Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 16 Май 2018 Кӯришлар: 285
Печат

 

Шоир Жамшид Пирим ўғлига табрик ўрнида

j pirimov 2018Бундан тўрт йил чамаси илгари отахон шоир Ўлмас Жамол таваллудининг 80 йиллиги тантанасида иштирок этиш учун Душанбега шоён қувонч билан отландим. Шоир Дилмурод Ҳожимуродов билан "Варзоб" совхозида, унинг курсдош оғайнисиникида меҳмон бўлдик. Ўлмас Жамол юбилейи баҳона менга кўпда тунд бўлиб кўринадиган Дилмурод аканинг жудаям одамохун, оғайниларга бемалол ҳадди сиғадиган инсон эканлигига ишонч ҳосил қилдим.

Ўзи ижодий учрашувлар жону дилим. Таниш ижодкорларни кўриш, суҳбатдош бўлиш завқли. Кейин доим ҳам уларни бугунги долғали, ташвишли кунларда кўравериш амри маҳол.

Мана, бугун Ўлмас Жамол ҳам сафда йўқ. Унинг суянчиғи - қизи Жамила Жамол ҳам бандаликни отасидан олдин бажо келтирганди. Атиги тўрт йил орадан анча-мунча одамни олиб кетди. Омонат дунёда жудаям ғаниматлигимизни ҳис қилган сайин, ижодкор танишларни шунчаки кўриш ҳам менга тансиқ ҳодиса бўлиб қолди.

Йил бошида бу йил вилоятимизда бир талай ўзбекзабон ижодкорларнинг "круглый дата"си, яъни муборак ва қутлуғ ёшларга етганлигини нишонлашимизни билиб қувондим. Яна чиройли адабий учрашувлар, яна ижодкорона самимий суҳбатлар, дея. Чунки болалар каби беғубор Султонмурод Ҳожибоев 75 ёшга, барчага баробар, беназир устоз Шариф Нуриддин 75, шоир Жамшид 70 ёшга киради бу йил...

Мен шоир Жамшид дейилса, олис 1988 йил баҳорига хаёлан кетиб қоламан. Нақ ўттиз йил нарида сочлари ("шевелюра"си қалин) баҳор шамолида ҳилпираган, қалби дунёга меҳру муҳаббатга тўлган шоир Жамшид. Унинг ҳузурига - "Совет Тожикистони"(ҳозирги "Халқ овози")га шеърий машқларимни кўтариб борганим эсимга тушади. Бу ташрифни Жамшид ака кезини келтириб, "Мунаввар оёғида калиш... редакцияга кириб келганди ..." - деб неча-неча давраларда айтиб юради. Мен эса... мен ўз-ўзимча эслайману қўяман. Қирчиллаган йигитликнинг авж палласидаги шоир Жамшиднинг гуриллаган даврлари эди ўша паллалар. Шеър ёзаман, шоир бўламан, деб оиласи билан ижарама-ижара яшашлар тугаб, пойтахтда туп қўйиб, палак ёзган, қарийб пойтахтлик бўлган кезлари.

Кейин... Шоира айтганидай "кейинини айтиб ҳам не қиламан..."

Эллик ёшга етганини, баъзи ноҳия мактабларида шоир Жамшид билан учрашувлар бўлиб ўтаётганидан хабар топдим. Муаллима Ҳабибахон Юсуповага маслаҳат солдим: "Муаллима, шу бир шоир 50га кирибди. Факултетда учрашув ташкил қилсакмикан?"(номзодлигининг айни ҳимоя арафаси, Хўжанд билан Тошкент орасида яшаб юрганимга қарамай, учта шеъримни тайёрлаб, сўзбоши билан ўзи ишлайдиган газетасида чиқартириб бергани - устозлик ҳаққи ҳурмати учун). Муаллима шоир Жамшид билан опахон-укалик мақомида бўлганлиги учун менинг бу таклифимни ёқлаб чиқди. Йўлга отландик - қишлоғи Майдончада давру даврон сураётган шоир Жамшид ҳузурига. Картошками ё пиёзми, нимадир чопаётган шоир истиқболимизга чиқди. "Опагинам..." деб шодон қувонч билан муаллима Юсуповани қаршилади. Менга қараб совуққина қилиб "Яхшимисиз?" - деди. Юсупова ўзига хос назокат билан: "Бу қизимни танимадингиз-а?" - деди. "Рости, танимадим (жамшидона соддалик билан), аммо кўзлари таниш..." - деди шоир Жамшид. "Бу Мунаввара-ку", - деди муаллима. "Э... э... э... Мунаввара". Учрашув ҳақдаги таклифни эшитиб қувонди. Айтилган куни факултетга шоир Зулфия Бобоева билан келишди. Устозлар билан қаршиладик.

Ўша кунгаям 20 йил бўлибди.

