Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 16 Май 2018 Кӯришлар: 2444
Печат

 

ona 2018Жаннат - оналар оёқлари остида…

Ўн сакказ минг олам сарвари, диний донишмандларнинг доноси- жаноб Пайғамбаримиз томонларидан марҳамат қилиб айтилган ҳадиси шарифда онанинг ҳаётда тутган ўрни, қадр-қиммати, фарзанднинг комил инсон бўлиб, вояга етишишидаги ролига қиёсда тенги йўқ маънода таъриф бериб қўйилган.

Ундан ошириб бир нарса ёзишга қалам ожиз.

Зеро, Она - Парвардигорнинг инояти билан бир парча этга ҳаёт бағишлаб, қалб қўрида асраб-авайлаб, минг бир машаққатлар чиғириғидан ўтиб, сув келса симириб, тош келса кемириб, бу йўлда дуч келган ҳадди бору ҳисоби йўқ азоб-уқубатларни ичига ютиб, зурриётининг меҳрибонликда, ибо-ю ҳаёда, ор-номусда, инсофу эътиқодда мустаҳкам, ақл-заковатли, одамий фазилатларнинг энг ноёбларини ўзида таркиб топтирган, элу юртини жони қадар севувчи, унинг ободлиги ҳамда ҳимоясида жасуру иродали бўлиб балоғатга етишини орзу қилувчи - муқаддас зот.

Бу эзгу нияти йўлида она қалбининг жавҳари-меҳрини, кўзининг нурини, белининг қувватини, қолаверса, бутун умрини жигарбандига бағишлайди.

Жигарининг бир парчасини ёмон назардан, ҳаром-ҳаришдан, қисматнинг қалтис сўқмоқларида одимлаб, дайдиб кетишидан асраш бобида жонини жабборга беришга ҳам шай туради.

Мўътабар оёқлар излари гардини кўзга суртиб, тўтиё қилиш ҳам эътиқоди бутун бўлган одам боласи учун улуғ ибодатдир…

Очунда бир-бирига ўхшамас, бири-бошқасини такрорламайдиган тақдир ва табиатли миллиардлаб инсонлар умргузаронлик қилишади, уларнинг барини ана шу мунису мушфиқ онаизор жонини қурбон қилишга кафил бўлиб, дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб халқ қаторига қўшган.

Одам боласининг "Тақдир китоби" ҳам она меҳри аталмиш сиёҳ ила битилади. Зуваласи ана шу меҳрга йўғрилади.

Она меҳри - Аллоҳнинг одамий зотга берган улуғ илоҳий неъмати. Зеро, инсон фарзанди ҳаётининг сўнгги рамақи жон лаҳзалари - ўлими остонасида, умр шами сўнаётган онларда ҳам она меҳридан нажот тилайди.

Жанг майдонларида вужудини қўрғошин тешиб ўтган алпқомат йигитлар ҳам жон ҳолатда бир кафт тупроқни қаттиқ сиқимлаганича:-Онажон,- дея нидо қилган.

Жон риштаси узилаётиб, она меҳридан нажот тилаб, қилинаётган илтижо замирида теран моҳиятга эга ҳаётий фалсафа бор.

Бу она меҳрининг нечоғли илоҳий сиру синоат, қудратга молик эканлигидир…

Боласининг танасига кирган тиканни киприклари билан оладиган, қўлини косов қилиб, унинг тириклик ўчоғига ўт қалайдиган, сумбул сочларини супурги қилиб ҳаёт йўлини поклайдиган она вужудининг ҳар увоғида ҳам битмас-туганмас меҳр бор.

Она кўксини ёриб, юрагини суғуриб, маъшуқаси кўнглини овламоқ ниятида, унга сари ошиққан маъшуқ йигитнинг тўнкага қоқилиб йиқилган ҳолати, ерга тушган юрак тилга кириб, дажжол жигарбандга кўрсатган меҳрибонлигини бир эсга олинг.

