Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 03 Апрел 2019 Кӯришлар: 1966
Печат

 

bank 2019 copyТехника ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқлари ҳаётимизга дадил кириб келмоқда. Замондошларимиз - етти ёшдан етмиш ёшгача уяли телефондан бемалол фойдаланишади. Интернет тармоғига телефон орқали уланиш имкониятлари барчага бирдек яратилган. Мамлакатимиз пойтахти транспорт воситаларида карталар орқали йўлкира тўлашга ҳам кўникиб қолдик, ҳисоби. Бугунги куннинг асосий талабларидан бири - ҳисоб-китобларни нақд пулсиз

амалга ошириш турмуш тарзимиздан устувор жой олаётганлиги қувонарли ҳолдир, албатта. Ҳозирча бизда интернет-магазинлардан фойдаланиш унчалик оммавийлашган бўлмаса-да, лекин рақамли муомаланинг бу тури ҳам келгусида бизларни тўла қамраб олиши турган гап. Зеро, инсоният кун сайин эмас, соат сайин тараққиётга юз бурмоқда. Ва бу янгиланиш истасак-истамасак бизни ўз оқимига тортиб кетади…

Мустақил Тожикистонимизда маошларни карталар орқали олиш йўлга қўйилганлигига бир неча йил бўлди. Деярли барча корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходимлари ўз маошларини карталар ёрдамида, банкоматлардан олишга ўрганиб қолишди. Картадаги пулни банкоматдан олиш унчалик мураккаб амалиёт эмас. Қунт қилган киши бир марта кўрса, бемалол ўз пулини олиши мумкин. Қолаверса, банкоматларда амалиётлар тожик ва рус тилларида бажарилади. Бунинг учун икки-учта тугмадан фойдаланилади. Банкоматлардаги қулайликлар шунчалик яхшики, ҳатто мижоздан йирик ёки кичик купюралар берилиши ҳам сўралади. Банкоматга қараганда, анчайин мураккаб бўлган уяли телефонни ишлатган одам учун, маош олиш жўнгина жараён. Шундай бўлишига қарамай, кўпчилик картадаги пулини олишда бегоналар хизматидан фойдаланишади. Картанинг энг асосий кўрсаткичи - махфий кодларни фақат ундан фойдаланувчи кишигина билиши лозим. Шунинг учун ҳам, эҳтиётсизлик туфайли йўқотиб қўйган картангиздаги пул банкдагидек ишончли ҳолда сақланиб туради.

Яқинда Раҳима опа (мақола қаҳрамонларининг номлари ўзгартирилган) номли аёл менга мурожаат қилиб қолди. У киши менинг журналист эканлигимни билганлиги учун бошқаларга ўрнак бўлсин деб, сўнгги ҳафта бошидан кечирган воқеани сўзлаб берди.

- Битта кичик корхонада фаррош бўлиб ишлайман. Уч-тўрт йилдан буён маошимиз карталарга ўтказилишига қарамай, картадан фойдалана олмайман. Банкоматнинг олдига келиб, у ердаги ёшлардан пулимни олиб беришни илтимос қиламан. Худо хайрларини берсин, ҳозирги ёшлар ўта ҳушёру зийрак. Дарҳол пулимни олиб беришади. Ўтган ҳафта Душанбе шаҳри, Н. Қарабоев кўчасидаги "Гулистон" магазини рўпарасида жойлашган "Амонатбонк" давлат банки терминали ёнига маошимни олиш учун келдим. Одам кам экан. Банкомат яқинида турган кепкали йигитдан ёрдам сўрадим. У чаққонлик билан картамни олиб, кодини мендан сўради-да, банкоматга солди, бир муддатдан сўнг: - "Пул йўқ экан", - деб картамни қўлимга тутқазди. Иккинчи банкоматдан пул олган аёлни кўриб, орқамга бурилдим. Афсуски, менга ёрдамлашган йигит қаёққадир кетиб қолганди. Бир оз кутиб, бошқа эркакдан пулимни олиб беришни сўрадим. У киши узоқ куймалангандан сўнг, менга: - "Картангиз блокировкага тушибди, банк ичкарисига кирсангиз, у ердагилар зудлик билан очиб беришади", - деб картамни қайтариб берди.

