Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 22 Декабр 2016 Кӯришлар: 2727
Печат

 

kurgim kelarЁмғирли куй, беором оқшом,

Тун қадаҳин тутар юлдузга.

Қутлар бу кеч кекса ойни ғам,

Мен ҳам кетгим келади Сизга!

Олисдаги яқиним, негадир дилим безовта!

Мана, кунлар ботиб, тонглар отмоқда, ниманидир ташиб, ниманидир талашиб. Бу ҳаётда дилим умидсизлик ботқоғига ботмоқда. Негадир, ғам-ташвиш ҳаётга бўлган интилишимдан устун келмоқда. «Нима қилсам азоблардан, тушкун ҳолатдан қутуламан?»- дея ўз-ўзимга савол бераман. Бироқ жавобсиз сўроқлар… Албатта, ҳаёт бир текис эмас, унинг пасту баландликлари, ғамлари-ю, шодликлари бор. Ушбу синовларга бардош бериш учун бу кун менга сиздек сирдош, кўмакдош зарур эканлигини ич-ичимдан ҳис этдим, АЗИЗИМ!

Қайлардасиз, қалбим эгаси? Сизни зор-зор соғинаман. Ўйларнинг туманли пардаси ортидан сиз томонга термуламан. Сизни кўргим ва яна кўргим келади. Аммо сиз томонга элтгувчи сўқмоқлар мен учун берк. Энди менга МУҲАББАТ эртак, энди менга СИЗ ҳақдаги хаёллар эрмак…

 

Яқинсиз сиз менга жуда ҳам,

Осмондан олиссиз аслида.

Яшасам яшарман энди мен,

Кимингиздир бўлиш қасдида.

Мен сизни бахтим дердим, сизни бахтим деб шивирлаган ўшал дамлар, чиндан ҳам бахтли эканман. Сизни ҚУВОНЧИМ дердим, ўша қувонч юракнинг биринчи ва сўнгги кулгуси эканлигини, ушбу дам англадим, азизим!

Эҳ, қанийди, ортда қолган йилларимга қайта олсайдим. Қанийди, сиз томонга қанот қоқиб учиб боролсам эди. Йўқ! Учолмайман… Чунки, отам мажбурлаб ўшал қанотларимни қайирган. Сизни мендан, мени эса, сиздан айирган. Ўшанда, тақдир мендан юз ўгирган. Энди бўлса, отамнинг шаъни ва обрўси учун гулдек умрим кузнинг хазонларига асир тушган. Отам мени бахтли қиламан деб бахтсизлик ботқоғига итарди. Мендан сўрамасдан, шўрлик дилимни хўрлаб, ўзга бир йигитга турмушга берди. Мен ким бўлибманки, отамнинг гапини икки қилгани. Отамнинг фикрини ҳаттоки, ўз отаси, яъни бобом ҳам ўзгартира олмади. Мен ўша тун тонгга қадар ёстиғимнинг гулларига кўзларимнинг косасидан сув қуйиб чиқдим. Аммо на илож! Тақдирга тан беришдан ўзга чорам қолмаган эди…

Юрагим аламлардан ёниб, орзулардан аланга олиб, ўзим севмас йигит билан чимилдиққа кирдим. Етим қолган муҳаббатимни қон йиғлатиб ташлаб кетдим. Бу кун бўлса, ич-этимни армон кемиради. Ёрим ёнимда бўлса-да, худди ёлғиздек қийналаман. Ҳаётдан кўнглим совиб, умидсизликка тушганимни кўрган отам эса, қилган ишидан минг бор пушаймон, афсус чекади. Бироқ, кеч! Жуда ҳам кеч энди. Бундан сўнг умримнинг қолгани афсус ва надоматда ўтади. Энди севгим мени қарғаб қабрга солади. Чунки, мен севгимга хиёнат қилдим. Унга хиёнат қилгандан кўра, кўзларимга қум тўлса бўлмасмиди-я?!

Мен севги бобида телбаман, сабаби севган инсонимга етолмадим. Кўзларим кўр, аро йўлда қолиб кетдим. Бундай бахтсиз яшаш менинг тақдир битикларимга азалдан битилган бўлса керак.

Азизларим! Сизлардан ўтиниб сўрайман, умр савдосида ҳеч хато қилманг. Сизларга бахт тилаб қолувчи:

 

Ҳусниябону,

Ашт ноҳияси. 

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Қалтис вазиятнинг мураккаб жараёнлари

 

Охирги вақтларда христиан дин вакилларининг тобора жипслашиб бораётганлик ҳолати мушоҳада этилмоқда. Бу ҳолат бир қараганда ёмон нарса эмас. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир куч, халқу миллат ва ҳар жараён бундай ҳуқуққа эга. Аммо бу нарса ерларига араб муҳожир қочоқлари кириб келаётган, христиан араблар ва бошқа араб гуруҳлари мавжуд бўлган, ўз халқини мусулмонлардан қўрқитишни истаётган бир пайтда амалга оширилаётгани кузатилмоқда.

Муфассал...

Саъидмумин Раҳимов – миллат фахри

 

Қутлуғ Рамазон ойида эзгулик ва ободончилик, аждодлар хотирасини эсга олиб, уларнинг руҳларини шод айлаш ҳам ибодат сирасига киради. Шу боис, "Хотира - умр давоми" рукни остида жаҳон чемпиони Саидмуъмин Раҳимовни эсга олувчи материални эътиборингизга ҳавола этаяпмиз.

…Саидмуъмин Раҳимов жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик билан борди. У ўз ғалабасига қаттиқ ишонарди. Бироқ рақиблари ҳам бир-биридан кам

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2459726

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9809715
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2005
4165
15466
9773770
54025
122773
9809715

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.7
Бугун: 17-07-2026 13:46:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015