турсунзода ноҳиясидаги 31-ўрта умумтаълим муассасасининг ўзбек тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Савринисо МИРҲАЙДАРОВА: - ЯНА 10 ФАРЗАНДИМ БЎЛСА, ВАТАН УЧУН ҚУРБОН ҚИЛАМАН

 

Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

Муфассал...

Битирувчилар эссе ёзишга тайёр

 

Ҳайтали Боевнинг "Битирувчилар эссе ёзишга тайёрми?.." мақоласи Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинди. Ва бу таҳлил натижасини таҳририят эътиборига ҳавола этмоқдамиз.

Аввало, ўқитувчи Ҳайтали Боевга маориф соҳасининг бугунги кундаги долзарб мавзуларидан бири - республика олий касбий таълим муассасаларига

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2513977

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9970830
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
650
2740
10003
9940695
6800
100591
9970830

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.59
Бугун: 03-09-2026 05:55:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015