Яратганнинг одам зотига ато этган она меҳри, аслида, унинг хом сут эмган бандаларига кўрсатган жуда улуғ саховати, ғамхўрлигидир.

Аммо… Афсуски, минг афсус…

Ҳаётда ана шу бебаҳо илоҳий неъматнинг қадрига етмай, уни оёқ ости қилган нобакор фарзандлар ҳам учраб туради.

Бир йилча муқаддам, Турсунзода шаҳридаги Қариялар уйига йўлим тушди.

Қатор ўриндиқларда қалдирғочдек тизилишиб, кимнингдир йўлларига нигорон кўз тикиб, мўлтираб ўтирган қарияларни кўриб, юрак-бағрим эзилиб кетди.

Ёши етмишларни қоралаб қолган онахонни юрагим бетлаб, бетламай суҳбатга тортдим.

- Хола фарзандлардан борми!?.

- Худога шукур, икки нафар "Барчин"дай қизим, уч нафар "Алпомиш"дай ўғилларим бор.

-Хабарлашиб туришадими!?.

- Ҳа, энди болам, тирикчилик ташвишлари билан бўлиб…- онахоннинг юраги тўлиб келди, нигоҳлари ерга қадалиб қолди.

Унинг ёш ҳалқаланган нурсиз кўзларига қарашга бардошим чидамади.

Нигоҳимни олиб қочиб, олисдаги тоғларга тикилдим. Ўша мағрур тоғлар хўрланган онахоннинг иродаси бўлиб кўринди, назаримда…

Ана шу кўрнамак "Барчин"лару "Алпомиш"лар ҳеч ўйлаб кўрмадимикин!?.

Бу кўзлар нега хира тортди, қад-қомат нима учун камонга айланди, билакларнинг қуввати қаёққа кетди, нега тўсдек қоп-қора сочлар кул ранг тусини олди…

Отани хўрлаган - оқпадар…

Онани хўрлаган-чи!?. У ҳеч ким эмас. Чунки бундайлар бўйнига тавқи лаънат илишга яна ўша жоннисор онаизорнинг меҳри йўл бермайди.

Она меҳри - туйғулар дурдонаси. Унинг ҳаётий рамзи - она дуоси.

Аслида санъаткорни юлдуз, ҳарбийни қаҳрамон, спортчини афсона қилган - онанинг бир кафт дуоси…

Она қалбининг тафти қуёшни уялтиради. Зеро, ундан қайноқ меҳр нури таралади…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ёмғир қизи

 

Ярим тундан ёмғир ёға бошлади. Худди олис-олислардаги ёрини эслаган қизалоқ мисол кўз ёш тўкди ё дарду аламини тозалагандек, ёмғир суви-ла юзларини ювади.

Чак-чак-чак… ва мен ташқарига чиқдим. Ёмғир остида ҳайрону лол қолдим. Фақат ёмғир қизининг чиройли, дилкаш кулгуси мени ўзимга келтирди. Узун кокилли қиз куларди, ёноқларидаги ёмғир томчилари гўё оппоқ бўйнини

Муфассал...

Исрофгарчиликни танлайсизми ё «қурумсоқлик»ни?

 

Узоқ сафарга чиқишнинг ҳам ўзгача гашти бор. Ҳар дафъа турли хил кишиларни учратасиз. Одатда бундай сафарларда йўловчилар турли мавзуларда суҳбатлашиб кетишади. Уларнинг суҳбатларини тинглаган ҳолда, бунча узоқ йўлни қандай босиб ўтганингизни ҳам билмай қоласиз.

Биз ўтирган йўловчи ташиш машинаси Қабодиён-Душанбе йўналиши бўйлаб ҳаракатланаяпти. Гапдан гап чиқиб, мавзу юртимизда ўн йилдан зиёд

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2476424

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9851380
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1308
3395
4703
9818773
95690
122773
9851380

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.31
Бугун: 28-07-2026 10:06:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015