Банк ходимлари менга картамни кўрмасдан: - "24 соатдан сўнг, картангиз ўзи блокировкадан чиқади, эртага келинг", - дейишди.

Эртасига ҳам картам блокировкадан чиқмаган экан. Яна банк ходимларига мурожаат этдим.

- Холажан, бу сизнинг картангиз эмас-ку? - деди картамни олган банк ходимаси.

Ҳайрон бўлдим.

- Меники бўлмай, кимники бўларди, қизим? Яхшилаб текшириб кўринг, илтимос, - дедим қизга ўтиниб.

- Холажан, бу карта Норқулов Шавкат деган кишига тегишли. Энди сиз шаҳар 1-дорихонаси ёнидаги марказий офисимизга боринг, карталарга тегишли муаммоларни улар ҳал қилишади, - деди.

Ноилож, автобусга карта сотиб олиб, Ёзувчилар иттифоқи биноси ёнидаги офисга бордим. У ердаги қизчага мурожаат қилишим билан:

- Холажон, картангиз Азиза исмли аёлнинг қўлида. Норқулов Шавкат номли киши бизга мурожаат қилганди. Телефон рақамини қолдирди, сиз у киши билан боғланиб, картасини қайтариб беринг.

Ҳайратим янада ошди. Менга тамоман нотаниш Норқулов Шавкат пул олиш учун "Саховат" бозори ёнида бегона йигит хизматидан фойдаланганлиги, банкоматда пул йўқлигидан у йигит картасини қайтариб берганлигини, эртасига эса, худди менинг бошимга тушган ҳолатга тушганлигини сўзлаб берди.

Хуллас, Наврўз байрами арафасида анча саргардон бўлдим. Банкнинг марказий офисидаги қизча, паспортимни олиб, картада қолган 540 сомоний пулни олиб берди.

Банк ходимасининг айтишича, Норқулов Шавкатнинг картасидаги 1200 сомоний йўқолиб қолган, яъни уни кимдир олган экан. Менинг картамдаги пул турганлигининг сабаби, йигитча менинг картам кодини яхши эслаб қололмаганлигидан, деб тушунтирди банк ходимаси.

Азиза исмли аёл эса, менинг картамни марказий офисга олиб келиб беришга ваъда берган экан. Энди картамни бориб у ердан олишим керак. Унинг қўлидаги карта тамоман бегона бошқа аёлга тегишли эканлигидан шаҳримизда "карталар қаллоби" пайдо бўлганлигини тушуниб етдим. Улар, ҳатто, бир киши эмас, балки бир неча гуруҳ ҳам бўлиши мумкин.

Менинг бошимдан ўтган воқеалар ҳангома эмас, балки ҳаёт ҳақиқати. Шунинг учун ҳам, ҳалол меҳнатингиз эвазига оладиган маошингиз сақланадиган карталарни бегоналарга ишонманг. Мен эса, картадан пулни қандай олиш амалиётларини ўзлаштириб олдим. Унчалик мураккаб эмас экан…

Дарҳақиқат, рақамлар оламида яшаётган бир пайтда сизнинг хазинангиз ҳисобланган ишончли банк картаси код рақамларини бегоналарга ошкор этиб, ҳам маблағингиздан жудо бўлишингиз мумкин ва ҳам асабингиз хароб бўлади. "Карта қаллоблари" ишлаб чиққан амалиёт бизга мураккаб туюлган бўлишига қарамай, улар томонидан пухта ўйланган бўлиши мумкин. Янги пайдо бўлган "карта қаллоблари"га қарши кураш эса, ҳам тегишли органлар ва ҳам кенг жамоатчиликнинг вазифаси ҳисобланади.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

«Лола сайли» айёмида гулларга бурканди пойтахт

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон    Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ободончилик ва бунёдкорлик ҳақидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш тадбирлари доирасида мамлакатимизнинг барча гўшаларида «Лола сайли» тадбирлари ўтказилди. Айниқса, мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри бу айёмда гулларга бурканди,

Муфассал...

Дарахт остидаги тилло

 

Болаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2474461

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9845449
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2816
4355
26676
9794249
89759
122773
9845449

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 26-07-2026 18:09:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015