Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 22 Май 2015 Кӯришлар: 2625
Печат

 

gulnazarУлар замин бошига етиб келганларида, устознинг димоғи куйди. Эккан буғдой, пиёзу сабзилари ҳали тупроқдан бош кўтармай, пажмурда бўлган эди.

Хол Машраб, Рўдакий ноҳияси раиси, бир куни устозни кўриб деди:

-Вазият оғир. Биламан, серфарзандсан. Уларни едириш, кийдириш осон иш эмас. Кел. Сенга озгина ер ажратиб бераман. Яхшигина деҳқон ҳам топаман. Нафсга эрк бермаслик туғма одати бўлган устоз дедилар:

-Ташаккур. Бошқалар мисол бир илож қилиб кунимизни кўрармиз.

Раис қатъиятлик билан деди:

-Устоз! Сен бошқалар каби эмассан. Сен каби инсонларни ҳимоя қилиш бизнинг вазифамиз. Сен бизнинг эртамиз учун кераксан. Эртамиз учун…

Раис устозни ер қитъаси бошига олиб бориб деди:

-Бу ер жуда муносиб. Суви ҳам етарли. Қийинчиликлар ўтса, ерни топширасан.

Бугун эса, «раис суви ҳам етарли» деган ўша ер қуёш нури остида куйиб ётар, эндигина бош кўтарган майсалар эса «сув!» «сув!» деб нола қиларди. Мутасадди деҳқон узр сўраб деди: -Бу йил ҳаво иссиқ келди. Сув бошида жангу жанжал. Ҳамма экин куйди. Нима қилишимни билмайман. Бир иложини топинг, меҳнатим шамолга учмасин.

Устознинг ҳамроҳи, гапи билан иши ҳамиша қатъий бўлган ношир Фарҳод деди:

-Ҳозир бораману сувни шу ёққа бураман.

Деҳқон илтимосга тушди:

-Илоҳо, барака топ. Бундай  қилма. Бугун сув навбати на Худонию ва на бандасини танийдиган бир аёлники. Ҳаммамизни шарманда қилади.

Фарҳод сўзидан қайтмайдиганлардан эди. Белни олиб ариқ боши томон юрди. Устоз уни тўхтатмоқчи бўлдилар:

-Фарҳод, кел, бежанжал юрайлик. Бусиз ҳам бошим ғавғога тўла.

Фарҳод қулоқ солмади. Ариқ бошига бориб, сувни устознинг ери томон бурди. У ерда ўтирган болакай бақирди:

-Эй амаки! Бибисора холанинг сув навбати. Уйингизни бошингизга ағдаради.

Фарҳод пешона терини рўмолчаси билан артиб, таваккал қилиб деди:

-Агар айтган холанг келса, сувни Лойиқ Шерали ерига очди дегин.

Болакай ҳайрон бўлганича «майли» деган маънода бош қимирлатди.

Фарҳод сув билан баравар устознинг ери бошига келди. Деҳқон эпчиллик билан, аммо қўрқа-писа сувни жўякларга тақсимлай бошлади. Бир неча лаҳза ўтди-ю узоқдан эркаклардай чорпаҳил, буғдойранг, белини елкасига қўйганича мардона қадам ташлаётган бир аёл пайдо бўлди.

-Ана, энди ўлдик,-деҳқон шундай дедию ўзини устознинг панасига олди.

Устоз жим, аммо бир оз ҳижолат чекиб, кутиб турардилар. Фарҳод ёнларида тик туриб оҳиста деди:

-Парво қилманг. Жавобини ўзим бераман.

Орада тахминан ўн қадам қолган эдики, аёл тўхтади ва диққат билан чақирилмаган меҳмонларга кўз ташладию, дағал, даҳшатли овози эшитилди.

-Лойиқ дегани ким?!

