Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 11 Май 2018 Кӯришлар: 2071
Печат

 

begim 2018Куз. Ноябр ойининг бошлари. Студентлардан имтиҳон олиш учун тайёргарлик кўриб, уйқуга кеч ётган бўлса ҳам, Умеджон қарғаларнинг тонгги овозларидан уйғониб, ҳовлига чиқди. Ўзи билан тенгдош ёнғоқ бутоқларига қўнган қушлар одам шарпасидан чўчиб, бирин-кетин учиб кета бошлади. Қарға оғзидан тушиб қолган ёнғоқни оламан, деган Умед биқинида қўққисдан пайдо бўлган оғриқ зарбидан ўзини зўрға ўнглаб олди.

- Ҳой, Умеджон, бу нима туриш болам, нонуштангни қила қол, ишга кеч қоласан, - деди масжиддан қайтган отаси ҳожи Нажмиддин.

Оғриқни сездирмаслик учун онасининг қистови билан косадаги аталадан бир ҳўплар экан:

- Ҳа, айтгандай, онажон, бугун раҳматлик бобомлар тушимга кирибди. У бинойидай кийиниб олган, машинада ўтирганича: - Юр, бир айланиб келамиз, - дедилар. Энди машина ўриндиғига ўтиришим билан келинингиз Садбарг қўярда-қўймай мени тушириб олса бўладими, - деди онасига юзланиб.

Меҳринисо ая оналарга хос вазминлик билан:

- Яхшиликка йўявер, болам, "Ўлик кўрган - тирик кўради", - дейишади. Бирон таниш-билишларингни кўриб қоласанми, қолаверса, тушга нималар кирмайди, - деб мужмал гап қилди.

Умеджон студентлардан имтиҳон олиш жараёнида бирдан боши айланиб, кўз олди қоронғилашди-ю, ҳушидан кетди. Қўрқиб кетган шогирдлар "Тез ёрдам" машинасини чақириш ўрнига, ўз машиналарида уйига етказиб боришди. Аста-секин ўзига келиб, кўзини очганда, уйида ётар эди. Турмоқчи бўлувди, кўнгли айниб, ўқчий бошлади.

Ҳозиргина соппа-соғ ишга кетган ўғлини бу аҳволда кўрган Меҳринисо ая тинмай жаврар, ўғли атрофида айланарди:

- Онагинанг ўргилсин, болам, ҳамманинг ўтакасини ёрдинг-ку, нима бўлди, жон болам, қаеринг оғрияпти, бундай яширмай, айта қолсанг-чи?

- Ўзим ҳам билмай қолдим, онажон, мени уйга ким олиб келди?

- Ким олиб келарди, шогирдларинг-да, болам. Ҳушингга келмаганингдан қўрқиб кетган бечоралар машинасида тўғри уйга олиб келишаверибди. Умеджон, ўғлим, сен хавотирланма, яхши дўхтирларга кўрсатамиз. Худо хоҳласа, кўрмагандай бўлиб кетасан, - деди-да, келинини ташқарига имлаб, нималарнидир уқтира бошлади.

Шу вақтгача бирон жойи оғримаган эридан хавотирланиб, бошида парвона бўлаётган аёлига қарата:

- Балки сенга айтишгандир, менга нима бўлганини? - деб сўради.

Эрининг ҳарорати кўтарилдими, инқиллаб, алаҳсирай бошлаганидан қўрқиб, келин қайнотасини чақирди.

…Хатлон вилояти Бўри Воҳидов номли марказий касалхонаси жонлантириш бўлимида Умед Шамсидиновни бўлим мудири кўрикдан ўтказмоқда. Пулмонология бўлими мудири Абдухолиқ Қаюмов ташхисига кўра, бемор "нефрит", яъни ёшлигида тез-тез шамоллаш натижасида буйракнинг бири ривожланиш даражаси сусайганлиги туфайли, "аутоимунний" касалига чалинган. Ўз вақтида даволанмаганлиги, тумов хасталигининг қайталанишидан касаллик яна қўзғалган, деб ташхис қўяди.

Ўз касбининг фидойиси дўхтир Абдухолиқ Қаюмов беморни Душанбе шаҳридаги Гастроэнтерология марказига элтиш борасида фойдали маслаҳат беради. Лекин ҳолдан тойган Умеднинг бу ҳолатда шаҳаргача етиб боролмаслиги ва уни ҳафта давомида қувватга киритиш учун "гемодиализ" аппарати орқали "сорбит" препарати билан буйракдаги қон таркибини тозалаш зарурлигини таъкидлади.

Гастроэнтерология маркази Душанбе шаҳрининг шимолий-ғарбий қисмида, хушманзара ерда жойлашган. Ушбу клиникада бир неча йиллардан буён, беморлар дардига малҳам бўлиб келаётган қўли енгил шифокор С. Исмоилзода ҳам қайта-қайта қилинган таҳлиллар натижасида беморнинг "нефрит" хасталигига чалинганлиги ташхисини тасдиқлади.

Дўхтир беморнинг отаси -   Нажмиддин акага ўғли хусусида бор гапни айтди:

- Ҳожи ака, бир нарсани тўғри тушунинг, ўғлингизнинг касали жиддий, ҳаёти қил устида, лекин марказимиз шифокорлари бундай жарроҳликни ўтказишда катта тажрибага эга. Агар Умеджон қийналмасин десангиз, буйракни алмаштиришга тўғри келади. Донор ахтаринг, ака, қанча тез топилса - шунча яхши.

Аммо донор топиш осон кечмади, топилганлари ҳам нафс балосига гирифтор бўлганлар, сариқ касалга чалинганлар ҳамда қон таркиби тўғри келмайдиган кишилар эди.

Боши берк кўчага кириб қолган ота, акаси Баҳром билан ўзининг буйрагини тавсия этди, афсуски, уларнинг ҳам қон гуруҳи тўғри келмади.

Турмуш ўртоғининг туну кун чекаётган азобларига юраги дош беролмаган Садбарг:

- Мана, мен, бўйрагимни бераман, болаларимнинг бахтига соғайиб, бош бўлиб юрса бас!.. - деди.

Беморхона ҳовлисида тўпланган қариндош-уруғлару шифокорлар бу жасоратли аёлга меҳр билан боқишарди...

 

Давронбек КАРИМОВ, Бохтар шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

Ёдгорлик

 

Наврўз байрами арафасида дўстим Ойбек билан 83 ёшни қаршилаётган Худойберди бобомни кўргани бордик. Улар бизни дуо қилдилар:

-«Болаларим, тинч ва осуда мамлакатда яшаётганингиздан шукрона қилишингиз керак. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Мана, бугун юртимиз - тинч, осмонимиз - мусаффо. Бу кунларнинг қадрига етинглар».

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2309369

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9109574
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1918
3537
11688
9065885
113395
126949
9109574

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.36
Бугун: 29-01-2026 14:45:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015