Кейин шоирнинг олтмиш ёшга тўлишини вилоят ёзувчилар бўлими таъсис этган "Ҳамза" мукофоти (шоир Алижон Йўлдош (марҳум) билан бирга олишганди) билан нишонлади. Вилоят марказидаги "Ёшлар қасри (Қасри жавонон) аҳли шеъриятга тўлганди ўшанда. Маза қилиб шеър ўқишганди шоирлар. Тинглагандик маза қилиб.

Мана, шоир Жамшид етмишгаям етиб келди. Ким келган, ким келмаган манзилга. Яна ижодкорлар билан учрашиб, юракдан суҳбат қилар эканмиз-да, деб муаллима Юсупова билан ишхонада гап ораси сўрашиб қолдик. Шоир Жамшид мавлуди шарафига бўладиган тантанага буёғи Тошкенту нарёғи Душанбедан меҳмонлар келармиш...

Ўқув йили бошидан буён жума куни ниҳоятда ишим тиғиз кун мен учун. Аммо, барибир, меҳмонларни бир кўриш истагидан воз кечолмадим. Айниқса, Душанбедан келган қадрдонларни. Тантана тугашини мўлжал қилиб сим қоқсам, Эркин ака (Эркин Шукур): "Э, қаёқдасиз, тугади тантана", - деди. Дўстлар дийдори сари учдим. Асирий номли марказий кутубхона ташқарисида меҳмонлар чиқишини бир мен эмас, касбдошим, профессор Аслиддин Пўлатов ҳам кутаяпти экан: "Нурали Қобул билан қариндошлигимиз бор. Келган экан. Кўриб кетай, деб келдим".

Ёқубжон Абдуманонзода, Эркин Шукур, Абдулло Саид, Искандар Маҳмадалиев ва иқтидорли адиб Шойим Бўтаевлар билан бирров бўлсаям, гаплашдик. Шойим аканинг: "Негадир Хўжандга келсам, бошқача бўламан. Шу ерда ўқиганлигим учун носталгиями, дейман. Ҳамма жойларини кўргим келади", -дейишида Ёшлик соғинчи борлигини сездим. Душанбелик меҳмонлар эса, ... бу менинг талабалигим билан учрашув эди. Улар бугун ўрта ёш бўлиб, талабаликлари шаҳрига меҳмон бўлишса-да, менга олис ёшликнинг узоқлардан келган садоси - ҳайқириғи эди. Бу дийдорнинг яна бир ажиб томони шунда эдики, истеъдодли ёзувчи Ёқубжон Абдуманонзода илк китоби "Сукунат ҳайқириғи"ни туҳфа қилиб келганди. Бу илк китоб (ҳали неча-неча китобга жойланиши мумкин ҳикоялар ёзувчи тортмасида бўлса, не ажаб) ҳам баайни Ёшлик ҳайқириғи эди. Чунки китобга адибнинг талабалик йилларида ёзилган ҳикоялари жойланган экан (китоб ҳақидаги мулоҳазалар алоҳида мавзу).

Қисқа дийдорлашишни мен шоир Жамшид шарофати, деб билдим. Ижодкорнинг ижодий кечаси ёки юбилейи фақатгина унинг ўзи учун эмаслигини тушуниб етдим. Бу тантана ҳамманики. Ижодкорлар, дўсту ёрлар, танишлар дийдорлашади. Бу - бир ёруғ кун. Шу маънода шоир Жамшиднинг қутлуғ ёши тантанаси ҳаммамизники. Тўйчиликда, ўзбекчиликда доим кимдир айтилмай қолади, кимдир ёддан чиқади. Шунинг учун маъзурли Жамшид акани "Тийрамоҳ"ларида "Бўладиган эл" бўлиб, "Жисму жонимда шеър" бўлиб юришини орзу қилдим.

Мен Жамшид аканинг шеърларини ўқиш асноси икки шеъридан икки мисрани бир-бирига улаб, ўқиб юрардим. Мана ўша мисралар:

"Дунёда бор бўлсанг чиндан, садо бер,

Менинг жаннатлардан қувилган гулим".

"Мен яхши кўрган тимсол - ГУЛ", - деганди олис 1988 йилнинг баҳорида шоир Жамшид.

Умрининг етмиш баҳорини қаршилаган шоир Жамшидга кўнглингиз ГУЛ каби бўлиб қолсин, шеърият қалбингизда ГУЛ бўлиб очилсин, дейман.

 

Мунаввара Ойматова, Хўжанд.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси кўчат ўтқазиш маъракасида

 

2018 йилнинг 21 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Наврўзгоҳ боғида кипарис, Лейланд сарв ва секвойя каби ноёб, манзарали ва сояли дарахтлар кўчатини ўтқазиб, кўчатлар ўтқазиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб

Муфассал...

ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ

 

Пекин шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида республика бўйсунишидаги ноҳиялар 500 киловолтли электр узатиш линиялари лойиҳаси амалга татбиқ этилиши учун 79 миллион Америка доллари ҳажмида имтиёзли кредит

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
582
Мақолаларни кӯрганлар сони
274244

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1664988
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2057
1130
4331
1643767
39199
59102
1664988

Сизнинг IPнгиз: 54.161.77.30
Бугун: 17-10-2018 19:32:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015