Устоз олдинга чиқмоқчи бўлди. Фарҳод қўймади. «Мен»-дедию бир қадам олдинга ташлади.  Хотин қўлини пешонасига соябон қилиб, Фарҳодни бошдан-оёқ назардан ўтказди ва яна ўша оҳангда овозини баланд қилди:

- Йў-ўқ, сен Лойиқ эмассан. Мен уни неча бор телевизорда кўрганман.

Устоз: «Кечирасиз, ҳазиллашдик, мен Лойиқман», - дедилару Фарҳоднинг ёнига бориб турдилар.

Аёл ўша ҳайбатла, елкасида бели билан уларга яқинлашди. Ҳамма, Лойиқ ҳам, Фарҳод ҳам, деҳқон ҳам бирон бир «даҳшатли саҳна»ни кутишиб жимгина туришар эди. Аёл устоз билан юзма-юз бўлди. Неча лаҳза у кишига боқиб турди ва кутилмаганда фиғон кўтариб ўзини шоирнинг оёқлари остига ташлади. Икки юзидан ёш қуйиларди.

-Оёқларинг остида ўлай шоиргина болам, ғазалнавис болагинам!

«Ғазалнавис болам» ибораси устозни ўзига келтирди. Қуёшдан юзлари қорайган, эркаксифат бу аёл шеърларини билишини тушунди. Эгилиб аёлни ердан кўтардилару унинг тупроққа қоришган қўлларини ўпа бошладилар.

Аёл бир зум бўлсин тўхтамай дерди:

-Оёқларинг остида ўлай, болам. Менинг ғамларимни ҳам шеър қилибсан. «Сад љону дил фидои як муддаои модар!»-деганингга садқа!

Аёл бир оз тинчлангач ва ҳайратга тушган шоир ўзига келгач, у гапида давом этди:

-Мен жуда эрта бева қолдим. Саккиз фарзандни ўзим, ёлғиз бошим билан катта қилдим. Дарду ҳасратларим кўп. Сенинг шеърларинг менга таскин беради, юзга кир, болам.

Деҳқон оғзини очганича манзарани томоша қилар, сув жўякларга оқиб, ташналаб майсалар ўзларига келарди ва аёл хулоса қилди:

-Мен бу ер сеники эканлигини билмабман. Бундан буён сенинг сувинг бемалол ва деҳқонга ўгирилиб зарда билан деди: -Бу шоирнинг ери десанг ўласанми? Ношуд! Сувни кечгача ҳеч кимга берма.

Бошқа ҳеч нарса демадию белни елкасига қўйганича улардан узоқлашди. Устоз кўзлари намли эди. Эҳтимол шу дамларда жафо чеккан ўз онасини эслагандирлар? Ким билади?

Гулназар

Омонбой Жуман таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Ёлғон хабар қаламга хиёнатдир

Ёхуд "Озодий" радиосида нашр этилган баъзи "фейк" хабарлар хусусида

Бутун дунё халқлари ҳамма томонлама ривожланиб бормоқда. Тараққий этиб бораётган жаҳон давлатлари қаторида Тожикистон ҳам ўз мавқеига эга. Тожик халқининг тарихи эса, олис мозийлар қаъридан жой олган. Ва Орийлар саналган бу қавм жаҳон маданиятига ўзининг улкан ҳиссасини ҳам қўшганлигини ҳеч ким инкор этолмайди.

Яқинда "Озодий" радиоси Жаббор Расулов ноҳиясининг Меҳробод

Муфассал...

ТУҒИЛГАН КУНЛАРИМ

 

ёки  «бриллиант  оёқ»

Аввало, айтиб қўяй. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мен қуйидаги гапларни кимнидир қизиқтириш учун ўйлаб топганим йўқ. Агар гапимга ишонган бўлсангиз, бошладим.

Биласизми, мен нимани яхши кўраман? Байрамларни ва туғилган кунни. Сиз ҳам яхши билсангиз керак, шу кунлари одам фақат яхши сўзлар, табриклар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2525195

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10014866
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4283
7299
11582
9980795
50836
100591
10014866

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 15-09-2026 20:57:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015